• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳамма ёқда ўғлим ҳақида нотўғри маълумот тарқатишди» — коронавирусдан вафот этгани айтилган 11 ёшли боланинг отаси

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17 сентябрь куни Бўстонлиқ туманида коронавирусга чалинган 11 ёшли (М.Ў. исмли) бола вафот этгани ҳақида хабар берди. 18 сентябрда Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб, бола 2012 йилдан буён оғир ташхис билан диспансер назоратида тургани, у 5 сентябрь куни вафот этгани ҳақида маълумот берди.

    Боланинг отаси Нормаҳамат Алметов «Дарё» мухбири билан суҳбатда фарзандининг коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани ҳақидаги маълумот шубҳали экани, ундан бесўроқ боланинг исми-шарифи оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинганидан норози экани, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилишини билдирди.

    «Ҳамма ёқда ўғлим ҳақида нотўғри маълумот тарқатиб юборишди»

    Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 18 сентябрда берган ахборотида 11 ёшли М.Ў.нинг 2012 йилдан ногиронлиги борлиги, Сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, гематурик синдром. Камқонлик 3-даража. Семизлик 3-даража. Сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан Бўстонлиқ тумани кўп тармоқли Марказий поликлиникаси томонидан назоратга олингани билдирилган эди.

    Мавзуга доир: ССВ томонидан коронавирус оқибатида вафот этгани айтилган 11 ёшли бўстонлиқлик бола бир неча йилдан бери оғир ташхис билан диспансер назоратида турган

    У Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрологияси бўлимида йилига икки мартадан ётиб, даволаниб келган. Хусусан, 2020 йил 11 июлдан 20 июлгача Сурункали гломерулонефрит аралаш тури, буйрак етишмовчилиги, буйрак функциясининг бузилиши, анемия оғир формаси ташхиси билан Чирчиқдаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлимида даволанган.

    Нормаҳамат Алметов «Дарё» мухбири билан суҳбатда оила 20 сентябрдан кейин бўладиган жарроҳлик операциясига тайёргарлик кўраётган бўлганини маълум қилди. «Ўғлимга ўзимнинг битта буйрагимни бермоқчи эдим. Шифокорлар боланинг гемоглобинини кўтариб, уни операцияга тайёрлаётган эди. Қон қуйиш мумкин эмасди», — деди у.

    4 сентябрь куни кечки овқат маҳал боланинг бурнидан озгина қон кетди. Тез ёрдам чақирмоқчи бўлишганида бола: «Ўтиб кетади», деб унамаган. Эртасига, 5 сентябрь куни эрталаб соат 06:00 ларда боланинг бурнидан яна қон кета бошлагач тез ёрдам чақирилган. Бурнидан қон кетган бўлса-да, бола кўп қаватли уйнинг бешинчи қаватидан ўзи юриб пастга тушган.

    «Шифохонага борганимизда футболкасининг устидан рентген қилишди. Бурнига тампонни тиқиб кўришди. Кейин ‘Пневмония, коронавируснинг бошланиши’, деб Чирчиқдаги коронавирус марказига йўлланма беришди. Лекин қонидан ё сийдигидан таҳлил учун намуна олишгани йўқ», — дейди Алметов. Отанинг таъкидлашича, бурнига тампон тиқишгач боланинг тана ҳарорати кўтарила бошлаган.

    «Ўғлимнинг аввалдан буйрагида касали, ўпкасида доимий бронхити борлигини, совуқ сувга тегса ё музқаймоқ еса ҳам, шамоллаб қолишини, ўзининг даволаб юрган врачига олиб боришимиз кераклигини айтсам ҳам, шифокорлар қулоқ солмади. Чирчиқдаги коронавирус марказига олиб боришди. Эшикнинг олдида мени машинадан туширишди, асосий бинога кириш жойида эса ўғлим ярим соатча қуёш тагида қолиб кетди, ҳеч ким эътибор бермади. Хотиним бақир-чақир қилгач кейин қарашди. Олиб кириб кетганидан икки дақиқа ўтиб ўғлим комага тушганини айтиб чиқишди», — дейди марҳум боланинг отаси.

    Орадан ярим соат ўтиб Рустам исмли тиббий ходим чиқиб, қон кераклигини, Чирчиқдаги қон қуйиш марказига бориб, ўша ердан тўртта гуруҳга мансуб қон олиб келиш кераклигини айтган. «Шифокордан: ‘Тўртта гуруҳдаги қонни нима қиласиз, боламга битта қон гуруҳи керак-ку, унинг қон гуруҳи биринчи, мусбат’ десам: ‘Олиб келаверинг, керагини қуямиз, сиз биласизми ё менми’, деб жўнатди», — дейди Нормаҳамат Алметов. Қон қуйиш марказида эса унга қон берилмаслигини, у махсус музлатгичли сумкаси бор шифокор билан келиши кераклигини айтишган.

