Бокс бўйича енгил вазн тоифасида WBA, WBC ва WBO йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Василий Ломаченко ва IBF камари соҳиби Теофимо Лопес жанг шартномасини имзолади. Бу ҳақда Top Rank промоутерлик компанияси маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, аввалроқ Ломаченко ва Лопес ўртасидаги жанг америкалик спортчининг ҳаддан ташқари юқори бўлган талаблари туфайли бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Василий Ломаченко ва Теофимо Лопес ўртасидаги учрашув аслида баҳорда бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус пандемияси туфайли қолдирилганди. Шундан сўнг жангнинг 17 октябрь куни бўлиб ўтиши тўғрисида хабарлар тарқалди. Бироқ компания ҳозирча на жанг санасини ва на унинг ўтказилиш жойи ҳақида аниқ маълумот берган.
Маълумот учун, 32 ёшли Ломаченко (14-1, 10 КО) фаолияти давомида 15 та жанг ўтказиб, шуларнинг 14 тасида ғалабани қўлга киритган ва 1 тасида имкониятни бой бериб қўйган. 23 ёшли Лопеснинг (15-0, 12 КО) ҳисобида эса 15 жанг ва 15 ғалаба бор.
Изоҳ (0)