Турли давлатларда ишлаб чиқилаётган коронавирусга қарши вакциналар самарадорлиги камида 50 фоиз бўлиши керак. Бу ҳақда ЖССТнинг бош илмий ходими Сумя Сваминатан 31 август куни бўлиб ўтган брифингда билдирди.
«Хавфсизлик мезонларига жавоб бериши учун вакцина камида 50 фоиз ҳолатда самарадорлигини кўрсатиши керак», — деган у. Свамината, шунингдек, самарадорлиги 30 фоиздан паст бўлган вакциналарни рўйхатга олмаган маъқулллигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, COVID-19’га қарши дунёдаги биринчи вакцина 11 августда рўйхатдан ўтказилганди. Россиянинг Гамалея номидаги илмий маркази ишлаб чиққан ушбу вакцина клиник синовлари якунланмасдан рўйхатдан ўтказилган. ЖССТ расмийлари вакцинанинг бундай тартибда жуда тез рўйхатдан ўтказилишига шубҳа билан қараган ва уни дунёнинг бошқа мамлакатларига тавсия қилиш учун у ҳақида кўпроқ маълумот олиш кераклигини қайд этган.
Аввалроқ Австралияда коронавирусга қарши вакцинанинг одамлардаги синовлари бошлангани, Қозоғистон ҳукумати COVID-19’га қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсат бергани, Хитойда илк бор ҳашаротлар асосида ишлаб чиқилган вакцина синовдан ўтказилиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)