• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Совет тарихидаги энг қора доғ. Сиёсий қатағонга учраганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тикланганига 30 йил бўлди

    Бундан роппа-роса 30 йил олдин 1990 йил 13 август куни СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв «20–50 йилларда сиёсий қатағонга учраганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш бўйича» фармонга имзо қўйди. «Дарё» сана муносабати билан СССР даври қатағон қурбонлари хотирасини ёдга олади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    СССРдаги қатағонлар тўлқини

    Собиқ Совет Иттифоқи йилларида турли сиёсий, ижтимоий, ғоявий, диний сабабларга кўра миллионлаб одамлар қатағонга дучор бўлди. Қатағон сиёсатининг қурбонлари ҳақида ҳалигача аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Сақланиб қолган мавжуд фактлар шуни кўрсатадики, 1921–1953 йиллар орасида тўрт миллиондан ортиқ одам қатағон қурбонига айланган. Улардан 800 минг киши ўлим жазосига ҳукм этилган.

    Совет Иттифоқида қатағонлар тўлқини уч даврга тўғри келади. Биринчи босқич 1920 йилларни, иккинчи босқич 1937–1938 йилларни, учинчи босқич 1950–1953 йилларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, уруш даврида ва ундан кейин уруш қатнашчилари ҳам қатағонга учраб турли муддатларга озодлик маҳрум этилади.

    Қатағон сиёсатининг энг юқори чўққига чиққан нуқтаси 1937–1938 йилларга тўғри келади. Шу йиллар мобайнида 1,3 миллион киши РСФСР Жиноят кодексининг 58-моддаси, «аксилинқилобий фаолият» айблови бўйича ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганларнинг ярми ўлим жазосига ҳукм этилган. Қатағонлар аҳолининг деярли барча табақаси вакилларини қамраб олган эди. Деҳқонлар, зиёлилар, бойлар, диндорлар, сиёсий элита қатлами вакилари энг кўп жабр кўрган қатлам эди.

    СССРдаги дастлабки қатағонлар «Қизил террор» дея номланди. Ушбу террор 1917 йилги октябр инқилобидан кейин бошланди ва 1922 йилгача давом этди. Ушбу қатағонлар пайтида асосан болшевикларнинг сиёсий душманларига қаратилган бўлса-да, уларнинг сиёсатига хайрихоҳлик билдирмаган оддий одамлар ҳам бундан четда қолмади. Бундан ташқари, қатағонларга ижтимоий тус ҳам берилди ва собиқ полиция зобитлари, жандармлар, подшоҳ ҳокимияти сиёсатчилари, диндорлар, ер эгалари ва ишлаб чиқарувчиларни ҳам қамраб олди.

    Қизил террордан кейин сиёсий қатағонлар давом эттирилди. Кейинчалик маълум бўлишича, 20 йиллардаги сиёсий ишлар асосан сохта айбловлар орқали амалга оширлган. Лицейчилар иши, фокстротистлар иши, шахта иши каби жиноий ишлар шу йилларда амалга оширлган эди. 1922 йил сентябр ноябрь ойларида РСФСРдан «фалсафа пароходи»да жуда кўплаб зиёли қатлам чиқариб юборилди («Очистим Россию надолго…» Репрессии против инакомислящих. Конец 1921 — начало 1923 г., М.: Международний фонд «Демократия», 2008). СССР мавжудлигининг 15 йили мобайнида ( 1923–1938) 900 нафар фотограф қатағон қурбонига айланган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи отиб ташланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    СССРда Сталин шахсиятининг мустаҳкамланиши билан қатағонлар оммавий тус олди. Айниқса, 1937–1938 йилларда улар юқори чўққисига чиқди. Шу йилларда юз минглаб одамлар отиб ташланди ва ГУЛАГларга юборилди. Ушбу қатағонлар асосан сиёсий мотивларга асосланган эди. Бу даврдаги қатағонлар деярли Сталин вафотига қадар давом этди.

