• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда хизмат машиналари давлат хизматчиларига шахсан бириктирилиши мумкин

    Транспорт вазирлиги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳужжат Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтиришни таъминлаш мақсадида қабул қилинади.

    Белгиланишича, хизмат автотранспортлари Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

    • давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида биринчи раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
    • вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар ҳузуридаги давлат органларида ҳамда давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.
    Қуйидагилар:
    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини классига қараб бириктириш нормативлари;
    • хизмат автотранспортларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш нормативлари тасдиқланади.

    Хизмат автомобиллари учун йиллик йўл босиш лимитини ўрнатиш таклиф этилмоқда. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 54 020 километр, уларнинг ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт учун 36 036 километр белгиланади. Хизмат автотранспортларини суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисига ўтказаётган вазирликлар ва идоралар учун белгиланган йўл босиш лимитини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга оширишга рухсат этилади.

    Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларини:

    а) янгисига алмаштириш ундан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилади (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспортлар бундан мустасно). Бунда автотранспортнинг техник ҳолати, ундан фойдаланиш хавфсизлиги, шунингдек, янгисига алмаштиришнинг иқтисодий мақсади инобатга олиниши лозим;

    б) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – Молия вазирлиги билан келишган ҳолда;

    Қорақалпоғистон Республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотлар томонидан – тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда тегишли бюджетлардан ажратилган маблағлар доирасида сотиб олинади ёки ижара бўйича жалб этилади, шунингдек, хизмат автотранспортларини сотиш фақат E-ijro auksion ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

    Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари:

    • Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фойдаланишда мавжуд бўлган хизмат автотранспортларини бир ой муддатда хатловдан ўтказади;
    • хатлов натижалари бўйича белгиланган нормативлардан ортиқча бўлган хизмат автотранспортларининг рўйхатини тасдиқлайди;
    • 2021 йил 1 январга қадар тасдиқланган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспортларини E-ijro auksion ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилишини таъминлайди;
    • хизмат автотранспортларини сотишдан тушган маблағларни республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган ташкилотлар тегишли маҳаллий бюджетларга йўналтиради;
    • хизмат автотранспортларининг белгиланган йўл босиш йиллик лимитларига қатъий амал қилади.
    Молия вазирлиги:

    а) ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар:

    • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш орқали хизмат автотранспортларини сунъий йўлдош кузатиш тизимидан (GPS навигатор) фойдаланиб назорат қилиш;
    • ташкилотлар кесимида хизмат автотранспортлари сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини, ёнилғи сарфи, автомобиль маркаси ва ишлаб чиқарилган йили ҳисобини юритиш имкониятини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади;
    б) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларининг сони, йўл босиш йиллик лимитининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини доимий мониторинг қилиб боради ҳамда унинг натижаларини ҳар чорак якуни бўйича ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради;

    в) давлат органларидаги хизмат автотранспортларининг ҳисоби ва мониторингини юритиш, дастурий таъминотни амалиётга жорий этиш ва мониторинг натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлим ташкил этади.

    Белгилаб қўйилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида:

    • хизмат мақсадларида, шу жумладан, хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда, ушбу органлар томонидан автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларини жалб этиш давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
    • хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади;
    • хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади ҳамда хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобил дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.
    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар аҳолига хизмат автотранспортларидан хизмат мақсадларида фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган махсус веб-портални яратади ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимини жорий этади.
    Мавзуга доир: Ўзбекистонда давлат идоралари ходимларига хизмат машиналаридан ишдан ташқари вақтда фойдаланиш тақиқланиши мумкин

    14.08.2020, 06:08   Изоҳ (0)   50102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада унаштируви бекор қилинган йигит севган қизининг уйини ёқиб юборди (видео)

    14.08.2020, 05:27

    Юнусободда ҳайдовчиларга сохта рухсатнома тайёрлаган бош шифокор қўлга тушди

    14.08.2020, 03:35

    Ўзбекистонда 13 август куни 669 кишида коронавирус аниқланди. Соғайиш кўрсаткичи бўйича ёзнинг рекорди янгиланди

    13.08.2020, 23:59

    Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди

    13.08.2020, 23:46

    Тошкент вилоятида 2 ёшли бола чўкиб кетган Жўнариқ канали атрофига ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади

    13.08.2020, 23:23

    Шавкат Мирзиёев академик Тельман Ражабов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    13.08.2020, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда




    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.