«Бавария» бош мураббийи Ханс Флик Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.
Гарчи кўпчилик ажойиб ҳужум чизиғига эга рақибга қарши қандай ҳимояланишимизга қизиққан ва бунга шубҳа қилган бўлса ҳам, биз жуда яхши ўйнадик. Рақибга кўплаб муаммолар туғдирдик. Шунчаки ҳимояда ажойиб ҳаракат қилдик. 92-дақиқада ҳам Левандовскининг тўп учун югурганини кўриш жуда ажойиб эди. Жамоавий ўйин бугун энг юқори даражада бўлди. Эҳтимол, Коман ниҳоят бу мавсумда Рибери ва Роббеннинг соясидан чиқди. У жуда иқтидорли футболчи, шунингдек, у бугун гол ура олишини ҳам исботлади.Қайд этиш жоиз, Мюнхен клуби ўз тарихида 6 марта Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.Байрамни қачон тугатишни белгилаб қўйганим йўқ. Катта ютуққа эришгач, уни нишонлаш зарур. Бундай пайтларда сиз шунчаки хурсанд бўлишингиз керак, ҳозирча буни қанча вақт нишонлашимизни айта олмайман.
Ханс Флик, «Бавария» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)