«Машъал» жамоаси катта мураббийи Дилявер Ваниев Coca-Cola Суперлига 11-тур доирасида «Навбаҳор»га қарши кечган ўйиндаги (1:0) ғалабадан кейин ўз фикрларини билдирди.
Яхши ўйин бўлди. Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйлашимча, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. «Навбаҳор» томонидан босим бўлди, ҳужумлар бўлди аммо яққол вазият кўзга ташланмади. Биринчи бўлимда иккита гол уришимиз керак эди. Бу баҳсни унутамиз, тўрт кундан сўнг навбатдаги ўйинимиз бор.Ушбу ғалабадан кейин «Машъал» очколарини 13 тага етказиб, 8-ўринга кўтарилди. Муборакликлар 12-турда «Бухоро»га қарши ўйнайди.«Навбаҳор» таркиб бўйича биздан кучлироқ? Ким шундай деб ҳисоблайди? Мутахассислар? Улар нима деб ўйласа ўйлайверсин, мен учун «Машъал» футболчилари энг кучли. «Навбаҳор»ни ерга урмайман, бу жамоа сафида малакали футболчилар кўп, терма жамоа аъзолари ҳам бор. Аммо ўз футболчиларимни кучлироқ деб биламан.
«Навбаҳор»нинг «Сурхон»га қарши ўйинни кўриб, ўрганиб чиқдик. Таркибда баъзи ўзгаришлар бўлди. Ўнг қанотда Ҳошимов ўйнамади, ўтган учрашувда икки ҳужумчи ўйнаганди. Тактик ва амалий кўрсатмаларимни йигитлар тўлиқ бажарди.
Ҳисобда олдинга чиқиб олганимизда йигитлардан тўлиқ ҳимояга ўтиб олмасликларини сўрадим. Балки бунга «Навбаҳор» бизни мажбур қилгандир. Таркибимизга икки ижарадаги футболчи қайтди. Улар жамоага ёрдам бермоқда.
Дилявер Ваниев, «Машъал» катта мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)