АҚШда коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 170 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб келаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
АҚШ ушбу кўрсаткич бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. Унинг ортидан Бразилия (107 852) ва Мексика (56 543) ўрин олган. Университет маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб ҳозирга қадар 777 649 киши COVID-19 қурбонига айланган.
Шунингдек, АҚШда пандемия бошланганидан буён коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишидан ошган. Иккинчи ўринда Бразилия (3,3 миллион), ундан кейин эса Ҳиндистон (2,5 миллион) кетмоқда. Россия 922,8 минг бемор билан 4-ўринни эгаллаган бўлса, ЖАР кучли бешликка якун ясаган — 587,3 минг. Бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 21,5 миллион кишидан ошган.
АҚШда коронавирусдан вафот этиш бўйича биринчи прогноз Оқ уй томонидан апрель ойи бошларида тақдим этилганди. Ўшанда экспертлар мамлакатда вазият ёмонлашгудек бўлса, қурбонлар сони 2,2 миллион кишига етиши мумкинлигини маълум қилганди. Орадан бироз вақт ўтгач президент Дональд Трамп мамлакатда COVID-19 қурбонлари сони 100 минг атрофида бўлиши билдирганди.
Изоҳ (0)