«Металлург» футбол клуби бош мураббийи Андрей Шипилов Coca-Cola Суперлига 10-турида «Бунёдкор»дан қабул қилиб олган мағлубиятдан (0:2) сўнг ўз фикрларини баён қилди.
Чемпионат яна тикланди ва биз ўйнашни бошладик. Ҳамма жамоалар ҳар хил ҳолатда эди. Биз бу баҳсга деярли 30 кун тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда яхши вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик. Шунчаки гол уриш керак эди, ўшанда баҳс бошқача кечган бўларди. «Бунёдкор»ни ғалаба билан табриклайман.«Металлург» 10-турдан сўнг 16 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Бекободликлар 11-турда «Қизилқум» билан ўйнайди.Евгений Чумак тўртта сариқ карточка олгани учун тушмади. Акбар Исматуллаев эса жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборди.
Клубларнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши? Бунга изоҳ беролмайман. Клубда бу ишлар билан шуғулланадиган шахслар, комбинат раҳбарияти бор. Менда ҳозир бошқа муаммолар бор: жамоани баҳсларга қандай қилиб тўғри тайёрлаш, жароҳатланганлар билан ишлаш, жисмоний ҳолат устида бош қотириш, кетма-кет ўйинларда қатнашиш.
Андрей Шипилов, «Металлург» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)