Шаҳло кўзлар ва жозибали нигоҳлар барча аёл-қизларнинг орзуси. Cosmopolitan нашри табиатан кўзлари кичик бўлган нозик жинс вакиллари учун макияж орқали қандай қилиб кўзларни каттароқ кўрсатиш мумкинлиги бўйича йўриқнома билан бўлишди.
Мовий кўзлар учун
Суратдаги моделнинг мовий кўзларини каттароқ кўриниши учун визажистлар, пушти ва жигарранг тендан фойдаланган. Ушбу тенлар оч ранг кўзларни бироз яшил бўлиб кўринишига сабабчи бўлган. Шунингдек, улама киприк бордек кўрсатадиган икки қават қилиб суртилган туш, кўзни янада катталаштирган.
Яшил кўзлар учун
Яшил кўзларни катталаштириш учун кумуш ва тилларанг тенларни бутун қовоққа уйғун қилиб суртиш, нигоҳлар жозибадорлигини ошириш учун эса ички қовоққа оч қаймоқранг каяк (кўз қалами) суртиш тавсия қилинади.
Жигарранг кўзлар учун
Жигарранг кўзларни катта кўриниши учун ёрқин бўлмаган яшил тень суртилиб, киприклар алоҳида-алоҳида қайрилиб туриши учун тушдан фойдаланилган.
Кул ранг кўзлар учун
Кул ранг кўз эгаларига шафтоли ва оч жигарранг ранглар ярашади. Модель кўзларига урғу бериш учун шафтоли ранг тендан асос сифатида фойдаланиб, ташқи қовоқ бурчаги жигарранг тень билан бўялган. Янада эффектли кўриниши учун киприк илдизидан ташқи тарафга йўналтириб туш суртилган.
Оч жигарранг кўзлар учун
Макияждан аввал кўзлар думалоқ ва катта кўриниши учун киприклар, киприк қайиргич ёрдамида қайрилган. Феруза рангли тень ёрдамида эса кўз рангига урғу берилиб, нигоҳлар янада сирли кўринишига эришилган.
Изоҳ (0)