• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хиросима ўйлари. Атом асри бизга нималарни ваъда қилган эди?

    Бундан роппа-роса 75 йил муқаддам – 1945 йил 9 августда Япониянинг Нагасаки шаҳрига АҚШ кучлари ядровий бомба ташлаган эди. Тарихда иккинчи ва охирги марта ядровий қурол ҳарбий мақсадда қўлланилиши оқибатида (биринчи марта унда уч кун аввал - ўша йилнинг 6 августида Япониянинг Хиросима шаҳрига шу турдаги бомба ташланганди) Нагасакида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлди, юз минглаб одамлар майиб-мажруҳ бўлиб қолди. Бу Япония тарихидаги энг йирик фожиалардан бирига айланди, шунингдек, АҚШнинг энг катта ҳарбий жинояти бўлди.

    Хиросима ва Нагасаки бутун инсониятга ядровий қурол даҳшатларини кўрсатиб берди. Шундан буён прогрессив инсоният бу қуролни йўқотишга бўлган уринишларини тўхтатмаяпти, аммо йирик ҳокимиятлар халқаро майдонда куч мувозанатини сақлаш учун ядровий қуролдан тўла воз кечмаяпти. Натижада инсоният доимий ядровий уруш таҳликаси остида яшашга мажбур бўлмоқда. Бу таҳлика, айниқса, Совуқ уруш йилларида авжга чиқиб, миллионлаб одамларнинг тинч ҳаётини бузган.

    Мавзуга доир: Фожиалардан ибрат олмайдиган одамзод. Хиросима ва Нагасаки фожиаларига салкам 75 йил бўлди

    9 август – Нагасаки фожиаси муносабати билан «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов ядровий қурол асрида яшашга мажбур бўлаётган инсониятнинг хавотирлари ҳамда бизни кутаётган таҳликалар ҳақида фикр юритади.

    ХХ асрнинг ўрталарида инсоният ядровий бомбани ихтиро қилди ва шундан кейингина у қандай даҳшатли махлуқ яратиб қўйганини англаб етди. Илгари бутун бошли шаҳарларни бир зумда йўқ қилиб юбориш мумкинлигини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмаган. Атом бомбаси пайдо бўлиши билан ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳис қила олмай қолди. Аммо энг даҳшатлиси ушбу қурол нафақат катта давлатларнинг сиёсатига таъсир қилди – у ўз изини санъат, маданият, илмий фантастика, ҳатто сиз ва менда ҳам қолдирди...

    Фото: Google Photos

    Атом асри

    ХХ асрнинг бошларида илмий ва саноат инқилоби авжига чиқди ва дунё келажакка оптимизм билан қарай бошлади. Асосий сенсациялардан бири нурланишнинг кашф қилиниши эди. Газеталар радиациянинг турли соҳаларда ишлатилишини муҳокама қилиш билан ким ўзарга ёзарди. Радиация саратон касаллигини даволашга ёрдам беради, атом энергияси ҳар қандай ёқилғининг ўрнини босади ва ҳамманинг уйида ядро генераторлари ва ядровий двигателли автомобиль бўлади, деб ишонилган.

    Хиросима ва Нагасакининг бомбардимон қилиниши эса дунёда ҳақиқий ваҳима уйғотди. Иккинчи жаҳон урушида кўплаб шаҳарлар одатий бомбалар билан вайрон қилинган, аммо бу янги қурол инсонларни даҳшатга солиб қўйган эди. Матбуотда «дўзах олови», «қиёмат куни» ва ҳатто «Франкенштейн махлуқи» каби иборалари янграй бошлади.

    АҚШ ва Совет Иттифоқи 1945 йилдан 1954 йилгача бир қатор ядровий ва термоядровий қуролларнинг синовларини ўтказди. Америка бомбалари, асосан, Невада штатидаги полигонларда ёки Тинч океанидаги Маршалл оролларида синовдан ўтказилди. Синов натижалари тўғрисидаги маълумотлар «сирли» сарлавҳаси остига яширинган, аммо ҳамма маълумотларни ҳам жамоатчиликдан яшира олишмаган.

    Ядро бомбасининг сўнгги қурбони

    1954 йилда Тинч океанидаги Бикини оролида «Касл Браво»деб номланган бомба синови ўтказилди – бомбалар шу қадар кучли эдики, синов қатнашчиларидан ҳеч бири портлашнинг оқибатларини башорат қила олмас эди. Улар эса ҳалокатли эди, натижада бутун бошли штат катталигидаги ҳудуд ифлосланган, ҳарбийлар аҳолини бир нечта ороллардан эвакуация қилишга мажбур бўлган. Портлаш пайтида юзага келган радиоактив булут мингга яқин япон кемалари балиқ овлаётган улкан ҳудудга тарқалиб кетди.

