• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ, Туркия ва Хитой элчилари Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўзбек тилида табрик йўллади (видео)

    АҚШ, Туркия ҳамда Хитой элчилари Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлаб, табрик йўллади. Эътиборли жиҳати, дипломатлар мезбон мамлакатга эҳтиром рамзи сифатида ўз табрикларини ўзбек тилида билдирган.

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Америка халқи номидан Ўзбекистон халқини мустақилликнинг 29 йиллиги билан чин дилдан табриклайман. Бу йил Ўзбекистон мустақиллигини ўз яқинларингиз даврасида нишонлар экансиз, 29 йил ичида эришган ютуқлар – кучли, суверен давлат барпо этиш ва хилма-хилликка бой аҳоли ичида миллий ўзликни шакллантириш ҳақида мулоҳаза қиласиз деб ўйлайман», – дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм.

    Элчининг таъкидлашича, ислоҳотлар жараёнида Қўшма Штатлар ҳамиша Ўзбекистонга кўмакка тайёр.

    «Ҳозирги жадал ислоҳотлар жараёни билан Ўзбекистон келгуси йилларда янада кўпроқ натижаларга эришиш, жумладан, ўзбек халқи фаровонлигини ошириш ҳамда ёшларга янада кенг имкониятлар яратиш йўлига ўтди. Янада яхшироқ келажак қуриш учун меҳнат қилар экансиз, ҳар доим Қўшма Штатлар ва Америка халқи қўллови ва дўстлигига суянишингиз мумкин», – дейди Розенблюм.

    Маълум бўлишича, Ўзбекистоннинг Мустақиллик байрами АҚШ элчисининг оилавий байрами билан бир кунда ўтмоқда.

    «Бугун менинг тўйим бўлган кун ҳамдир. Роппа-роса 29 йил аввал мен Огаё штати Кливленд шаҳрида оила қургандим. Фурсатдан фойдаланиб, рафиқам Шеронни ушбу кун билан самимий табриклайман. Мустақиллик кунинг муборак бўлсин, Ўзбекистон!» – дея табригини якунлайди АҚШ элчиси.

    Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр

    Фото: «Sof.uz»

    Фото: «Sof.uz»

    «Қадимий Мовароуннаҳр заминида барпо бўлган Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги нишонланаётган ушбу кунда барча қардошларимизни Истиқлол байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, ўзбек халқини ва йўлбошчиларини шу қисқа вақт ичида эришган ютуқлари билан табриклайман. Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ўз минтақасига ва бутун дунёга қисқа вақт ичида нималарга эриша олишини намойиш этишда давом этмоқда», — дейди Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр ўз табригида.

    Қайд этилишича, COVID-19 пандемияси глобал турғунлик даврига сабаб бўлди. Дунёнинг барча давлатлари сингари Ўзбекистон ҳам бундан таъсирланмоқда. Аммо пандемия келтирган барча ноқулай шароитларга қарамай, Ўзбекистон ислоҳотларни амалга ошириш режасидан чекинмай, бунёдкорлик йўлида қатъий давом этмоқда.

    «Президент Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган раҳбарлиги остида Ўзбекистон кун сайин кучайиб бормоқда ва ўзининг 29 ёшида демократия, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги соҳасида ўзига ишонган ҳолда аниқ қадамлар ташламоқда. Президент Мирзиёев раҳбарлигида плюралистик демократия борасида қўйилган муҳим қадамлар ишонч билан келажакка интилаётган ва гуллаб-яшнаётган Ўзбекистоннинг қадимий давлат анъаналарига асосланган ўзига ишончининг ёрқин намунасидир», – дейди дипломат.

    Туркия элчиси кўп асрлик қардошлик алоқаларини алоҳида таъкидлар экан, 1920 йилда Туркияда кечган миллий озодлик кураш даврида туркистонликлар моддий ва маънавий кўмак кўрсатганини мамнуният ила ёдга олган.

    «1991 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистонни биринчи бўлиб тан олиш шарафи Туркияга –Онадўлидаги қардошларига насиб қилди; Тошкентдаги илк элчихона жуда қисқа вақт ичида Туркия томонидан очилди. Шу фурсатдан фойдаланиб, муҳим бир хушхабарни сизлар билан баҳам кўришни истайман: мустақилликка эришгандан кейиноқ илк элчихонани очган Туркия яқин кунларда муштарак тамаддунимиз бешиги бўлган кўҳна Самарқандда биринчи бош консулхонасини ҳам очиш бахтига мушарраф бўлади», – дейди элчи Меҳмет Сурайё Эр.

    Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    «Мустақил 29 йил давомида Ўзбекистон суверен тараққиёт йўлида муҳим қадамлар ташланди. Мамлакат улкан муваффақиятларга эришди, мураккаб, аммо аҳамиятга молик йўлни босиб ўтмоқда. Жумладан, мамлакатда иқтисодиётни модернизация қилиш борасида зарур шароитлар яратилмоқда. Аҳолининг ижтимоий таъминоти оширилиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бормоқда», – дейди Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сзян Ян.

    Дипломат Хитой ва Ўзбекистон муносабатлари ҳар томонлама стратегик даражага кўтарилгани, ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада жадал тараққий этишига ишонч билдирган.

    «Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти нигоҳида янги қиёфада, яъни очиқ ташқи сиёсати билан жадал ривожланаётган давлат сифатида гавдаланмоқда. Бу эса ўз навбатида унинг порлоқ келажагига катта умид ва ишонч бағишлайди», – дейди Хитой элчиси.

    Мавзуга доир: Мустақиллик куни муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни табриклади

    01.09.2020, 18:34   Изоҳ (0)   20000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 5 сентябрдан «маршруткалар» фаолиятига рухсат этилади

    01.09.2020, 18:09

    Ўзбекистонда 5 сентябрдан театр, кинотеатр, аттракционли боғлар фаолиятига ва жума намозлари ўқилишига рухсат берилади

    01.09.2020, 17:52

    Термиз ва Бухорода имтиҳон кунлари баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади

    01.09.2020, 17:33

    Тошкент вилоятида ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудларда ёпиладиган кўчалар маълум қилинди

    01.09.2020, 17:16

    Навоийдаги светофорли чорраҳада пиёдалар учун қурилган 15 млрд сўмлик кўприк фойдаланишга топширилди (видео)

    01.09.2020, 16:32

    Хоразмда пора билан ушланган маҳалла раиси депутатлар илтимосига кўра суд залидан озод қилинди

    01.09.2020, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26

    Ўзбекистонга заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:20

    Навоийда бир гуруҳ нотаниш қизлар истироҳат боғида жанжаллашди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:10

    Microsoft 9 мингга яқин ходимини ишдан бўшатди

    Дунё | 3 июл, 22:00

    Одам савдосида айбланаётган шахс Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:50

    Носоз лифт америкалик эркакка лотереядан 300 минг доллар ютиб олишга ёрдам берди

    Лайфстайл | 3 июл, 21:40

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади — UNICEF

    Дунё | 3 июл, 21:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.