• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар таҳлилига бағишланган видеоселектор ўтказди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Иқтисодиётнинг ресурс базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, экологияни яхшилашда ўрмон хўжалиги жуда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун ҳам охирги уч йилда бу соҳани жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, Ўзбекистонда ўрмон фонди ерлари 12 миллион гектарга етказилди.

    Жумладан, Орол денгизининг 1,2 миллион гектар қуриган тубида иҳота дарахтзорлари барпо этилди. Оборотдан чиқиб кетган 10 минг гектар ўрмон хўжалиги ерлари ўзлаштирилди, 5 ярим минг гектарда ёнғоқ, 4 минг гектарда озиқ-овқат экинлари ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Ўрмон хўжаликларида биринчи маротаба 64 та биолаборатория ташкил этилди», — дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, йиғилишда бу борада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги таъкидланиб, келгусидаги устувор вазифалар белгиланган. Соҳада хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган.

    Яна 50 минг гектар ўрмонзор барпо этиб, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ҳамда Тошкент вилоятларида ёнғоқ, писта ва бодом плантациялари ташкил қилиш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилган.

    Президент мебелсозлик корхоналари хом ашёнинг 90 фоизини импорт қилаётганидан келиб чиқиб, уларга кластер усулида павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берган.

    Шавкат Мирзиёев ўрмон фонди ерларини ўзлаштиришга ҳам субсидия ва имтиёзлар жорий этиш, хусусан, суғориш насослари харид қилиш, қудуқлар қазиш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2020 йилдан бошлаб оборотда бўлмаган ўрмон фонди ерларини ижарага бериш тартиби жорий қилингани, ҳозирги кунда 20 минг гектар шундай ер ижарага берилгани, мазкур ишларни давом эттириб, қўшимча ерларни оборотга киритиш ҳамда тадбиркорларга ижарага беришни кенгайтириш вазифаси қўйилди.

    Қоракўл, Ғиждувон, Шаҳрисабз, Китоб, Поп, Чортоқ, Нуробод, Қўшработ, Нурота, Бахмал, Фориш, Узун, Бойсун, Оҳангарон, Бекобод туманларида ўрмон хўжалиги резервларидан фойдаланиш бўйича ишлар танқид қилиниб, етарлича ташкил этилмагани кўрсатиб ўтилди.

    «Пиллачиликда озуқа базасини кўпайтириш мақсадида фермер хўжаликларида 2 минг гектар, келгуси йилда 2,5 минг гектарга тут кўчатлари экиш режалаштирилди.

    Ўтган йили доривор ўсимликлар плантацияси 2 минг гектарга етказилган эди. Йиғилишда келгуси йили бундай майдонларни 5 минг гектарга етказиб, ҳосилни 8 минг тоннагача ошириш зарурлиги айтилди.

    Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон фонди ерларида асаларичилик, чорвачилик ва паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш, бандликни таъминлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари белгиланди», — дея хабар берган Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, видеоселекторда ўтган йили экотуризм ва ов туризмидан жами 1 миллиард сўм тушгани ва бу ҳали камлиги таъкидланди. Бўстонлиқ туманидаги янги тизим ўрмон ҳудудларида туризмни ривожлантириш бўйича жуда катта захиралар мавжудлиги, «Бурчмулла» ўрмон хўжалигида хусусий шериклик асосида 300 ўринли экотуризм маскани барпо этилаётгани бунга мисол эканлиги айтилди.

    2021 йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10-15 бараварга ошириш мумкинлиги таъкидланди. Шаҳрисабз, Китоб, Бойсун, Боботоғ, Зомин, Бахмал, Оҳангарон, Бекобод, Далварзин, Поп, Қўқон, Қозоқдарё ўрмон ва ов хўжаликларида туризм масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

    Йиғилишда ўрмон хўжалиги бўйича илм-фанни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Маҳаллий пистанинг сувсизликка чидамли ва юқори ҳосил берадиган 13 турдаги янги навини рўйхатдан ўтказиб, кейинги йилдан тоғли туманларда экиш кераклиги қайд этилди.

    Давлат ўрмон хўжалиги қўмитасига доривор ўсимликларни маҳаллийлаштириш учун тажриба плантациялари ва илмий марказ, шунингдек, ўрмон тупроқшунослиги, in vitro ва уруғчилик лабораторияларини ташкил этиш вазифаси юклатилди. Соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

    Қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқларида бўлгани каби ўрмон хўжалигини ривожлантириш учун ҳам халқаро ташкилотлар маблағларини жалб қилиб, йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган масалаларни инобатга олиб, ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш вазифаси белгиланди.

    Йиғилишда Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси ва ҳудудлар раҳбарлари ахборот берган.

    04.09.2020, 17:37   Изоҳ (0)   12182
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир нафар бола Кавасаки синдромига гумон қилинган — Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

    04.09.2020, 17:12

    Тошкентда ўз фарзандини ўлдириб, унинг мурдасини ёқиб юборган аёлнинг эри воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди

    04.09.2020, 16:58

    Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида айрим фанларни вақтинчалик ўтмасликни тавсия қилди

    04.09.2020, 16:55

    Одессада турк масжиди имомини тириклай кўмиб юборган Ўзбекистон фуқароларига ҳукм ўқилди

    04.09.2020, 16:36

    Ўзбекистондаги имтиҳонларнинг 2-куни 6 нафар сохта абитуриент аниқланиб, 75 нафар абитуриент эса имтиҳон жараёнида тестдан четлатилган

    04.09.2020, 15:59

    Ўзбекистонда коронавирус аниқланган янги туғилган чақалоқларда касаллик барча ҳолатда енгил ўтгани маълум қилинди

    04.09.2020, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.