Айрим учувчилар парвоз вақтида номаълум учар жисмлар билан тўқнаш келганини гапиради, бироқ уларнинг ҳикоясидан Лос-Анжелесга қўнишни амалга ошириш вақтида реактив кийимдаги номаълум эркакни кўрган American Airlines учувчисиники ошиб тушди. Бу вақтда улар тахминан 914 метр баландликда бўлган, деб ёзади Fox 11.
Учувчининг сўзларига кўра, бу вақтда у Лос-Анжелесдан 10 мил узоқликда бўлган. Шу пайт самолёт қаноти ёнидан бир эркак учиб ўтган. Ҳаво кемаси капитани бу ҳақда аэропортдаги авиадиспетчерни ҳам огоҳлантирган, буни қайд этилган ёзувлардан текшириш мумкин. Самолёт ва реактив кийимдаги эркак бир хил баландликда тахминан бир-биридан 300 метр узоқликда бўлган.
Телеканал маълумотларига кўра, бу каби ҳолатга SkyWest авиакомпанияси учувчиси ҳам дуч келган. Реактив кийимдаги эркакнинг шахси номаълумлигича қолмоқда. Бу каби ғайриоддий ҳолатлар фақат Лос-Анжелес яқинида содир бўлмоқда. Ҳолат юзасидан ФҚБ тергов ишларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, август ўрталарида АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум учар жисмлар (НУЖ) пайдо бўлиш ҳолатларини кузатувчи ишчи гуруҳни тузган эди.
Изоҳ (0)