• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Салибчиларга қарши кураш тарихидан. 20 сентябрь – Салоҳиддин Аюбий Қуддусни қамалга олган кун

    1099 йилда барча динлар учун муқаддас шаҳар бўлган Қуддусни салиб юришларида қатнашган христиан аскарлари эгаллади. Мусулмонлар қасос олишни хоҳларди. Аммо бу реванш ўша мусулмонларнинг набираларига насиб қилди. 1187 йилда катта саҳнага Европада Саладин номи билан абадийлаштирилган Миср ва Сурия султони Салоҳиддин Аюбий чиқди ва салибчиларга чақирув ташлади. «Дарё» Қуддус қироллигининг қулаши тарихи ҳақида ҳикоя қилади. 

    Фото: Google Photos

    Салибчилар устидан ғалаба

    1187 йил 4 июлда мусулмонлар навбатдаги салибчилар устидан сўзсиз ғалаба қозонди. Хаттин ён бағирларида Салоҳиддин жангда ўлдирилган жасадлар уюмига қараб турарди. Шарқ қуёши ер-у кўкни жазирама билан қоплаган, қирол Ги Лузинян ва кўплаб зодагон баронлар қўлга олинганди. Салибчи рицарларнинг бир нечтаси Тир шаҳридан паноҳ топиб, қочишга муваффақ бўлди. Салоҳиддиннинг буйруғи билан 200 га яқин тамплиэр ва госпиталер рицарлари ўлдирилди. Султоннинг шахсан ўзи шатилионлик барон Ренонинг бошини қилич билан кесиб ташлади.

    Муқаддас заминни қайтариб олиш учун бошқа тўсиқлар йўқ эди. Бошқа шаҳарлар ҳам бирин-кетин Салоҳиддиннинг раҳм-шафқатига таслим бўла бошлади. Султонга бўйсунмаган ягона шаҳар Тир эди. Аммо султон Қуддусга интилар экан, Тирни қамал қилишга вақт ва куч сарфламасликка қарор қилди.

    Балиан дъИбелин

    Христианлар томонидан Қуддус мудофаасини рицар Балиан дъИбелин бошқарди. У Хаттиндаги жангларда омон қолган ва аслида шаҳарга рафиқаси, у ерда болалари билан бирга бўлиб турган Византия маликаси Мария Комнинани зиёрат қилиш учун келганди. Аммо тақдир тақозоси билан Қуддусда қиролликнинг ягона ҳукмдори бўлиб қолди. Балиан Қуддусни ҳимоя қила олмаслигини яхши биларди. Шаҳар кўчаларини тўлдирган қочоқларнинг жангларда умуман фойдаси йўқ эди, озиқ-овқат таъминоти эса сусайиб борарди. Бироқ аҳоли мусулмонлар билан курашишга тайёр эди.

    Қуддус мудофааси

    Қуддус мудофаасидаги христианларга, аввало, тажрибали жангчилар етишмасди. Балиан маҳаллий зодагонлар орасидан 60 нафар йигитга рицарлик унвонини тақдим қилди. Тўғри, унвон уларнинг жангдаги маҳорати ва тажрибасини кўпайтириб қўймади.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Салоҳиддин эса иккиланмади ва 20 сентябрь куни унинг армияси муқаддас шаҳарни қамал қилишни бошлади. Султоннинг қароргоҳи дастлаб Қуддуснинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, у ерда ушбу воқеалардан 88 йил олдин тулузалик қўмондон Раймунднинг армияси жойлашганди. Мусулмонлар шаҳар деворларини ўққа тутишни бошлади, ҳужум қилишга уринишди, аммо уларга қуёш нурлари тўсқинлик қилди. Қуёш Салоҳиддиннинг жангчиларини кўзларини қамаштирарди ва улар орқага чекинишарди. Кечқурун яна жанглар давом этди, аммо яна ҳеч қандай натижа бўлмади. Қуддус ҳимоячилари кетма-кет саккиз кун давомида мусулмонлар ҳужумини қайтарди.

    Салоҳиддин хийла-найрангга мурожаат қилди ва кейинги ҳужумларни қуёш кўтарилиши билан бошлади, энди қуёш христианларнинг кўзларига тушарди. Аммо бу ҳам ёрдам бермади – Қуддусни ҳимоя қилиш давом этди.

    Қуддуснинг фатҳ этилиши

    Кейин султон ўз позициясини ўзгартириб, шимол томонга ўтди, у томонда на дарвозалар ва на ўқ узиш учун деразалар бор эди. Тош отиш машиналари ўрнатилди, улар дарҳол ўт очишни бошлади. Салоҳаддин аскарларни уч қисмга ажратди, қалқон ва камончилар билан ҳимояланган қисм Қуддус деворларига яқинлашди. Кейинги икки кун ичида улар деворларни 15 тирсак узунликда тешиб, ўша тешикларга тўнкаларни ёқишди. Деворнинг ички ёғоч қисмлари ёниб кетди ва ушбу ҳудуддаги деворлар ва миноралар қулаб тушишга тайёр эди. Христианлар тушкунликка тушди. Қуддус кўчаларида одамлар гуруҳ бўлиб юришларни уюштиришар ва Худони раҳм-шафқатига чақиришарди.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    29 сентябрда Салоҳиддин қўшинлари Қуддус деворларини бузишга муваффақ бўлди. Балианнинг одамлари уни ямашга уринди, аммо бу қочиб бўлмас якуннинг бошланиши эди.

