Тошкент шаҳар Миробод туманида тунда Spark машинасини бошқариб кетаётган маст ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 август куни, тахминан, соат 02:50 да Миробод туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида 36 ёшли А.М. маст ҳолатда Spark русумли автомобилини бошқариб, бошқарувни эплай олмасдан бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Автомобиль йўловчиси, 32 ёшли Ф.С. олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилди.
Аввалроқ Сурхондарёда Spark ва Cobalt тўқнашуви оқибатида олти киши, жумладан, икки ойлик чақалоқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt’нинг бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди
- Мирободда тормози ишламай қолган автокран Mazda’га урилиб, Spark ва Nexia устига йиқилди (видео)
- Тошкентда Nexia постни бузиб ўтиб, ЙПХ ходимини уриб юборди. ЙТҲда учта машина зарар кўрган (видео)
- Қорақалпоғистонда маст ҳайдовчи Nexia’да икки болани уриб юборди. Болалар воқеа жойида вафот этди
Изоҳ (0)