«Интер» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Европа Лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган «Шахтёр»га қарши ўйинда (5:0) ўз номига дублни расмийлаштириб қўйди.
Бельгиялик футболчи Европа Лигасида кетма-кет 10-ўйинда гол урди. Ромелу «Интер» сафидаги бешта ўйинда 6 та гол урган бўлса, 2014/15 йилги мавсумда «Эвертон» билан 5 ўйинда 8 та гол уришга эришган.
Қайд этиш жоиз, бундан олдинги натижа ҳам Лукакуга тегишли эди, бунгача у кетма-кет 9 та ўйинда гол уришга муваффақ бўлганди.
Маълумот учун, Ромелу Лукаку 2019 йилнинг август ойидан бери Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. «Интер» футболчи трансфери учун «Манчестер Юнайтед»га 81,6 миллион евро тўлаганди.
Лукаку 2019/20 йилги мавсум «Интер» сафида 50 ўйин ўтказиб, 33 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)