    Юқорида таъкидлаганимиздек, СССРдаги қатағон қурбонлари сони бўйича аниқ статистика мавжуд эмас. Бу борада тарихчилар турли фикрларни билдиради. Жумладан, тарихчилар Н.Г Охотина ва А.Б Богинскийларнинг фикрига кўра, 1921–1953 йилларда фақатгина хавфсизлик органлари томонидан ҳибсга олиниб, сиёсий айбловлар билан судланган ёки судсиз ҳукм қилинганлар сони 5,5 миллион кишини ташкил қилади.

    Агар большевизм қурбонлари сафига турли депортация қилинганлар, сунъий очлик қурбонлари, уюштирилган можаролар пайтида вафот этганлар, коммунизм номи остида турли урушларда вафот этган аскарлар, ота-онаси очликдан ва қатағон оқибатида вафот этган туғилмаган чақалоқлар ҳам қўшилса, унда тузум қурбонлари сони 100 миллионга яқинлашади (Н.Г. Охотин, А.Б. Рогинский. О масштабе политических репрессий в СССР при Сталине: 1921—1953). Тарихчи В.Н Земсков ўзининг «ГУЛАГ» номли мақоласида СССРда 1921–1953 йилларда фақатгина сиёсий мотивлар билан, яъни аксилинқилобий фаолият учун жазога тортилганлар сони 3,3 миллион киши эканини келтиради.

    Анатолий Вишневский маълумотларига кўра, 1920 йиллар охиридан 1953 йилгача бўлган даврдаги турли муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки озодлиги чекланган қатағон қурбонларининг сони 25–30 миллионни ташкил қилади. Кўриниб турганидек, қатағон қурбонларининг аниқ сони ҳақида бир хил қараш мавжуд эмас. Расмий статистика эса доим ҳам объектив бўлавермайди.

    Ўзбекистондаги қатағон қурбонлари

    Бутун СССРда амалга оширилган сиёсий қатағонлар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ўзбекистонда сиёсий қатағон асосан республиканинг сиёсий арбоблари ва зиёлилар қатламини қамраб олди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Октябр тўнтариши оқибатида Туркистонда зўрлик билан ўрнатилган мустамлакачи советлар тузуми биринчи кундан бошлаб халқимиз бошига сон-саноқсиз қирғинлар, даҳшатли ва аламли кулфатлар олиб келди. Бу даҳшатли режимни ўлкамиз халқлари қабул қилмади. Улар истиқлол учун, эрк ва миллий-озодлик учун 16 йил мобайнида қуролли кураш олиб борди. Бу кураш давомида айрим хориждаги тарихчилар ҳисобича бир миллион 900 минг ватандошимиз Туркистондан бош олиб, хорижий мамлакатларга чиқиб кетди ва бир миллион 700 минг юртдошимиз Сибирга, узоқ шимолга, Украинага, Шимолий Кавказга, Уралга, Қозоғистонга, узоқ шарққа, Кавказга, Волгабўйи раёнларига бадарға қилинди.

    Ўзбекистонда 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача ўн минг етти юз киши қамоққа олинган. Булардан уч минг олти юз ўн уч киши қатл этилди, етти минг саксон етти киши саккиз-ўн йил муддатга қамоққа ташланди. Ўша йиллари аҳолининг барча қатламлари қатағон гирдобига тушган. Қатағон, аввало, зиёлилар, дин хизматчиларига қарши қаратилган эди.

    Фақат 1937 йил декабрь ойида «учлик» қарори билан ҳукм қилинган уч минг олти юз қирқ тўрт кишидан бир минг тўрт юз олтмиш тўрт нафари имом, эшон, мулла ва бошқа диний хизматчи бўлган. 1938 йилнинг февралида «учлик» йиғилишларида 2 491 маҳбус устидан ҳукм чиқарилган, шундан 2 086 маҳбус отувга, 398 маҳбус ўн йил муддатга, икки маҳбус саккиз йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тўрт маҳбус тергов вақтида вафот этган, бир кишигина озод этилган.

