Сценарист Маҳмуд Тўйчиев оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшида вафот этган.
Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти ВГИКнинг сценарий бўлимини тугатган.
У ўзбек киносининг атоқли режиссёри ҳамда «Темир хотин», «Шайтанат», «Катта ойи», «Аёллар салтанати» каби фильмлар сценарий муаллифи эди.
Изоҳ (0)