    Фото: Google Photos

    Портлаш эпицентридан атиги юз километр нарида жойлашган «Фукурю-Мару» кемаси энг ёмон зарбани қабул қилиб олди. Экипажнинг барча аъзолари жиддий нурланиш дозасини олди ва умрларининг охиригача ногирон бўлиб қолди. Орадан олти ой ўтиб, ушбу кема радисти Айкити Кубояма нурланиш касаллигидан жуда қаттиқ азият чекди ва ўлим тўшагида эди. Айкити Кубояма: «Мен ядро бомбасининг сўнгги қурбони бўлишимга умид қиламан», дея сўнгги сўзларини айтиб вафот этди.

    Пандора қутисининг очилиши

    Миллионлаб японияликлар балиқдан воз кечди, қирғоқ аҳолиси болаларга океанда сузишни тақиқлади. Бутун дунёда ядро қуролини  тақиқлашни талаб қилиб намойишлар бошланди. Касл Бравогача АҚШ ҳукумати ядровий портлашларнинг атроф-муҳитга таъсири ҳақида мунозараларни минималлаштиришга муваффақ бўлган эди. Аммо Пандора қутиси очилиб бўлган эди ва радиоактив булутлар узоқ масофаларга тарқалиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлар оммавий онгга кириб улгурганди.

    1957 йилда «Репортёр» журналида журналист Пол Жейкобснинг «Невададаги булутлар» мақоласи нашр этилди. Жейкобс Невада полигонида амалга оширилган ядровий қурол синовлари маҳаллий аҳолига қандай таъсир қилганини билмоқчи эди. Унинг хулосаларига кўра, полигон атрофидаги жойларда касаллар ва ногиронлар сони жуда юқори эди. Журналист чорва молларини оммавий қирилиши ва бошқа муаммолар ҳақида ёзди. Ушбу мақола ҳам оммавий фикрга жуда катта таъсир қилди.

    Жодугарлар ови

    1940 йилларнинг охири ва 1950 йилларнинг бошларига келиб ҳар бир америкаликнинг ҳаётига коммунистик таҳдид қўрқуви кириб кела бошлади. Совуқ урушнинг таъсирини биринчи бўлиб касаба уюшмалари сезди. Президент Гарри Труман уларни Қўшма Штатлардаги коммунистик таъсир манбайи сифатида кўриб, касаба уюшмаларини кўплаб ҳуқуқ ва имкониятлардан маҳрум қилди. Давлат хизматида тозалаш ишлари бошланди: 1951 йилга келиб, 200 га яқин амалдор СССРга хайрихоҳликда айбланиб ишдан бўшатилди. Америкага қарши ҳаракатларни текшириш бўйича комиссия ҳаттоки Голливудга ҳам етиб борди. Бир нечта киноижодкорлар қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва бундан ҳам кўпроғи қора рўйхатга киритилди, бу эса уларнинг кинодаги фаолиятлари якунини англатарди.

    Мактаб ўқувчилари ҳимоя репетицияси.

    Мактаб ўқувчилари ҳимоя репетицияси.
    Фото: Google Photos

    Ядро бомбаси яратган санъат ва адабиёт

    Совет ядро бомбасининг биринчи синови ўтказилгандан сўнг АҚШ ядро уруши бошланишига жиддий тайёргарлик кўришни бошлади. Мактабларда ҳаво рейди пайтида қандай ҳаракат қилиш кераклиги бўйича машқлар ўтказилди. Уйларда энг яқин бомбадан яшириниш мумкин бўлган жойларни кўрсатувчи белгилар қўйилди ва шаҳар атрофидаги майдонларда бункерлар қурилиб, консервалар билан таъминланди. Радио ва телевидениеда тез-тез овоз тизимининг шошилинч синовлари ўтказиб турилди.

    Болаликдан даҳшатли ва ноаниқ муҳитда ўсган ёшларга бу нарсалар қаттиқ таъсир кўрсатди. Мусиқада бу рок-н-роллнинг пайдо бўлиши ва Элвис Преслининг машҳурлигини олиб келди, экранларда эса ёш «сабабсиз қўзғолончи» Жеймс Дин порлади ва адабиётда бит-авлод ёзувчилари Жек Керуак ва Уильям Берроузлар катта саҳнага чиқди.