    Ўзбекистон сиёсий элитасини обрўсизлантириш мақсадида бир қатор гуруҳлар ўйлаб топилди. Жумладан, қосимовчилар, иноғомовчилар, 18 лар гуруҳи кабилар айнан сиёсий элита ва раҳбар ходимларга қарши уюштирилган жиноий ишлар сирасига киради. Республиканинг таниқли арбобларидан иборат «18 лар гуруҳи» (И. Хидиралиев, М. Саиджонов, У. Ашуров, Р. Раҳимбобоев, Эшонов) га «ер-сув ислоҳотига қарши чиққан, бой-қулоқ ва ер эгаларининг манфаатини ҳимоя қилиб чиққанлар, маҳаллийчилик ва миллатчилик ғояларини илгари сурган» деган сохта айбнома қўйилди. Шу боис расмий партия органлари томонидан мазкур гуруҳ кескин қораланади ва унинг аъзолари турли жазоларга гирифтор этилди.

    «Иноғомовчилик» гуруҳи тўғрисида гап борганда унга қўйилган барча айбларнинг тўлиқ тўқиб чиқарилгани аён бўлади. Маълумки, Раҳим Иноғомов ЎзКП Марказқўми Матбуот бўлими мудири ва ЎзССР Маориф Халқ Комиссари вазифасида фаолият юритиб келган. Иноғомов ўзининг бир қатор нутқларида Ўзбекистон компартиясининг мустақил фаолият юрита олмаётганига, Марказ органларининг ўлка ҳаётидаги зўравонлигига ҳам алоҳида урғу берган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Республиканинг бир қатор масъул ходимларидан Н. Мавлонбеков, Т. Исамуҳаммедов, М. Алиев, Бобоназаров сингари ҳаммаслаклар Иноғомов қарашларини қўллаб-қувватлаб чиққанди. Бундай мухолифатчи чиқишлар ҳукмрон партия мутасаддиларининг қаҳрига учрамасдан қолмасди, албатта. Шу боис, 1926–1927 йилларда бу гуруҳ фаолияти партия ташкилотларида бир неча бор муҳокама қилиниб, оғмачи гуруҳбозликда айбланди. Иноғомов тарафдорлари вазифаларидан олиниб, номлари қораланди.

    «Қосимовчилик» гуруҳи ҳам 1929–1930 йилларда совет ҳукмрон режими томонидан миллий кадрларни, зиёлиларни қатағон қилиш, жазолаш мақсадида атайин уюштирилган навбатдаги уйдирма эди. Ўз ССР Олий Судининг раиси лавозимида ишлаган С.Қосимов ва унинг яқин маслакдошлари: Мусабоев, Шарипов, Сирожиддинов ва бошқа жами етти киши 1929 йилнинг 2-ярмида «босмачилик» ҳаракатига ён берганликда айбланиб қамоққа олинди. Улар республикадаги миллатчи ташкилотлар билан алоқа боғлаганликда айбланди. Бу гуруҳнинг тўртта аъзоси шундай асоссиз айбланиб, отиб ташланди. Қолганлари эса кўп йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    1937–1938 йиллар давомида Ўзбекистонда бир қатор йирик аксилинқилобий тузилмалар тузилган, фаолият юритмоқда, деган сохта маълумотлар тўпланди. Мана шундай сохта маълумотлар асосида республика раҳбарлари А. Икромов ва Ф. Хўжаев бошчилигидаги «Буржуа – миллатчилик аксилинқилобий ташкилоти маркази», Абдурауф Қориев раҳбар бўлган «Мусулмон руҳонийларнинг миллатчи-исёнкор ташкилоти», «Аксилинқилобий ўнг троцкийчи жосуслар ташкилоти маркази», «Бухоро ва Туркистон бахт-саодати» номли аксилинқилобий ташкилоти, И.Ортиқов бошлиқ «Ёшларнинг аксилинқилобий буржуа-миллатчилик ташкилоти», «Инглиз жосуслик резидентураси», «Япон жосуслик-қўпорувчилик резидентураси» каби ташкилотлар совет ҳокимиятига қарши фаолият юритмоқда, деб эълон қилинди, уларни тузишда гумон қилинганлар қатағон қилинди.

