• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «У Путин айтганидек умидлига ўхшамаяпти». Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасининг ҳужжатлардаги асл ҳолати ошкор бўлди

    Россиянинг «Фонтанка» нашри Гамалея марказининг SARS-CoV-2 коронавирус вакцинаси тўғрисидаги ҳисоботи билан танишиб чиқди. Газетада қайд этилишича, у Владимир Путин ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко айтганидек умидли кўринмаяпти.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    11 август куни рўйхатга олинган вакцинанинг эпидемиологик самарадорлиги ўрганилмаган. Тадқиқот давомида вакцина синаб кўрилган 38 нафар кўнгиллида 144 та ножўя таъсир кузатилган.

    Шифокорлар мижозларга вакцинани синаб кўраётган пайтда қўлларида шокка қарши ускуна ушлаб туришлари шарт. Бу ҳақда эса Россия президенти «Гам-Ковид-Вак» тақдимотидан олдин хабардор қилинмаган.

    «Гам-Ковид-Вак»ни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган Гамалея марказининг ҳужжатларида, вакцина фақат фавқулодда ҳолатларда ишлатиладиган дориларни рўйхатдан ўтказиш тартибидан ўтганлиги айтилган. «Гам-Ковид-Вак»ни қўллаш фақат аҳолини вакцинопрофилактикалаш ҳуқуқига эга бўлган тиббий ташкилотлар шароитидагина мумкин.

    Чекловлар жуда тез ва жуда кенг бўлмаган тадқиқотлар билан бўлиқ. Иммунологик хусусиятлари ва хавфсизлиги фақат ўрта ёшдаги 38 нафар соғлом кишиларда ўрганилган холос.

    Гамалея маркази ҳисоботларида келтирилишича, препарат билан эмлаш кўнгиллиларнинг 100 фоизида инфекцияга қарши антиген-специфик ҳужайравий иммунитетнинг шаклланишига олиб келган. Аммо 42 кунгина олиб борилган тадқиқот ишлаб чиқувчига чуқур хулосалар чиқаришга имкон бермаган.

    Афтидан бу эмлаш бошланганидан 42-кун ўтгач барча кўнгиллиларнинг зардобида вирусни нейтраллаштирувчи ўртача титри 49,3 бўлган антитаналар деактивациялашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    Титр — муайян миқдордаги зардобда мавжуд антитанлар миқдори. Унинг ўлчов бирлиги мМЕ/мл бўлиб, у қанча кам бўлса, организмда антитаналар миқдори ҳам шунча камлигини билдиради. 49,3 кўрсаткич антитаналар ўртача миқдорига ҳам етмайди. Вақт ўтган сари у янада камайиб боради.
    Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги «Гам-Ковид-Вак»дан кейин иммунитет икки йил давомида сақланиб қолиши мумкинлигини айтганди. Сеченов номидаги университет патафизиология профессори, тиббиёт фанлар доктори Антон Эршовнинг таъкидлашича, бу гипотезани тасдиқловчи далиллар йўқ.

    Гамалея марказининг препаратнинг хавфсизлиги, бардошлилиги ва иммуногенлиги борасида очиқ клиник ўрганишлар асосида тузилган ҳужжатлари янги вакцинанинг ташқи белгилар намоён қилмаслиги ва ножўя таъсирлари йўқлиги ҳақидаги тезисни тасдиқлай олмайди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, номаъқул ҳодисаларни содир бўлиши даражасига кўра тез ва жуда тез деб баҳолаш мумкин.

    38 нафар кўнгиллида 144 та ножўя таъсирлар қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги асоратсиз ўтган. Аммо тадқиқотнинг 42-кунига келиб, 31 та ножўя таъсир бартараф қилинмаган, 27 та ножўя таъсирнинг қандай якунлангани мутахассисларга ҳалигача номаълум.

    Вакцинациядан кейин кўнгиллиларнинг препарат киритилган жойида шиш, оғриқ, гипертермия ва қичима кузатилган. Умумий асоратлар сифатида астения, кўнгил айниши, пирексия, ҳароратнинг кўтарилиши, иштаҳанинг пасайиши, бош оғриғи, томоқ оғриғи, диарея, бурун битиши, томоқ қичиши ва ринорея қайд этилган.

    Тиббиёт ҳужжатларидан келиб чиқилса, вакцинани қўллаш 18-60 ёш чекловига эга. Бу ҳам тадқиқотларнинг қисқа ўтказилгани билан боғлиқ. Болалар ва кексаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

    Шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳам уни қўллаш тақиқланган, чунки унинг «самараси ва хавфсизлиги ўрганилмаган». Бундан ташқари, вакцинанинг бошқа дорилар билан ўзаро таъсири ва унинг транспорт воситасини бошқариш қобилиятига қандай таъсири кўрсатиши ҳам ўрганилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, Фармацевтика компаниялари ва илмий-тадқиқот ташкилотларини бирлаштирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциацияси Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигини Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология марказида ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирганди.

    Ассоциация вакцина яратувчилари унинг синовларини ҳатто юзлаб одамлар иштирокида ҳам якунламагани, бундан ташқари вакцина асосида синовлари ҳали ҳам давом этаётган MERS’га қарши бошқа вакцина борлигини билдирган ва шу сабабли унинг самарадорлиги тўғрисида хулоса беришга ҳали асос йўқ деб топган.

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош эпидемиологи Николай Брико унга жавобан Гамалея марказининг вакцинаси «йўқ жойдан пайдо бўлиб қолмагани», марказ Эбола ва MERS’га қарши вакциналар ишлаб чиқиб, ушбу соҳада 10 йилдан ортиқ вақт давомида иш олиб бораётганини билдирган.

    Росздравнадзордан бўлган Сергей Глаголев ўз навбатида АҚШ ва Европа Иттифоқида препаратлар клиник синовларнинг дастлабки босқичларида рўйхатдан ўтказилишини айтган.

    11 август куни Россия президенти Владимир Путин ушбу вакцина рўйхатга олинганини ва қизларидан бири эмланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, биринчи эмланишдан сўнг қизининг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилган, эртаси куни эса 37 даражагача тушган. «Иккинчи муолажадан сўнг тана ҳарорати яна бироз кўтарилиб, кейин тушди. Ўзини яхши ҳис қиляпти», — деб айтган ва ушбу вакцина самарали эканлигини таъкидлаган.

    Путин Россияда вакцинани оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этилишига умид қилмоқда.

    Мавзуга доир: Қозоғистон клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча COVID-19 вакцинасини сотиб олмоқчи эмас

    12.08.2020, 17:10   Изоҳ (0)   98269
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча COVID-19 вакцинасини сотиб олмоқчи эмас

    12.08.2020, 15:47

    Фотожамланма: Портлаш қурбонларини хотирлаётган Байрут аҳолиси

    12.08.2020, 13:28

    Жо Байден АҚШ вице-президентлигига номзод сифатида сенатор Камола Ҳаррисни танлади

    12.08.2020, 11:32

    «Росздравнадзор» COVID-19‘га қарши биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказишни кечиктиришга чақирган Клиник тадқиқотлар ташкилотлари ассоциациясига жавоб қайтарди

    12.08.2020, 10:04

    Таиланд ҳукумати сайёҳлар учун 2021 йилда ҳам чегаралар ёпиқ бўлиши мумкинлигини инкор этмади

    12.08.2020, 09:53

    Гонконгда йирик медиа-магнатнинг қўлга олиниши унинг компанияси нархини 12 бараварга оширди

    12.08.2020, 09:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.