Австралияда Мейкл Хемден исмли саккиз ёшли болакай аукционда иштирок этиб, Сидней яқинидан бешта квартира сотиб олди. Йигитча уйлар учун 696 минг доллар тўлаган. Савдоларда Майклнинг ўзи бошқа олти нафар иштирокчи билан рақобатга киришган, деб хабар беради Mirror Online.
Саккиз ёшли бизнесменга отасининг ёрдами фақатгина чек ёзиб бериш вақтида керак бўлган.
Эндиликда Майкл отаси билан харид қилинган уйларни таъмирлаб, уларни ижарага беришни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, аукцион иштирокчилари болакайнинг савдоларда иштирок этганидан бироз шокка тушган. Отасининг сўзларига кўра, у бу орқали фарзанди тажрибасини оширишга уринмоқда.
Изоҳ (0)