Президент Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселекторда Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига келаётган қишдаги коронавирус билан боғлиқ вазиятга тайёрланиш бўйича топшириқ берди.
Давлат раҳбари ҳаво ҳароратининг пасайгани сабабли касалланиш ҳолатлари, шунингдек, тез ёрдамга чақирувлар сони ортаётганини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Президент дори-дармон ва маблағ захирасини тайёрлаш заруратини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари телевидение орқали ҳар куни уч маҳал аҳолига огоҳликни эслатиб, шамоллаш нима эканлигини тушунтириш ва уни даволаш йўлларини кўрсатиш кераклигини қайд этди.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ҳокимларга касалликка қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича қишга тайёргарлик қандай бўлиши ҳақида бир ҳафта ичида қарор қабул қилиш юзасидан топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди ва Ўзбекистон бош вазири Тошкент шаҳри туманларига, бош вазирнинг биринчи ўринбосари вилоятларга мазкур масала бўйича масъул этиб бириктирилди.
Изоҳ (0)