    Шаҳар ичида юнон ва суриялик насронийларнинг фитнаси пишиб етилди. Улар католикларга бўйсунишни исташмас ва черков маросимларидан норозилигини кўрсатиб келарди. Юнонлар Салоҳиддинга уларни озод қилиш шарти билан Қуддус эшикларини очиб беришларини етказишди. Ушбу режалар ўз вақтида ошкор бўлди, аммо фитна жамоатчиликка маълум бўлиб улгурди ва шаҳар аҳолисининг руҳиятига қаттиқ таъсир қилди.

    Балиан Салоҳиддин билан музокара ўтказишга қарор қилди. Бироқ Султон шаҳарни унга топшириш таклифига шубҳа билан қаради. Унга энди ҳеч қандай музокаралар асосида шаҳарни очиб беришлари керак эмасди, чунки шундоқ ҳам ўзи шаҳарни қийинчиликсиз эгаллаши мумкин эди.

    Салоҳиддиннинг қарори ушбу ерларнинг келажаги борасидаги режаларга асосланди. У ўз давлатига Фаластинни ҳам қўшиб олишни ният қилган ва маълумки, султондан миннатдор бўлган халқни бошқариш осонлигини тушунган. Ҳаддан ташқари ваҳшийлик унга фақат зарар етказиши мумкинлигини ўйлаган Салоҳиддин рози бўлди – у масиҳийларга ҳаёт ва эркинликни тортиқ қилди. Салоҳиддинга шаҳар калитлари топширилди.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Озод қилинганлар қисмати

    Христианларнинг шаҳарни тарк этиш кунида Салоҳиддин асосий майдонда ўтириб, уларнинг ғамгин юришини томоша қилди. Аёллар ва болалар номаълум нарсадан қўрқиб, йиғлашарди. Эркаклар нафақат ўзларининг нарсаларини, балки ярадорларни ҳам олиб кетишарди. Салоҳиддиннинг укаси Салфиддин бу ҳолатга чидай олмади. У Султондан жангда қатнашгани учун хоҳлаганича тасарруф этиш ҳуқуқи билан унга мингта қул беришини сўради. Салоҳиддин рози бўлди ва укаси уларни озод қилди.

    Салоҳиддин томонидан шаҳардан чиқиб кетаётган ҳар бир одам учун омон пули жорий қилинганди. Аммо шаҳарда пули йўқ камбағаллар ҳам жуда кўп эди. Патриарх Иракли 700 қашшоқни, Балиан эса 500 кишини озод қилишга маблағ берди, шундан сўнг султон ҳам ўз раҳм-шафқатини кўрсатишга қарор қилди. У дарвозани очиб, барча камбағалларни билан қўйиб юборишни буюрди. Ўзига эркинлик сотиб олишга қодир бўлган, аммо пулини яширган фирибгар эса жазоланди.

    Озод қилинган инсонлар оқими улкан ҳамда бошқариб бўлмас эди ва шунинг учун уларни учга бўлишди. Тамплиэрлар ва госпиталерларўз гуруҳларига бошчилик қилди, учинчи гуруҳга Балиан бошчилик қилди. Қочқинлар ҳимояга муҳтож эди. Бироқ уларни на Триполида ва на Тирда қабул қилишмади. Қочқинларни ўз диндошлари хоинлар деб аташди, тунашди ва ҳайдаб чиқаришди. Баъзилар мусулмон ерларига қайтиб, бошпана топди, бошқалари Европага етиб олди. Европага улар билан бирга Қуддуснинг қулагани ҳақидаги хабарлар етиб борди.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.

    «Муқаддас замин» фильмидан лавҳа.
    Фото: Google Photos

    Салоҳиддин бу улкан ғалабадан ўзини йўқотиб қўймади, талончилик ва қирғинлар уюштирмади. Мусулмонлар Қуддусдаги православ насронийларга нисбатан жуда бағрикенг эди ва ҳатто уларга қолишга рухсат берилди. Мусулмонлар шаҳардаги тамплиэрларнинг уйларини тозалади ва атиргул суви билан ювди, ал-Ақсо масжидини эса янгитдан муқаддаслаштирди.

    Уруш давом этади...

    Шундай қилиб, буюк саркарда Салоҳиддин Аюбийнинг ақли ва қиличи зарбидан Қуддус қироллиги қулади. Салибчилар қўлида фақат Тир, Триполи ва Суриядаги Крак де Шевале қалъаси қолди. Кейинги 1188 йилда ўз даврининг энг буюк Европа монархлари, Англия қироли Ричард I Шер Юрак ва Германия императори ФридрихИИ Барбароссалар яна Яқин Шарқ устига уруш оловини олиб келди. Шундай қилиб, Учинчи салиб юришлари бошланди, аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нубек Алимов тайёрлади.

    20.09.2020, 20:35   Изоҳ (0)   58806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сизлар қачон ишлашни бошлайсиз?!» Малала Юсуфзай БМТ аъзоларига бажарилмаган ваъдаларини эслатди

    20.09.2020, 12:24

    Пляждаги кўргазма, океандаги музлар орасидаги ёлғиз кема, намойишларга бағишланган кун. Ҳафта суратлари

    19.09.2020, 22:50

    Заҳарланган Навальний тикланиш жараёни қандай кетаётганини айтиб берди

    19.09.2020, 21:23

    Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда қайта карантин жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди

    19.09.2020, 19:25

    АҚШ Олий судининг энг кекса аъзоси вафот этди

    19.09.2020, 16:52

    Қозоғистонда коронавирус ва пневмония қурбонлари сони 1671 кишига, Қирғизистонда эса 1063 нафарга етди

    19.09.2020, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.