Президент Шавкат Мирзиёев Ливан пойтахти Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан мамлакат президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди», — дейилади хабарда.
Ливан пойтахти Байрут шаҳрининг портида 4 август куни иккита кучли портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлган, 4 мингдан ортиқ одам жароҳат олган. Шаҳардаги биноларга ҳам катта зарар етган. Маълумотларга кўра, портлаш омбордаги мусодара қилинган портловчи модда сабаб юзага келган.
Мавзуга доир: Байрутдаги портлаш ва унинг оқибатлари — суратларда
Изоҳ (0)