Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейт ҳарбий исёндан сўнг истеъфога чиқди. Reuters’нинг хабар беришича, бу ҳақда у телевизион мурожаатда маълум қилди.
«Ҳокимиятни сақлаб қолишим учун қон тўкилишини хоҳламайман», — деган Кейт. У, шунингдек, парламент ва ҳукуматни ҳам тарқатиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, Малида мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейтнинг истеъфосини талаб қилиб 2020 йилнинг июнь ойидан буён намойишлар давом этмоқда. БМТ ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, намойишлар вақтида камида 14 киши ҳалок бўлган.
18 август куни Мали пойтахти Бамако шаҳри яқинида ҳарбийлар исён кўтарди. Улар бир қатор вазирлар ва юқори лавозимли офицерларни қўлга олган. Қўлга олинганлар орасида Мали ташқи ишлар вазири ва молия вазири ҳам бор.
Изоҳ (0)