    Энг сўнгги маълумотлар, тарихий ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилишлар, суриштиришлар бундай ташкилотларнинг республикада умуман бўлмаганини тўла тасдиқламоқда. Демак, бундай аксилинқилобий ташкилотлар қатағон тузуми буюртмаси асосида Марказ ва унинг жазо органлари томонидан атайин тўқиб чиқарилган ва ҳаётга изчил татбиқ этилган. Бунинг орқасида минг -минглаб бегуноҳ инсонлар шафқатсиз жазоланган, умрлари хазон бўлган. ХХ аср бошидан 40 йилларгача 450 минг ватандошларимизга нисбатан «жиноий иш» очилгани, уларнинг ҳаёти остин-устун бўИиб кетгани фактдир.

    Фақат 1937–1939- йилларда Ўзбекистонда ҳаммаси бўИиб 43 мингдан зиёд киши қамоққа олинган. Улардан олти минг 920 нафари отиб ташланган. 37 минг нафари эса турли муддатга қамоқ ва сургунларга ҳукм этилган. ХХ асрнинг 20–40 йилларида Чўлпон, Фитрат, Боту, Абдулла Қодирий, Усмон Носир, Отажон Ҳошим, Абдулла Алвоний, Мунаввар Қори, Элбек, Рафиқ Мўмин сингари бир-биридан истеъдодли адиблар маърифат тарғиботчиларини ҳам қатағон тўлқини ўзига тортди. Шунингдек, ўзбек романчиларининг отаси Абдулла Қодирий, талантли ёзувчи Ойбек, Шуҳрат, Мирзакалон Исмоилий, Саид Аҳмад, Шукурулло «Халқ душмани» деб эълон қилинди. Уларнинг асарлари ман қилиниб, ўзлари қамоққа олиниб, сталинча лагерларга жўнатилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бундан ташқари, чет элда бўлиб келган бир қанча зиёлиларимиз Саттор Жаббор, Солиҳ Муҳаммад, Марям Султонмуродова, Хайринисо Мажидхонова ва бошқалар ҳам асоссиз қатағон сиёсатининг қурбони бўлди. Уларнинг кўплари шу сиёсатдан безиб, чет элларда қолиб кетди.

    1990 йилги фармоннинг аҳамияти

    Қатағон қурбонларининг хотирасини ва ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш ишлари Сталин вафот этганидан сўнг Никита Хрушев томонидан бошлаб берилди. Аммо 60 йиллар ўрталарига келиб тўхтаб қолди. Шу сабабдан 1990 йил 13 август куни СССР президенти Михаил Горбачев «20–50 йиллардаги барча сиёсий қатағон қурбонларининг ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида» фармонни имзолади. СССР тарқалиб кетиш арафасида имзоланган мазкур фармоннинг тарихий аҳамияти нимадан иборат? Унда қанай турдаги қурбонлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида гап кетган?

    Николай Троицкийнинг фикрича, бу қарор фақатгина рамзий характерга эга бўлиб, Горбачевга бошида унга ишонган ва 1990 йил ёзига келиб унга нисбатан ишончсизлик кайфиятига тушиб қолган қайта қуриш зиёлилари олдидаги ўз обрўсини тиклаш учун керак эди. Аслида, 80 йилларда қатағон қурбонларининг аксариятининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланиб бўлган эди, ушбу фармон эса уларга моддий ва маънавий компенсация тўлашни ва бир қатор имтиёзларни беришни кўзда тутар эди. Аммо бундай компенсация тўлашнинг имкони дарҳол бўлмади. Яна бир қатор қонуности ҳужжатлари ҳам талаб этилардики, булар СССР тарқалганидан кейинги ташкил этилган Республикалар раҳбарлари томонидан амалга оширилди.

