Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида уйқу маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Wakefit номли стартап янги ходимлар учун бўш иш ўринлари борлигини маълум қилди. Янги ходимга қўйиладиган асосий талаб кунига 9 соатдан кам ухламаслик, деб ёзади «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, 100 кун давомида 9 соатдан ухлаши керак бўлган ходимга 1,3 минг доллар маош тўланади. Ишчиларга уйқу кундалигини тутиш талаби ҳам қўйилган, дейилади хабарда.
Шунингдек, ходим ижтимоий тармоқларда фаол бўлмаслиги ва таркибида кофеин бўлган ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслиги кераклиги алоҳида қайд этилган. Фитнес-тренер, парҳезшунос ва психологлардан иборат жамоа, ишчилар ихтиёрида бўлади.
Изоҳ (0)