• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўлими Тошкент вилояти бош инфекционистининг қўлга олинишига сабаб бўлган фуқаро реаниматолог бўлган ва у вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган

    Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонасидаги муаммолар ҳақида очиқ гапирган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева 8 сентябрь куни ҳибсга олинган эди. Бош прокуратура у ижтимоий тармоқлардаги чиқиши, касалхонадаги шароитлар ҳақидаги шикоятлари сабаб эмас, балки икки томонлама пневмония ва COVID-19 ташхиси билан оғир аҳволда даволанаётган беморни вилоят Руҳий касалликлар диспансерига ўтказиб, унинг ўлимига сабаб бўлгани учун қўлга олинганини маълум қилган эди.

    Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимовнинг «Qalampir.uz»га берган интервьюсида маълум қилишича, вафот этган шахс асли шифокор, 12 йилдан ортиқ жонлантириш бўлимида ишлаган реаниматолог Фаррух Рустамовдир. Қайд этиш жоиз, у вафотидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг 27 августдаги фармонига мувофиқ «Жасорат» медали билан мукофотланган («Дарё» манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади). Фармонда унинг иш жойи ва лавозими сифатида Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиологи-реаниматологи кўрсатилган.

    Фаррух Рустамов.

    Фаррух Рустамов.
    Фото: Telegram / @fido_uz

    Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимовнинг таъкидлашича, 1981 йилда туғилган, уч нафар фарзанднинг отаси бўлган Фаррух Рустамов пандемиягача Чирчиқ шаҳар марказий шифохонасида реаниматолог бўлиб ишлаган. У Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан Зангиотадаги COVID-19’га қарши кураш марказига бориб, кўнгилли сифатида ишлаган. 14 кун мобайнида шифокорлик қилиб, кўплаб беморларнинг соғайишига ўз ҳиссасини қўшган ва шу вақтда коронавирус инфекциясини юқтириб олган («Дарё» манбасининг маълум қилишича, Рустамовда коронавирус 23 июль куни тасдиқланган).

    Ўзидаги ўзгаришларни ҳис қилгач, Фаррух Рустамов Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. Шифохонада унга COVID-19 ташхиси қўйилгач, у шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай, ўпкаси икки тарафлама 70 фоиз зарарланган; у сунъий нафас бериш мосламасига уланиб, кислород етказиб бериб турилган.

    Рустамов ўзи реаниматолог бўлгани учун жонлантириш бўлимида керакли муолажалар кўрсатилмагани сабаб, у ўз ҳуқуқини талаб қилиб: «Қон босимим тушиб кетяпти, у ёки бу дорини юборинг, ҳаётим хавф остида», деб гапирганида Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошева: «Бу маҳмадона экан, руҳий касал бўлиб қолибди», деб, вазиятга тўғри баҳо бермай, вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансери бош шифокорига қўнғироқ қилиб: «Биз сизга оғир аҳволдаги бир руҳий касални юборамиз, уни қабул қилиб, даволашингиз керак, мутахассис юборинг», деб айтган.

    Вилоят Руҳий асаб касалликлари диспансери бош шифокори: «Коронавирусга чалинган бемор бўлса, уни бизга юбора олмайсиз, чунки бу ерда бутун вилоятдан келган 120 нафар бемор бор. Уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш мумкин эмас. COVID-19’га чалинган беморни аввал даволаб, кейин бу ерга юбориш керак», деб жавоб берган. Шунга қарамай, Гулжаҳон Йўлдошева тегишли хулосаларни олмай, ССВнинг Руҳий асаб касалликлари диспансерига ётқизиш бўйича талабларига зид равишда, беморнинг соматик ҳолати оғирлиги, унда ўткир нафас етишмовчилиги мавжудлиги, реанимацион муолажаларга муҳтожлигига қарамай, унинг оғзида турган кислород етказиб берувчи мосламани олиб ташлаб, замбилга ортиб, диспансерга мажбуран олиб бориб ташлаган.

