Ҳиндистоннинг юлдузли жуфтлиги Саиф Али Хон ва Карина Капур оиласига янги меҳмон ташриф буюради. Карина иккинчи фарзандига ҳомиладор. Жуфтлик ушбу янгиликни ўз вакиллари орқали яқинлари ва мухлислари билан бўлишди.
«Биз оиламиз кенгайиши ҳақидаги янгиликни сизлар билан баҳам кўришдан хурсандмиз. Яхши тилаклар ва қўллаб-қувватлаганларга ташаккур!», – дейди жуфтлик.
Саиф ва Карина 2012 йил октябрда турмуш қурган. 2016 йил уларнинг Таймур исмли ўғли дунёга келган. Тез орада 4 яшар Таймур акага айланади. Қизиғи шундаки, жуфтлик ушбу янгиликни Саиф Али Хоннинг биринчи турмушидан бўлган қизи Сара Али Хоннинг туғилган кунида эълон қилди.
Айни пайтда, Карина Капур Хон «Laal Singx Chadda» лойиҳасида Амир Хон билан ижро этаётган бош ролни якунлашга тайёргарлик кўрмоқда. Фильм машҳур «Форрест Грамп» фильмининг ҳиндча талқини бўлиб, 2021 йил Янги йил арафасида намойиш этилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)