Хитойнинг Vivo компанияси орқа юзаси ўз рангини ўзгартира оладиган смартфон яратиш устида иш бошланганини маълум қилди, деб хабар беради XDA-developers.
Смартфон ранги тугма босилганида ўзгаради.
Компания томонидан эълон қилинган видеода янги функцияли смартфоннинг қайси модели эга бўлиши аниқ айтилмаган, бироқ камера блоки Vivo Х50 Pro’никига ўхшаб кетади. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи бу каби смартфонлар қачон тақдим этилишига ҳам ойдинлик киритмаган.
Эффектга эришиш учун видеода электрохром шишадан фойдаланилган.
Эслатиб ўтамиз, июнь бошларида Vivo компанияси Х50, Х50 Pro ва Х50 Pro+ моделлари ўрин олган Х50 смартфонлар линейкасини тақдим этганди.
Изоҳ (0)