• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Темир дафтар» ўзи нима? Унга киритилган оилалар рўйхатдан қандай чиқарилади? Вазирлик вакили изоҳи

    Сўнгги ойларда Ўзбекистонда «темир дафтар» атамаси жуда кўп тилга олиниб, фуқаролар орасида турлича талқин қилиняпти ва тушунмовчиликларни ҳам юзага келтирмоқда. Мамлакат тажрибасида янгилик бўлган ушбу тизим билан боғлиқ кўплаб саволларга Наманган шаҳрида ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш Департаменти директори Воҳид Раҳимов жавоб берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар қилмоқда.

    «Темир дафтар» ўзи нима?

    Оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган  «saxovat.argos.uz» электрон дастури «темир дафтар» дейилади. Мазкур дастурга ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш шароити оғир бўлган, сектор раҳбарлари (туман ҳокими, туман прокурори, туман солиқ бўлими бошлиғи ва туман ИИБ бошлиғи) томонидан алоҳида назоратга олинган оилалар киритиб борилади.

    Пандемия шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаси яратишнинг «вақтинчалик тартиби»га асосан, «темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбасини яратиш чоралари кўрилади.

    Қандай шаклларда ёрдам кўрсатилади?

    • моддий ёрдам бериш;
    • иш билан таъминлаш;
    • тадбиркорликка йўналтириш.
    Рўйхатга эҳтиёжманд оилаларнинг қандай тоифалари киритилади?
    • оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлари ва сурункали касалликка чалинганлар;
    • якка-ялғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтожлар;
    • 5 ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар;
    • карантин чоралари натижасида даромад манбасини йўқотганлар;
    • ҳақиқатда эҳтиёжмандлар, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлар.
    «Темир дафтар» қандай шакллантирилади?

    Рўйхатни шакллантиришда сектор раҳбари, туман халқ депутатлари кенгаши вакили ва маҳалла оқсоқоли биргаликда уйма-уй юриб, оилаларнинг моддий ва турмуш шароитини ҳар томонлама ўрганади. Умумий хулоса асосида тузилган рўйхат туман халқ депутатлари кенгаши муҳокамасига қўйилади. Кенгаш тасдиғидан ўтган оилалар ҳақидаги барча маълумотлар сектор котиби томонидан «saxovat.argos.uz» электрон базасига рақамли имзо калити орқали киритилади.

    Агар фуқаро юқорида санаб ўтилган мезонларга тўғри келса, лекин «темир дафтар»га киритилмаган бўлса, ўзи истиқомат қилиб турган маҳалла фуқаролар йиғини ёки сектор раҳбарига мурожаат қилиши керак бўлади. Фуқаронинг ҳолати баҳоланади ва уни рўйхатга киритиш бўйича керакли чоралар кўрилади.

    Рўйхатдан қандай тартибда чиқарилади?

    «Темир дафтар»ни юритиш бўйича вақтинча белгиланган тартибга кўра, фуқаронинг бу рўйхатда бўлиш муддатига аниқ чегара мавжуд эмас. Ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар аниқланиб, «темир дафтар»га киритилгач, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилади. Меҳнатга лаёқатли бўлган фуқаролар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланади ёки ўз-ўзини банд қилиш орқали уларнинг даромадини оширишга эришилади. Шундан сўнг фуқаронинг аризаси ва ишчи гуруҳнинг тавсияси асосида бу фуқарони рўйхатдан чиқариш халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори асосида ҳал қилинади.

    Оила «темир дафтар»дан чиққанидан кейин ҳам бир неча йил маҳалла ва ҳокимлик назоратида бўлади. Мақсад — рўйхатдан чиқарилган оилаларни яна камбағалликка қайтмаслигининг олдини олиш.

    «Темир дафтар»дан чиқариш ва уларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича маълумотлар кунлик янгилаб борилади.

    15.08.2020, 15:41   Изоҳ (0)   34824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда каналга тушиб кетган «Жигули» олиб чиқилди. Унинг ҳайдовчиси салондан топилмади (видео)

    15.08.2020, 14:55

    Тошкентда 22 та автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди ва 3 та йўналиш ёпилди

    15.08.2020, 14:40

    Сирдарёда Nexia ҳамда Isuzu юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмди

    15.08.2020, 13:39

    Тошкент метроси 5 ойлик танаффусдан сўнг қайта очилди (фото)

    15.08.2020, 13:25

    Ўзбекистонда 16 август куни ҳаво бир оз булутли бўлиб, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда

    15.08.2020, 12:38

    «Илгари бундай салбий ҳолатлар ОАВ томонидан кенг ёритилмасди». Пўлат Бобожонов ИИВ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида

    15.08.2020, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.