• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Суҳбатдошда яхши таассурот қолдиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Инсон ҳар куни мулоқотга киришади, суҳбатлашади. Бироқ суҳбат ҳамиша ҳам ижобий якун топмаслиги, иккинчи шахсда яхши таассурот қолмаслиги мумкин. Муносабатларнинг мустаҳкамлиги учун самимият ва инсонийлик тамойиллари муҳим экани аниқ, лекин шундай жиҳатлар борки, уларга амал қилиш исталган инсонда симпатия уйғотиш ва алоқаларнинг келажаги бўлишига ҳисса қўшади.

    Фото: Coffeetuition

    Фото: Coffeetuition
    Суҳбатдошингизни исмини айтиб чақиринг

    Дейл Карнеги айтганидек, инсонга унинг исми айтиб чақирилганидан ёқимли ва муҳим товуш бўлмайди. Инсон исмини айтиб мурожаат қилиниши ва суҳбат давомида қайта-қайта такрорланиши, суҳбатдошда ишонч, симпатия ва бошқа ижтимоий эмоцияларни ҳис қилишга сабабчи бўлиши психологик жиҳатдан исботланган. Суҳбатдошингиз билан энди танишган бўлсангиз, исмини қайта сўрашдан уялманг, телефонда гаплашаётган бўлсангиз, ёддан чиқмаслиги учун ёзиб олинг. Сиз мулоқот қилаётган инсон ҳар гал ўз исмини эшитганида сергакланади ва эътиборингиздан кайфияти кўтарилади. Ишонинг, ҳеч қайси сўз сиз мулоқот қилаётган инсон қулоқларига исмичалик ёқимли туюлмайди.

    Хато қилишдан чўчиманг

    Атрофда ҳамма мукаммалликка интилаётган бир вақтда сиз борингизча бўлинг, аммо шу борлигингизда маданият ва ҳурматни мужассам этинг. Хато қилишдан қўрқманг. Каттадан ҳам, кичикдан ҳам нимадир ўрганиш мумкинлигини инобатга олиб, қаршингиздаги инсон дарҳақиқат ҳақ бўлса, хатони тузатишига имкон беринг. Сизнинг фикрингиз бўлгани учунгина уни маъқуллаб турманг. Самимий муносабат ва алоқалар қурилиши учун икки томон бир-бирини тушуниши ва камчиликлари билан қабул қилиши, вақти келганда фикрини билдириб тўғрилаши керак.

    Суҳбатдошингизни учинчи шахс номидан мақтанг

    Тўсатдан ва беҳудага мақташ лаганбардорлик эканини унутмаган ҳолда, керакли ва дарҳақиқат эътироф этилиши керак бўлган вазиятда суҳбатдошингизни мақтанг. Ўзингиз номингиздан мақташга хижолат бўлсангиз, бошқа шахс номидан фикрингизни ифодаланг. Масалан, «Лазиза Бахтиёровна, дўстим Фарҳод Дадабеков сизни шаҳримизнинг энг яхши шифокори эканингизни таъкидлагани сабаб ҳам сизнинг қабулингизга ёзилдим». Лазиза Бахтиёровнага сизнинг дўстингиз ким ёки унинг исми нима эканини аҳамияти ҳам қизиғи йўқ, лекин ўзи ҳақидаги ушбу илиқ фикрни назаридан четда қолдирмаслиги аниқ.

    Суҳбатдошингиз билан «бир кемада» бўлишга ҳаракат қилинг

    Сиз мулоқот қилаётган инсон қўл ҳаракатлари, имо-ишоралар билан ўлиб-куйиб, жон куйдириб бир нималарни тушунтираётган бир вақтда сизнинг оёқларингизни чалиштириб, қўлларингизни қарсиллатиб эснаб ўтиришингиз энди бошланган суҳбатнинг узоққа бормаслигининг гарови. Аввало, суҳбат қанчалик муҳимлигини аниқлаб, аввалдан шунга ўзингизни тайёрланг ва гаплашиш давомида вазият ҳамда қаршингиздаги инсоннинг ўзини тутишидан келиб чиқиб жавоб қайтаринг.

    Кўйлак енгларини шимаринг

    Бу сизнинг киришимли эканингиз, хавотирга ўрин йўқлиги, суҳбатдошингизга ишонч билдираётганингиз ва ундан ёмонлик кутмаётганингиздан далолат беради.

    Суҳбатдошни ҳис этинг

    Турса ҳам, ўтирса ҳам нолийверадиган кишиларни истисно қилган ҳолда шуни айтиш мумкинки, инсонлар ҳаммага ҳам дардини дастурхон қилавермайди. Сиз билан бўлишяптими, демак сизни ўзига яқин олади. Буни қадрланг ва қаршингиздаги инсон туйғулари билан ўйнашманг. Муаммоларини маълум қилса, уни диққат билан тингланг, маслаҳат беринг ва ҳамдардлик билдиринг. Самимий муносабат истасангиз, шунчаки билдирманг, ростан ҳам тушуниш ва ҳис қилишга урининг.

    Қаршингиздаги инсон билан манфаат учунгина муносабатда бўлманг

    Аксарият муносабатлар манфаат устига қурилгани учун ҳам ҳаётингизда учрайдиган инсонлар кўп, бир умрлилик қадрдонлар кам бўлиши мумкин. Масалан, раҳбар қўл остидаги ишчисига пулини оляпти бажаради-да, дегандек муносабатда бўлиши, ўша ишчининг ҳам фақат юклатилган вазифани бажариш билан чекланиши, янгиликлар киритиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслиги, бу эса корхона ёки ташкилотнинг фаолиятида прогресс бўлмаслигига олиб келиши мумкин. Қаршингиздаги инсонга ​«Қойил лекин, дўндириб ташладинг фақат кичик бир камчилинг...»​​, — дея хатоларини тушунтиринг.

    Керак вақтда кўмак олишдан тортинманг

    Ростан ҳам кўмакка муҳтожлик сезаётган бўлсангиз сўранг, тортинманг. Сиз ишонч билдириб ёрдам сўраган инсон ўзини алоҳида ҳис қилади, масъулиятни ҳис қилиб, кўмакка ошиқади. Фақат ёрдам берар экан деб бошига чиқиб олманг, қўлингиздан келадиган ишни ўзингиз мустақил бажаринг, дарҳақиқат эҳтиёж сезганингиздан кейин мурожаат қилинг.

    Мавзуга доир:

    • Муносабатларни мустаҳкамловчи оддий, лекин аҳамиятли жумлалар
    • Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия

    13.08.2020, 11:41   Изоҳ (0)   41382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳеч қаерга шошилмаётган бўлсангиз ҳам тонгги соат 5:00 да уйғонишнинг 5 та фойдаси

    12.08.2020, 07:21

    Антисептик воситаларнинг кўпчилик билмаган фойдали жиҳатлари

    09.08.2020, 16:50

    10 ёшга ёшаришга ёрдам берадиган 6 та лайфхак

    06.08.2020, 08:59

    Муаммолар ҳақида атрофдагиларга сўзлаб бериш: Бу нима учун муҳим?

    05.08.2020, 18:22

    Ортиқча вазнга эга аёллар кийиниш услубида йўл қўядиган 6 та хато

    31.07.2020, 18:54

    Фарзандингизга айтиш яхши оқибатга олиб келмайдиган 8 жумла

    28.07.2020, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.