    Моддий компенсация ўз йўлига. Аммо ҳужжатнинг муҳим бўлган сиёсий-тарихий аҳамиятини ҳам айтиб ўтиш керак. Тарихда илк бор давлатнинг энг юқори мансабдор шахси томонидан шу давлат томонидан амалга оширилган адолатсизликларнинг тан олиниши эди бу. Бундан ташқари, фармон имзоланган пайтда президент Горбачев ҳамон КПСС МҚ бош котиби, қатағонларни амалга оширган Сталиннинг тўғридан-тўғри вориси эди.

    Горбачев фармонда 60 йиллардаги Хрушев томонидан амалга оширилган қатағон қурбонлари реабилитациясини етарли эмас деб ҳисоблашини ҳам айтиб ўтади. Ушбу фармон орқали у бошланган ишни охирига етказиб қўйиши лозим эди. У қурбонлар ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш борасида муҳим қадамни қўйди. Ҳужжатда энг муҳим пункт қуйидагича эди:

    «Инсоннинг асосий фуқаролик ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларига зид равишда, коллективлаштириш даврида деҳқонларга, шунингдек, бошқа барча фуқароларга нисбатан 1920–1950 йилларда сиёсий, ижтимоий, миллий, диний ва бошқа сабабларга кўра амалга оширилган қатағонлар ноқонуний деб тан олинсин ва ушбу фуқароларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тиклансин».

    Ҳужжатда, шунингдек, ушбу фармон «Улуғ Ватан уруши йилларида, урушдан олдинги ва урушдан кейинги йилларда Ватанга ва совет халқига қарши жиноятларда айбланган шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги» ҳам белгилаб қўйилди.

    Горбачевнинг СССР тарихида тутган ўрни қандай бўлиши, ундан кейинги Республикаларда ушбу ҳужжатнинг ижроси қай даражада амалга оширилганидан қатъий назар у шу биргина ҳаракати туфайли тарих олдида ўз ўрнини белгилаб берган десак, адашмаган бўламиз.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    14.08.2020, 15:08   Изоҳ (0)   133397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Бобомурод Абдуллаевнинг ҳибсга олинишидан хавотирдалигини билдирди

    14.08.2020, 14:54

    Сўхдан 3 мингга яқин абитуриент ОТМга кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтди

    14.08.2020, 14:32

    Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган мактабларнинг очилиш саналари ҳақидаги хабарларни рад этди

    14.08.2020, 14:09

    Тошкентда юк машиналарини божхона тўловларисиз олиб киришга уринишлар фош этилди

    14.08.2020, 13:32

    UzAuto Motors Расул Кушербаев устидан парламентга арз қилди

    14.08.2020, 13:10

    «Ёшлигимда кичик ёшли фарзандимни тупроққа қўйгандим. Энди бу дардни ўғлим ҳам кўтаришидан қўрқаман». Оққонга чалинган Оғабек яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтож

    14.08.2020, 12:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда ит катталигидаги янги динозавр тури топилди (фото)

    Дунё | 26 июн, 17:20

    Винисиус янги шартнома борасида “Реал” билан келиша олмади

    Спорт | 26 июн, 17:09

    Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:08

    Британия қироли Чарльз Netflix билан шартнома имзолади

    Лайфстайл | 26 июн, 17:05

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Минскка жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 26 июн, 17:01

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    Реклама | 26 июн, 15:00

    Кенияда ҳукуматга қарши намойишларда 16 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 26 июн, 16:45

    “Оғир кун”: юрак хуружлари энг кўп душанба куни юз бериши аниқланди

    Лайфстайл | 26 июн, 16:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.