«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 21 сентябрда куннинг иккинчи ярмида булутлар кўпая бошлайди, кечга бориб республиканинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Сешанба куни салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди.
Ҳарорат ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Сентябрь ойининг охиригача бутун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ойнинг охири учун хос бўлган ҳавонинг сақланиб туриши кутилмоқда. Уралдан салқин ҳаво кириб туриши ҳисобига ҳарорат республика бўйича меъёрдан 3-4 даражага паст бўлади. Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 20-25 даражани ташкил қилади.
Изоҳ (0)