УЕФА ҳакамлар қўмитаси УЕФА Суперкубоги ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номини маълум қилди.
Унга кўра, «Бавария» ва «Севилья» ўртасидаги учрашувни англиялик ҳакам Энтони Тэйлор бошқариб боради, қанотларда унга ҳамюртлари Гери Бесуик ва Адам Нанни ёрдам беради. Захира ҳаками эса исроиллик Орел Гринфелд.
«Бавария» Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖни мағлуб этган бўлса, «Севилья» Европа Лигасининг ҳал қилувчи ўйинида «Интер»дан устун келган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Суперкубоги ўйини 24 сентябрь куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)