    «Шу заҳоти коронавирус марказидагиларга телефон қилиб, вазиятни тушунтирдим. Улар махсус музлатгичли сумкани бир соат деганда қидириб топди, қонни олиб келгунимизча икки соат ўтиб кетди», — дейди ота. Соат 20:00 ларда реаниматолог чиқиб, бола кўзини очгани, «ая» деб онасини чақирганини айтган. «Кечки соат 9-10 ларга бориб бола оғирлашяпти, дейишди, ярим соатча ўтгач жони узилди, деб хабар беришди», — деди 11 ёшда вафот этган М.Ў.нинг отаси.

    Отанинг сўзларига кўра, унинг ўғлига коронавирус, деб ташхис қўйиб, ўликхонада «ҳаммага кўрсатишган». Боланинг жасади 6 сентябрь куни кафанланган ҳолда уйга олиб бормасдан, тўғри мозорга олиб бориб кўмиш шарти билан отасига топширилган.

    «Уйда аза очдик, қанча одам келиб таъзия билдириб кетди. Ўғлимни коронавирус деган бўлишса-да, оила аъзоларимизнинг бирортасидан на тест олишди, на уйимизни карантинга олишди. Балки шу вақтгача қанча одамга коронавирусни юқтириб юргандирман? Бу нима деган гап, масъуллар устимиздан куляптими?», — дейди Нормаҳамат Алметов. Унинг қўшимча қилишича, у боласининг коронавирусдан вафот этгани расман эълон қилингани устидан туман марказига шикоят қилиб борганидан кейингина уйига масъуллар келиб, текширув ўтказган, шунингдек, туман ҳокими ҳам келиб, таъзия билдирган.

    Нормаҳамат Алметовнинг таъкидлашича, «бу каби ҳолатлар учун айбдорларни, албатта,  жазолаш керак». «Бу билан ўлган болам қайтиб тирилиб келмайди, албатта. Лекин бунақа иш бошқаларнинг бошига тушмасин, дейман. Қачонгача бегуноҳ одамлар буларнинг хатоси учун ўлиб кетаверади? Қандай қилиб тест олмай, футболканинг устидан рентген қилиб, бир соат ичида коронавирус ташхисини қўйиш мумкин? Коронавирус бўлса, бирор белгиси ҳам бўлиши керак-ку. Соппа-соғ, ўйнаб юрган бола бирдан пневмония бўлиб қолса-я? Боламнинг ўлгани ҳақида коронавирус маркази туман тиббиёт бирлашмасига ҳам, бизнинг поликлиникага ҳам хабар бермаган», — дейди у.

    Отанинг айтишича, ҳамма ёқда унинг ўғли ҳақида нотўғри маълумот тарқатиб юборилган. «Ҳеч ким текшириб кўргани ҳам йўқ. Менинг рухсатимсиз ўғлимнинг исми, фамилиясини очиқ эълон қилишди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бунга чора кўришларини талаб қиламан», — деди Нормаҳамат Алметов «Дарё» мухбири билан суҳбатда. У ушбу ҳолат юзасидан прокуратурага ариза берган.

    Қайд этиш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида фақат боланинг ёши, қайси туманда яшаши ва исми-фамилиясининг бош ҳарфлари кўрсатилган эди. Бироқ маълум бўлишича, «Ёшлар» телеканали «Янги Давр» дастурининг 18 сентябрь сонида боланинг исми очиқ айтилган; кўрсатув бошловчилари бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маълум қилинганини таъкидлаб ўтган.

    5 сентябрда вафот этган, 6 сентябрда дафн этилган боланинг ўлими ҳақида ССВ нега 12 кун ўтиб хабар берди?

    У ёки бу таниқли шахс коронавирусга чалингани, у ёки бу фуқаронинг коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганда, мухбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига мурожаат қилганида, масъуллар одатда «амалдаги қонунчилик бўйича бундай шахсий маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмаслиги, бунинг учун уларнинг ўзидан, қариндошларидан рухсат олиш зарурлиги, улар ҳар доим ҳам бунга рози бўлмаслиги ҳақида» стандарт жавоб берарди. Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.Ў.нинг вафотидан сўнг унинг отаси Нормаҳамат Алметов ундан ҳеч ким боласига доир маълумотларни ошкор этиш учун рухсат сўрамаганини айтди.

    «Дарё» ушбу ҳолат юзасидан изоҳ олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевга мурожаат қилди.

