• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини карантин қоидалари юмшатилгани туфайли хотиржамликка берилмасликка чақирди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор фуқароларни карантин қоидалари юмшатилгани туфайли хотиржамликка берилмасликка чақирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Бугун дунёда коронавирус хавфи етиб бормаган бирор мамлакат қолмади. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда касалланганлар сони 27 миллион 700 минг нафардан ошди. Пандемиянинг илк босқичларида касалланганлар сони 100 минг нафарга етиши учун ҳафта керак бўларди. Ҳозир эса бу рақам соатлар ичида қайд этилмоқда.

    Юртимизда сентябрнинг илк кунида 343 нафар бемор қайд этилган бўлса, 9 сентябрда бу кўрсаткич қарийб 170 нафарга ошди. Карантин тартибларининг юмшатилиши, бир қанча фаолият турларига рухсат берилиши, шунингдек, мактабларда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан аҳоли ўртасида ўзаро мулоқотнинг кўпайиши, ўз навбатида, коронавирус хавфини ҳам кучайтиради.

    Бугун кўча, бозор ва бошқа жамоат жойларида аксарият фуқароларнинг карантин қоидаларига риоя қилмасдан, бепарволик билан, ўзаро масофа сақлаш ва ниқоб тақиш қоидаларини қўполлик билан бузиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани жуда хавотирли.

    Умумий овқатланиш объектлари, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар, масжидлар, шунингдек, парк ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига қатъий карантин талаблари асосида рухсат берилди. Жумладан, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, мижозлар орасида 2 метрлик масофани таъминлаш, шунингдек, объектдаги жиҳозларни мунтазам дезинфекциялаш, ҳаво айланиш тизимини зарарсизлантириш каби қатъий белгиланган санитария-гигиена талабаларига риоя этишлари лозим.

    Ҳозирда юртимизда 2580 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 235 нафари ўртача оғир, 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда ётгани жойларда ниқобсиз, масофа сақламасдан юрган юртдошларимиз учун огоҳлантириш бўлиши зарур.

    Ҳали давоси топилмаган, кейинчалик қандай асоратлар қолдириши, юқтирилгандан сўнг яна қайталанмаслиги шубҳа остида бўлган, қаршисида бутун дунё тиббиёти ожиз турган касалликка қарши ягона самарали чора ҳисобланган санитария қоидаларига амал қилмаслик, тиббиёт ниқобларни тақмаслик учун қанчалик бепарво бўлиш керак?!

    Карантин қоидалари юмшатилгани одамларни хотиржамликка эмас, аксинча, сергакликка чорлаши керак. Чунки энди уйда, ишда, кўчада, бозорда бошқа одамлар билан кўпроқ юзма-юз бўлишади.

    Дунё тажрибасида кўринмоқдаки, ҳар қандай чекловдан кўра, одамлар орасидаги карантин маданияти коронавирусни олдини олишда самаралироқ бўлиб қолмоқда. Мисол учун, 33 миллионга яқин аҳолиси бўлган Малайзияда август ойида касалланиш ҳолати 355 нафарни ташкил этган бўлса, сентябрнинг дастлабки ҳафтаси давомида бор-йўғи 37 нафарни ташкил этган, холос. Бунда аҳолининг онгли равишда ҳукумат ва шифокорларнинг тавсияларини сўзсиз бажариши муҳим аҳамият касб этмоқда. Уларда карантин тугаганига қарамай жамоат жойларида ҳалиям масофа сақлаш, ниқоб тақиш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик, катта тадбирлар ўтказмаслик одатга айланди.

    Ҳурматли ватандошлар! Президентимиз таъкидлаганларидек, бундан кейин пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Айни пайтда ўз саломатлингизни асрашингиз, аввало, ўзингиз, сўнгра тиббиёт ходимлари ва мамлакатимиз учун қилган энг катта хизматингиздир. Оилангиз ва фарзандларингиз ҳаётига бефарқ бўлманг, яқинларингизнинг дард чекишига сабабчи бўлиб қолманг.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинди. 10 июлдан тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланди, автотранспорт ҳаракати чекланаи. Кейинроқ карантин чекловлари узайтирилди ва 15 августдан бошлаб Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ чекловлар юмашатилди.

    Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ҳам карантин юмшатилгани касаллик йўқ бўлганини билдирмаслигини, карантин юмшатилгани сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши мумкинлигини айтган эди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев тўйларни бир кунда 3—4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш бўйича кўрсатма берди

    10.09.2020, 15:35   Изоҳ (0)   17310
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк асосий ставкани пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилади

    10.09.2020, 15:10

    Ширин шаҳри собиқ ҳокими Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

    10.09.2020, 14:35

    Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан чегараларни очиш ва парвозларни тиклаш масалаларини кўриб чиқади

    10.09.2020, 14:11

    Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинди. У шифохонадаги муаммолар ҳақида очиқ гапирганди

    10.09.2020, 13:47

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида биноларнинг иссиқлик ҳимояси оширилади

    10.09.2020, 13:34

    Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги собиқ депутат Қобул Дусовни судга берди

    10.09.2020, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40

    Япония бош вазири ва БМТ бош котиби Нагасаки бўйича нутқда АҚШни тилга олмади

    Дунё | 9 август, 13:15

    Meta 24 ёшли сунъий интеллект мутахассисига 250 млн долларлик маош таклиф қилди

    Лайфстайл | 9 август, 12:45

    Ҳамзат Чимаев: “Агар мен Олимпия чемпионига қарши чиқадиган бўлсам, у мени янчиб ташлайди”

    Спорт | 9 август, 12:35

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли машиналар сони 4,6 млн дан ошди

    Ўзбекистон | 9 август, 12:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.