    Илмий фантастика жанрининг гуллаши

    Ядро таҳдидидан қўрқиш илмий фантастика жанрига машҳурлик олиб келди. Иккинчи жаҳон урушидан олдин ушбу жанр унчалик катта муваффақиятга эришмаганди, аммо энди жавоб беришга айнан у тайёр эди: атом асри бизга нималарни ваъда қилмоқда?

    Ўша йиллардаги фантастик фильмларининг аксарияти битта нарсага устига қурилганди: ядровий бомба яратилиши ва атом энергиясининг кашф қилиниши фақат инсоният муаммоларини ҳал қилмади, балки янги муаммоларни ҳам олиб келди. 50 йилларнинг иккинчи ярмида кино ва адабиётда радиация таъсири остида жонзотлар мутацияга учраши ҳақидаги миш-мишлардан кенг фойдаланилди. Қоида тариқасида барча асарлардаги радиоактив ҳайвонлар одатдагидан кўра каттароқ ва уларни ўлдириш жуда қийин. 1945–1965 йилларда мутантлар ҳақида 500 га яқин (!) фильм суратга олинди.

    Яна бир даҳшатли мавзу радиация ёки атом портлашидан уйғонган қадимги ҳайвонлар ҳақида эди. Бу фильмларда денгиз остидан кўтарилган қадимги йиртқич ҳайвонлар, энг яқин катта шаҳарни – одатда, Токио ёки Нью-Йоркни вайрон қилишга ҳаракат қиларди. Ушбу жанрнинг энг эсда қоларли иккита фильми 1954 йилда чиқди. Бири АҚШда суратга олинган «Улар!» фильми эди, унда Америка армияси баҳайбат чумолиларга қарши курашади, Японияда эса ҳозир классик жанрга айланиб улгурган «Годзилла» фильми суратга олинди.

    «Годзилла» фильми.

    «Годзилла» фильми.
    Фото: Google Photos

    60 йилларга келиб Кубада Кариб инқирози юз берди ва дунё ҳақиқий ядровий уруш ёқасига келиб қолди. 1964 йилнинг ўзида Учинчи жаҳон урушига бағишланган бирданига учта фильм чиқарилди: Стенли Кубрикнинг «Доктор Стренжлав» фильми, «Май ойининг етти куни» ва «Хавфсизлик тизими» фильмлари дунё юзини кўрди. Ушбу фильмларни урушга қарши йўналтирилгани, АҚШ Мудофаа вазирлигини Америка аскарларининг жасорати ва тайёргарлигини мадҳ этувчи фильмларни молиялаштиришга мажбур қилди.

    Хулоса

    50 йилларда Америка жамиятининг энг онгли қисмининг асоси илмий фантастика бўлди. Бошқа жанрларда Маккартизм ва «жодугарлар ови» гуллаб-яшнаган бир пайтда фантаст ёзувчилар коммунизмда айбланишдан қўрқмасдан ёзишлари мумкин эди. Улар ўз асарларида навбатдаги жаҳон уруши ёки ядровий қурол синовларининг даҳшатли оқибатларини кўрсатиб берарди.

    Учинчи жаҳон уруши олдидаги қўрқувлар бекор кетмади. Бу қўрқув урушга қарши жиддий ҳаракатга айланди, шу жумладан, Вьетнам урушига қарши ҳам. Кўплаб инсон ҳуқуқлари гуруҳлари ва табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари пайдо бўлди. Афсуски, оқибатларнинг ҳаммаси ҳам ижобий бўлмади. Ядро бомбасидан қўрқиш атом энергиясидан қўрқишни келтириб чиқарди ва келажакда Чернобиль ва Фукусима каби даҳшатли авариялар содир бўлди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    09.08.2020, 18:54   Изоҳ (0)   69129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20

    Трамп АҚШнинг бой фуқаролари учун даромад солиғини 40 фоизгача оширади

    Дунё | 9 май, 19:00

    Расман. Хаби Алонсо мавсум якунида “Байер”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 9 май, 18:41

    Билл Гейтс ўзининг деярли барча бойлигини камбағал ва беморларга тарқатиш ниятида

    Дунё | 9 май, 18:35

    “Бу яқин вақт ичида содир бўлади” — Ламин Ямал келажаги борасида бир қарорга келди

    Спорт | 9 май, 18:05

    Испанияда эркак газли сувдан бир қултум ичиб, ошқозони ва қизилўнгачини куйдирди

    Дунё | 9 май, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.