• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижон вилояти ҳокими: «Карантин қоидалари асосида яшашни, ишлашни ўрганишимиз керак»

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов аҳолига қилган навбатдаги мурожаатида бугунги шароитдан келиб чиқиб, карантин қоидалари асосида яшашни ўрганиш кераклиги ҳамда иқтисодиётни ҳам ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар берди.

    Вилоят ҳокими ўз мурожаатида ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб карантин қоидалари қайта тикланганини, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат бериш мақсадида 1105 қисқа рақамли Call-марказ фаолияти йўлга қўйилганини таъкидлаган.

    Ҳокимнинг қайд этишича, вилоятда мавсум бошидан буён 102461 нафар фуқаро карантинга олинган. Уларнинг 7645 нафари четдан келган фуқаролар ҳисобланади. Шу кунга қадар 93946 нафари карантиндан чиқарилган.

    Таъкидланишича, ҳозирда 8515 нафар фуқаро карантин ва тиббий кузатувда сақланмоқда. Карантин даврида вирусга чалинишда гумон қилинган фуқаролардан 112 мингдан ортиқ намуналар олиниб, текширувдан ўтказилган. 2020 йил 5 август ҳолатига кўра вилоятда вирусга чалинган фуқаролар сони 1058 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 377 нафари четдан келган, карантин муассасасидаги фуқаролар ҳисобланади. Бугунги кунга қадар 978 нафар, яъни, 92 фоиз беморлар вирусдан буткул соғайган.

    Ҳозирда вилоятда коронавирусга чалинган 78 нафар бемор даволанмоқда. Беморларнинг икки нафари «Дўстлик» чегара пости орқали Қирғизистондан ўтган, карантин муассасасида бўлган фуқаролар бўлса, 76 нафари уй карантинидаги фуқаролардир. Даволанаётган беморларнинг тўрт нафари оғир, 74 нафарининг аҳволи эса қониқарли ва яхши ҳолатда.

    «Бу йил оғир синовларга бой бўлди. Тўрт ярим ойдан буён мамлакатимизда карантин ҳукм сурмоқда. Шу муддат давомида биз кучайтирилган карантин чекловларини ҳам, карантин чекловлари юмшатилган ҳолатларни ҳам бошимиздан ўтказдик. Бу касаллик қачонгача давом этади, билмаймиз. Шу сабабли бугунги шароитдан келиб чиқиб, карантин қоидалари асосида яшашни ўрганишимиз кераклиги ҳамда иқтисодиётни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидламоқчиман. Барча фуқароларимизни карантин талабларига қатъий риоя қилишга чақираман. Ҳар ким ўз соғлигига бефарқ бўлмаслиги лозим», — деган Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Мавзуга доир:

    • Андижон ҳокими: Кучайтирилган карантин сабаб 12 мингдан ортиқ фуқаро ишсиз қолди
    • Шуҳрат Абдураҳмонов: Андижонда 9 млрд сўмлик дори-дармон захираси яратилган

    07.08.2020, 12:59   Изоҳ (0)   19014
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон сенаторлари Муса Ерниязов ва коронавирусдан вафот этган бошқа барча ўзбекистонликлар хотираси учун бир дақиқа сукут сақлади

    07.08.2020, 12:29

    Зарафшонда такси ва сартарошхоналар фаолиятига рухсат берилди

    07.08.2020, 11:58

    Ўзбекистон бош прокурорининг онаси вафот этди

    07.08.2020, 11:28

    Ўзбекистон Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференсалоқа шаклида ўз ишини бошлади. Унда 16 та масала кўриб чиқилади

    07.08.2020, 10:59

    Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимидан озод этилди

    07.08.2020, 10:48

    Қашқадарё прокуратураси турмуш ўртоғи ва фарзандларини ёқиб юборган эркак воқеаси ҳақида қўшимча маълумот берди

    07.08.2020, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Башакшеҳир” Аббосбек Файзуллаев учун қанча тўламоқчилиги маълум бўлди

    Спорт | 15 июл, 19:19

    Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган Strong Cities МЧЖ таъсисчиси фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:15

    Ўзбекистонда электромобиллар йиллик сотуви кескин ўсди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:05

    Пица ва паста мумкин эмас: Британия монархиясининг энг ноодатий овқатланиш қоидалари

    Лайфстайл | 15 июл, 18:55

    Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:45

    Велосипедлар учун илк симсиз қувватлаш мосламаси тақдим этилди

    Технологиялар | 15 июл, 18:30

    АҚШда Миннеаполис мери лавозимига номзод сомалилик сенатор интернетда дискриминацияга дуч келди

    Дунё | 15 июл, 18:25

    “Клублар ўртасидаги ЖЧ кубогининг асл нусхаси Оқ уйдаги Овал кабинетда турибди” — Дональд Трамп

    Спорт | 15 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.