Француз полицияси жандармерия ва офицерларни ҳақоратлаб, 841 марта қўнғироқ қилган 19 ёшли йигитни ҳибсга олди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Сена ва Марна департаментидан бўлган ёш йигит уч кун давомида 21 та жандармерия ва полиция бўлимига, уяли телефондан қўнғироқ қилиб, ходимларни ҳақоратлаган.
Француз отасининг уйида ҳибсга олиниб, қўнғироқ телефони мусодара қилинган.
Йигит бу ишидан пушаймон эмаслигини ва қўнғироқлардан ҳузур қилганини айтган. Жиноятчи томонидан ҳақоратланган бир қанча полиция ходимлари шикоят аризаларини берди.
Психиатрик текширув йигитнинг ақли расо эканлигини аниқлади. У суд қароригача ҳибсга олинган. Таъкидлаш керакки, йигит бошқа жиноятлари билан аллақачон полицияга маълум бўлган.
Изоҳ (0)