    Руҳий асаб касалликлари диспансери коронавирусга чалинган беморларни даволашга ихтисослашмаган, шароитлар йўқ. Шундай бўлса-да, улар беморни қабул қилиб олган. Унга керакли муолажалар кўрсатилгунига қадар, яъни кислород етказиб берувчи мослама олиб келингунича Фаррух Рустамовнинг жони узилган.

    Бахтиёр Иброҳимов, Чирчиқ шаҳар прокурори

    Маълум қилинишича, Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасида Фаррух Рустамов номига юритилган касаллик тарихига бемор COVID-19 касаллигидан тўлиқ тузалганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган ва аҳволи оғирлигига қарамай, Гулжаҳон Йўлдошеванинг кўрсатмаси билан вилоят Руҳий касалликлари диспансерига юборилган.

    Дастлабки суриштирув давомида Руҳий касалликлар диспансери бош шифокори нима учун коронавирусга чалинган беморни қабул қилгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у бир томондан Гиппократ қасамини ичгани учун оғир аҳволдаги беморни қабул қилишдан бош торта олмаслигини, бошқа томондан Фаррух Рустамовнинг касаллик тарихида у COVID-19’дан буткул тузалгани ҳақида хулоса ёзилгани туфайли уни қабул қилиб олганини таъкидлаган.

    «Аслида эса беморнинг COVID-19’дан тузалмаганини уни диспансерга олиб борган шифокор ҳам, уни қабул қилиб олган бош шифокор ҳам — ҳамма билган», — дейди Бахтиёр Иброҳимов. Чирчиқ шаҳар прокурорининг алоҳида қайд этишича, ушбу жараёнда иштирок этган барча тиббиёт ходимларининг ҳаракатларига тергов давомида ҳуқуқий баҳо берилади.

    Маълумот учун, 39 ёшли Фаррух Рустамовнинг коронавирус инфекцияси оқибатида 2 август куни вафот этгани Бош прокуратура ахборотидан маълум бўлган эди. Ушбу ўлим ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳозиргача тасдиқланмаган (вазирлик бундан ташқари яна 10 дан ортиқ ўлим ҳолатларининг коронавирус асоратлари оқибатида юз берганини тасдиқлагани йўқ).

    Аввалроқ 26 июнь куни Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси шифокори, 52 ёшли Алишер Уралов коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этганди (ССВ унинг вафоти ҳақида 28 июнь куни ахборот берган). Шифокорнинг вафотидан сўнг унинг қизи ОАВ орқали чиқиш қилиб, отаси ўлими арафасида «тайинли тиббий ёрдам ололмагани», ҳатто ўзи ишлаган, воқеа юз берган вақтда карантин зонасига айлантирилган Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси ҳам унинг оғир аҳволдаги отасини қабул қилмаганини таъкидлаган эди. Ушбу чиқишдан сўнг соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 1 июль куни кўнгил сўраб шифокорнинг оиласига борган, шу куниёқ унинг оиласига 250 миллион сўм миқдорида компенсация пули тўлаб берилган эди.

    14.09.2020, 20:50   Изоҳ (0)   76241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Korean and Migrations» хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига тайинланган суд ҳукми эълон қилинди

    14.09.2020, 20:43

    Ўзбекистонда қора ва рангли металл парчаларини сотиб олиш ва қайта ишлаш бўйича монополияни бекор қилиш режалаштирилмоқда

    14.09.2020, 18:46

    Марказий банк раҳбари: «Банклар яқинда олтин ёмбиларини сотишни бошлайди»

    14.09.2020, 18:25

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 90 нафар абитуриент тана ҳарорати юқорилиги сабабли тест синовларига киритилмади

    14.09.2020, 17:56

    Намангандаги 15 та мактабда дарслар бошланди. Уларнинг иккиси янгидан қуриб битказилган

    14.09.2020, 17:32

    Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказига янги директор тайинланди

    14.09.2020, 17:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 9 марта судланган шахс гиёҳванд модда билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 14 август, 22:20

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.