• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пешку тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари иш сўраб келган ҳамширага «эшикни кўрсатиб қўйгани» учун огоҳлантирилди

    Бухоро тиббиёт институтининг олий ҳамширалик иши факультети битирувчиси 21 ёшли Наргиза Остонова Пешку туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Ҳожиев қабулига иш сўраб бир неча маротаба борган. Бироқ ТТБ бошлиғи уни эшитмай, қўпол муомалада бўлган ва «эшикни кўрсатиб қўйган». Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар берди.

    Фото: «Бухоро ёшлари» газетаси

    Фото: «Бухоро ёшлари» газетаси

    «Ҳар сафар туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг эшиги олдига бориб, кутиб-кутиб ортга қайтганман. Ҳатто эрталабдан тушлик вақти соат 13:00 гача кутган вақтларим бўлган. Эшиклари очиқлигида менинг тўрт-беш соат кутганимни кўрган бўлса ҳам ‘нима мақсадда келгандин’ деб сўрамаган. Лекин иш сўраб борганимдан хабари бўлган», — дейди Наргиза Остонова.

    Тиббиёт институтининг олий ҳамширалик иши факультети битирувчиси Наргиза Остонованинг «Дарё»га билдиришича, у ҳар гал иш сўраб борганда қўпол муносабатга дуч келавергач, аудиоёзувни олишга мажбур бўлган.

    «Дарё»га тақдим этилган аудиоёзувдан англашилишича, бош шифокор «Ўша ерда туриб, гапир! Чиқ! Чиқ кўчага! Эшикдан чиқ, дедим мен сенга! Ана шу ердан туриб гапир! Врачмисан?! Врач бўлсанг кир, бўлмаса кириб ўтирма хонамга. Чиқ, тамом!», дея бақирган ва бошқа ходимнинг ичкарига киришини айтган.

    Авазбек Ҳожиевнинг иш сўраб борган талабага қилган қўпол муносабати ижтимоий тармоқларда чиққач, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

    Пешку туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазбек Ҳожиев «Дарё» мухбири билан суҳбатда аудиоёзувдаги овоз ўзига тегишли эканини тан олган. У иш излаб келган ёш мутахассис билан қўпол муносабатини тун-у кун беморлар орасида юргани, ўзи ва атрофидагиларнинг саломатлигини ҳимоялашга масъуллиги билан изоҳлаган.

    Туман тиббиёт бирлашмаси ҳуқуқшуноси Шуҳрат Ҳалимов талаба қизнинг иш сўраб қилган мурожаатини қоралаб, ёшларнинг бандлик масаласини «иккиламчи масала» дейди. Ва иш сўраб борган талабани карантин қоидаларига зид ҳаракат қилишда айблайди.

    «Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пандемияни жиловлаш, касалликнинг олдини олиш, беморларга сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштириш билан шуғулланаётганда уни бошқа ‘иккиламчи масалалар’ билан чалғитмаслик муҳим. Ушбу фуқаро 2020 йил 1 август куни комиссия қарорига риоя этмасдан, тиббиёт бирлашмасига карантин қоидаларига зид равишда иш сўраб келган. Ҳурматли иш излаб юрган синглим, сизни тиббиёт ходими сифатида соғлиқни сақлаш майдонидаги жангга партизан сифатида кириб, коронавирусни янчиб ташлашда жонбозлик кўрсатишга таклиф қиламиз. Ҳар қандай жамоада ишлаш учун жамоанинг камчилигини эмас, ютуқларини кўрсатиб, ёрдам бериб, натижага эришиш мумкин. Агар сиз ишлашни хоҳласангиз, карантин зонада ҳамшира сифатида ишлашингиз мумкин», — дейди.

    Мазкур масала вилоят ҳокими ўринбосари эътиборини ҳам тортган.

    «Раҳбарнинг ёшлар тақдирига бефарқ бўлишга ҳақи йўқ. Ваҳоланки, айни пандемия даврида тиббиёт ходимларининг хизмати ва кўмаги жуда зарур. Демак, ишга талабгор тиббиёт соҳаси вакили бугун ишсиз қолмаслиги шарт. Ҳар бир раҳбар фуқарога вазиятни тушунтириши, ўз маданияти ва муомаласи билан ўрнак бўлиши шарт. Дўқ-пўписа-ю, ‘эшикни кўрсатиб қўйиш’ пайти ўтган. Бугун ҳар бир раҳбарнинг хатти-ҳаракати, сўзлашиш маданияти, хулқ-атвори-ю, ўзини тутиши жамоатчилик назоратида эканлигини унутмаслиги лозим», — дейди Бухоро ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев.

    Қайд этиш лозим, Президент фармонига кўра Ўзбекистонда тиббиёт ОТМларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинади.

    Аниқланишича, Пешку туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ёш кадрнинг бир неча маротаба қабулига иш сўраб борганига қарамасдан уни қабул қилмаган, бўш иш ўрни бор ёки йўқлигини айтмаган. Шунда талаба аудиоёзувни олишга ва ОАВга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

    Ушбу мурожаат Пешку туман ҳокими Амрилло Назаров томонидан ўтказилган тезкор йиғилишда ҳам муҳокама қилинган. Унда тиббиёт бирлашмасида фуқаро мурожаатларини қабул қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тизимли йўлга қўйилмагани танқид қилинган. Шунингдек, Авазбек Ҳожиевга огоҳлантириш берилган. Келгусида яна шундай ҳолат кузатилса, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома юборилиши тушунтирилган.

    Фото: «Бухоро ёшлари» газетаси

    Фото: «Бухоро ёшлари» газетаси

    Ушбу ҳолатлардан сўнг талаба 5 август куни ТТБга ишга олинган. 2020 йил 6 августдан бошлаб карантин зонасида 14 кун ишлаган ҳамшира буйруқ чиққан бўлимда иш фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

    06.08.2020, 17:13   Изоҳ (0)   38543
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудлари қандай ўзгаради?

    06.08.2020, 16:47

    Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    06.08.2020, 16:25

    «Миллий тикланиш» демократик партияси «тонировка»ни бепул қилишни таклиф қилди

    06.08.2020, 16:14

    Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

    06.08.2020, 15:59

    «Кўп болали оила» тушунчасига аниқлик киритилади

    06.08.2020, 15:36

    Тошкентдаги Европа яҳудийлари диний жамоасига тегишли синагога биноси бузилмайдиган бўлди

    06.08.2020, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.