Тошкент вақти билан 22 августдан 23 августга ўтар кечаси Брентвуддаги «Жангчилар боғи»да профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.
Унда оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Александр Поветкин (35-2, 24 КО) WBC вақтинчалик камари учун Диллиан Уайтга (27-1, 18 КО) қарши рингга кўтарилади.
Ушбу жанг ғолиби WBC чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади. Ҳозирда бу камар Тайсон Фьюрига тегишли бўлиб, британиялик боксчи унинг ҳимояси учун дастлаб Деонтей Уайлдер қарши жанг ўтказади.
Шунингдек, ушбу бокс кечасида енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Кети Тэйлор (15-0, 6 КО) ва Делфин Персон (44-2, 18 КО) ўртасидаги реванш жанги ҳамда Жек Куллен (18-2, 9 КО) — Зак Челли (7-1, 3 КО) беллашуви ўтказилади.
Асосий жанглар Тошкент вақти билан 02:15 да старт олади.
Барча жанглар видеосини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилиш мумкин: ҲАВОЛА
Изоҳ (0)