    «Коронавирусга чалингани айтилаётган боланинг ўлими ҳақидаги ахборотни эълон қилишдан аввал унинг қариндошларидан рухсат сўралганми?» мазмунидаги саволга ССВ матбуот котиби Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаева берган маълумотларга таяниб, қуйидагича жавоб берди:

    Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус билан касалланганлар сони, тузалганлар сони ва ўлим ҳолатлари бўйича аниқ статистик маълумотлар мунтазам оммага ҳавола этиб борилмоқда. Бу аҳоли ўртасидаги турли гап-сўзлар ва нохуш муҳокамаларнинг олдини олишда асосий рол ўйнайди. Ушбу маълумотлар фуқароларни эътиборли бўлишга, шу билан бирга, огоҳликка ҳам чақиради.

    Болалардаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу ҳолат нафақат тиббиёт ходимларини масъулиятли бўлишга, балки ота-оналарнинг ҳам бу масалага жиддий ёндашиши кераклигидан огоҳлантиради.

    Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли боланинг ўлими тўғрисидаги маълумотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда боланинг исми, фамилияси, оилавий келиб чиқиши ва аниқ манзили очиқланмаган.

    Берилган маълумотларда асосий эътибор болада ёндош касалликлар – сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи, камқонлик ва семизликнинг III даражаси ўлим ҳолатига сабаб бўлганлиги тушунтирилган.

    Аввал таъкидланганидек, коронавирусга чалинган 11 ёшли боланинг вафоти ҳақида расман 17 сентябрь куни ахборот берилган бўлса-да, аслида бола 5 сентябрь куни вафот этган. Нима учун боланинг ўлими ҳақида орадан 12 кун ўтиб ахборот берилди, деган саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундай жавоб берди:
    11 ёшли М.Ў. 5 сентябрь куни соат 08:00 да туман тиббиёт бирлашмаси бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада касалхонага келган вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

    Шифохонада реаниматолог, инфекционист, педиатр мутахассислари биргаликда консилиум ўтказган ҳолда бола Чирчиқ шаҳридаги коронавирусга ихтисослашган шифохонага юборилган. Шу куннинг ўзида М.Ў. оғир аҳволда соат 11:30 да Чирчиқ шаҳридаги шифохонага олиб борилган ва реанимация бўлимига ётқизилган. Бу ерда кўрилган реанимацион даво чораларига қарамай, 5 сентябрь соат 19:50 да болада биологик ўлим қайд этилган. Бу вақтда марҳумда COVID-19 гумон қилинган, аммо тасдиқланмаган эди.

    COVID-19 бўйича таҳлил натижалари ҳам, бемор оламдан ўтгандан сўнг якуний патологик анатомик хулоса учун қўшимча лаборатор ва гистологик текширув  натижалари ҳам 17 сентябрь куни маълум бўлди. Умуман, дунё тиббиётида ҳам бундай текширув тури маълум бир вақт талаб қилади.

    Унга кўра, марҳумга Икки томонлама ўпка зотилжами ўткир кечиши. Сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилиги терминал босқичи. Семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, COVID-19 ташхиси қўйилган. Ушбу ҳолат боланинг ўлими ҳақидаги хабар 12 кун кечикиб эълон қилинишига сабаб бўлган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган шахсларга доир маълумотларни жамоатчиликка эълон қилиш жараёни қайси меъёрий ҳужжат билан тартибга солиниши ҳақидаги саволга жорий ҳафта давомида жавоб тақдим этилишини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов 6 июль куни «Ўзбекистон 24» телеканали орқали қилган чиқишида Ўзбекистонда ўша вақтгача вафот этган 33 киши орасида 14 ёшли бола ҳам борлигини маълум қилган эди (ССВ вафот этган шахслар ҳақида тўлиқ маълумот бермагани боис, ўша вақтда бу ахборотни текшириш имкони бўлмаган), бироқ орадан икки ой ўтиб Оқилов «техник хато туфайли адашгани» маълум бўлди. Бу вақт давомида Ўзбекистонда 14 ёшли бола вафот этгани бирор марта расман рад этилмаган эди.

    Мавзуга доир:

    • Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда 14 ёшли бола коронавирусдан вафот этганини айтганди. Бунинг (расман) ёлғонлиги исботланиши учун икки ой керак бўлди
    • Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги ЮКШда бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқ

    23.09.2020, 20:35   Изоҳ (0)   202526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев БМТнинг навбатдаги сессиясини қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш масалаларига бағишлашни таклиф этди

    23.09.2020, 20:19

    Шавкат Мирзиёев Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюциясини қабул қилишни таклиф этди

    23.09.2020, 20:06

    Ўзбекистон Президенти БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф қилди

    23.09.2020, 19:48

    Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг онлайн форматда ўтаётган 75-сессиясида нутқ сўзлади (видео)

    23.09.2020, 19:42

    Шавкат Мирзиёев пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф қилди

    23.09.2020, 19:06

    «Доҳадаги афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз» – Шавкат Мирзиёев

    23.09.2020, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.