• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда чегара зонаси режими ўрнатилган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара зонаси режими рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

    Қарорга кўра, қуйидагилар:

    • Ўзбекистон ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати;
    • Сурхондарё вилояти ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий ҳудудий бўлинмалари рўйхати;
    • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг қўшимча рўйхати тасдиқланади.
    Тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятининг чегарадош туманлари ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва бошқа маъмурий ҳудудий бўлинмаларининг рўйхатига амал қилинади.

    Чегара зонасида жойлашган аҳоли яшаш масканларида чегара ва паспорт режимига риоя этилиши устидан доимий назорат ташкил этилади.

    Чегара ва паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегаралари тўғрисида»ги қонун, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504˗сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига амал қилинади.

    Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш тартиби ҳақида оммавий ахборот воситаларида аҳоли манзилгоҳлари ва меҳнат жамоаларида тушунтириш ишлари ўтказилиши ташкил этилиб, бунда Ички ишлар идораларининг тажрибали ходимлари ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари жалб этилади.

    Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2000 йил 15-сентябрдаги 196/164-сон (рўйхат рақами 972), 2001 йил 21-сентябрдаги 262/230-сон (рўйхат рақами 1072) қўшма буйруқлари ва 2001 йил 9 ноябрдаги 5/1-сон (рўйхат рақами 1084) қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

    Ўзбекистон ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овулларнинг вақтинчалик рўйхати:

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Қорабулоқ, Полвонак, Муллоло, Курдуптур, Майдонтол, Испай, Қўшбулоқ, Тепар, Такаёнғоқ, Жаужурек, Урунгач, Чакак, Пскем аҳоли пунктлари;

    Шунингдек, Фарғона вилояти Сўх туманидаги Сўх-Ушъяр, Сарикайда, Димерсат, Янгиариқ, Ravon, Шайхаталан, Малмут, Дивайрам, Лимбур, Тул, Калача, Газноу, Кизилкияк, Чашма, Фарғона туманидаги Шоҳимардон, Иордан, Ак-кия, Курганча, Оқсу, Кўккўл, Шоланг, Дашлоқ, Дутоба аҳоли пунктлари киритилмоқда.

    Сурхондарё вилояти ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ кенгашлари, темир йўл бекатлари, тайёрагоҳлар ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар рўйхати:

    Музробод тумани – Қоракамар, Болдир, Навбаҳор, Ободон, Шўроб, Бешқўтан, Халқобод, Музробод, Гулистон қишлоқ кенгашлари, Болдир темир йўл бекати ҳудудлари;

    Шеробод тумани – Зарабоғ, Янгитурмуш қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

    Термиз тумани – Термиз шаҳри, Учқизил шаҳарчаси, Термиз тайёрагоҳи, Шеробод, Термиз, Учқизил, Новшаҳар, Ғалаба, Амузанг темир йўл бекатлари, Паттакесар, Пахтаобод, Янгиариқ, Хотинробот қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

    Ангор тумани – Ангор шаҳарчаси, Дўстлик, Навоий, Кайрам, Занг, Истиқлол, Янгиобод, Таллимарон – қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

    Сариосиё тумани – Хуфар, Суфиён, Сариосиё, Ўзбекистон, Тоқчиён, Дашнобод, Бўстон, Наврўз қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

    Узун тумани – Телпакчинор, Жончекка, Оқостона, Файзова, Боботоғ, Хондиза, Узун қишлоқ кенгашлари ҳудудлари;

    Денов тумани – Госземзапас ҳудуди;

    Шўрчи тумани – Соҳибкор қишлоқ кенгаши ҳудуди;

    Қумқўрғон тумани – Оққапчиғай қишлоқ кенгаши ҳудуди;

    Жарқўрғон тумани – Жарқўрғон қишлоқ кенгаши ҳудуди.

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳудудида чегара зонаси ўрнатилган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларининг қўшимча рўйхати:

    Тамшўш, Тамархут, Хамидарча, Киштут, Сарипова, Ангариқози, Кункўрмас, Муш, Шотрут, Ховат, Хурватан, Замбоғ, Мизат, Сухтай қишлоқ ўтказиш жойи, Деболо вайроналари, Новида вайроналари, Бугрс вайроналари, Майдонқози вайроналари, ёзги Даҳани-Дуоба, Питибарак, Гузиак, Карсак, Нигобад вайроналари, Усточ, Зинчоб, Зевар, Кундаджувоз, Чош, Пастикалон, Хўжаосмин, Маланд, Карш, Вочах, Зоғхона, Ҳардурин, Гулиоб, Тангизироба, Бойқишлоқ, Саримозор, Горний, Зағнобод, Хамрау, Иссиқчашма, Лабиоб, Боғи-Самарқанд, Дорасой аҳоли пунктлари.

    Мавзуга доир:

    • Сўхдаги Чашма булоғи воқеаларида талафот кўрган хонадонлар тиклаб берилди
    • «Бу 10 йил аввал содир бўлганди». Россиялик блогер Иля Варламов чегара пунктидаги воқеа юзасидан Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига жавоб қайтарди
    • Марғилон шаҳри ҳудуди 734 гектардан ортиқ майдонга кенгаяди

    03.09.2020, 19:11   Изоҳ (0)   42260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 4 сентябрь куни ҳаво бироз булутли бўлиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

    03.09.2020, 18:59

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 40 минг нафардан ошди

    03.09.2020, 17:24

    Ўзбекистон ҳукумати инқироздан кейинги даврда иқтисодиётни икки босқичда тиклаш дастурини тасдиқлади

    03.09.2020, 16:59

    Ўзбекистонда ходимларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш ҳуқуқига эга ташкилотлар сони 78 тага етди

    03.09.2020, 16:35

    Тошкентда хонадонга шахта орқали кириб, 11,5 млн сўм ва 3 600 доллар ўғирлаган шахс қўлга олинди

    03.09.2020, 16:11

    Ўзбекистонда валюта операцияларини амалга ошириш соддалаштирилди

    03.09.2020, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.