• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон сенаторлари Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа барча ўзбекистонликлар хотираси учун бир дақиқа сукут сақлади

    Ўзбекистон Сенатининг 7 август куни очилган олтинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовни хотирлади, дея хабар бермоқда парламент юқори палатаси ахборот хизмати.

    Кадр: YouTube / UzReport

    «У кишининг вафоти айниқса Сенат учун катта йўқотиш бўлди. Боиси, Муса Тажетдинович мамлакатимизда икки палатали парламент ташкил этилгандан бери Сенат раисининг ўринбосари сифатида самарали фаолият юритиб келаётган эди. Шу билан бирга, у кишининг саъй-ҳаракатлари билан ўтган даврда Қорақалпоғистон шаҳар ва туманлари, овуллари қиёфаси янгиланди. Айниқса, тараққиётимизнинг янги даврида Президентимиз томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларни Қорақалпоғистонда беками-кўст амалга ошириш борасида ҳам куч-ғайратини аямади. Биргина Мўйноқдаги бунёдкорлик ишларининг ўзиёқ фикримизга далил бўла олади. Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, минтақа аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш борасида ҳам куйинчаклик билан ишлади», — деди Норбоева.

    Сенат раисининг қайд этишича, у қатор жамоатчилик тузилмаларидаги ҳамда ҳукумат таркибидаги кўп йиллик фаолияти даврида, қолаверса, Сенатдаги фаолияти давомида Муса Ерниязовнинг салоҳиятли ва улкан тажрибага эга раҳбар, мулоҳазали, вазмин, жонкуяр, ғамхўр инсон сифатидаги фазилатларига кўп бора гувоҳ бўлган.

    Танзила Норбоева ва Муса Ерниязов (архив сурати).

    Танзила Норбоева ва Муса Ерниязов (архив сурати).
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    «Ўйлайманки, сиз, ҳурматли сенаторлар ва мажлисимиз иштирокчилари ҳам, қолаверса, Муса оға билан ишлаган ва яқин маслакдош бўлган барча инсонлар у кишининг ана шу фазилатларини яхши эслайди. Муса Ерниязовнинг оила аъзолари ва яқинларига, Жўқорғи Кенгес депутатлари ва қорақалпоғистонлик сенаторларга, қолаверса, бутун ўзбек, қорақалпоқ элига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Муса Тажетдинович Ерниязовнинг ёрқин хотираси Сенат тарихида мангу қолади!», — дея қўшимча қилди Танзила Норбоева.

    Сенат ахборот хизматининг қайд этишича, ялпи мажлиснинг расмий қисмига ўтишдан олдин Муса Ерниязовнинг ва коронавирус инфекциясидан вафот этган бошқа ўзбекистонликлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланган.

    Мавзуга доир:

    • Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди
    • Қорақалпоғистон ССВ Муса Ерниязовнинг касаллиги қандай кечгани ҳақида маълумот берди. У бир ой оғир аҳволда бўлган
    • ЎзССВ Муса Ерниязовда коронавирус 24 июнда тасдиқланганини маълум қилди. Июль бошида унинг касаллиги яширилган эди
    • Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди
    • Шавкат Мирзиёев: «Муса Ерниязовнинг қутлуғ номи кўчалар, хиёбонларга берилади»
    Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозиргача 179 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 187 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган.

    Шунингдек, 19 июль куни Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. 31 июль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси, 53 ёшли Хайриддин Шермуҳамедов, 1 август куни Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов вафот этгани хабар берилди. Бироқ ушбу саккиз ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    07.08.2020, 12:29   Изоҳ (0)   19120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зарафшонда такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилди

    07.08.2020, 11:58

    Ўзбекистон бош прокурорининг онаси вафот этди

    07.08.2020, 11:28

    Ўзбекистон Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференсалоқа шаклида ўз ишини бошлади. Унда 16 та масала кўриб чиқилади

    07.08.2020, 10:59

    Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилди

    07.08.2020, 10:48

    Қашқадарё прокуратураси турмуш ўртоғи ва фарзандларини ёқиб юборган эркак воқеаси ҳақида қўшимча маълумот берди

    07.08.2020, 10:16

    Деҳқонобод калий заводи ўн йиллик фаолияти давомида хорижга 300 млн долларлик маҳсулот сотгани маълум қилинди

    07.08.2020, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.