• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Қуёшга энг яқин сайёра. 3 август – Messenger космик станцияси Меркурийга учирилган кун

    Меркурий Қуёшга энг яқин сайёра бўлиб, энг кам ўрганилган, нисбатан оз тадқиқ қилинган осмон жисми ҳисобланади. Унинг юлдузимизга ўта яқинлиги учун бу йўналишда автомат космик станцияларни учириш анча мушкул, у жойлашган ҳудудда Қуёш гравитацияси ва Қуёш шамоли ҳамда магнит майдони таъсири шу қадар каттаки, Меркурий томон йўл олган аппаратларнинг орбитасини мунтазам созлашга қаратилган муттасил мураккаб манёврлар қилиб туриш керак бўлади. «Дарё» NASA томонидан Меркурийга махсус автомат космик станция – Messenger аппарати учирилган кун муносабати билан қизиқарли фактларни ҳавола этади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Меркурийдаги Қуёш нурланишлари қуввати Ердагидан 11 карра кучлидир. Шу сабабли ҳам космик эра 60 йиллардаёқ бошланган бўлса-да, Меркурийни муфассалроқ ўрганишга қаратилган биринчи алоҳида миссия фақат 2004 йилда йўлланган холос. Бунгача эса ушбу энг кичик сайёрага фақат 1974 йилда «Маринер-10» космик аппарати яқинлашишга муваффақ бўлган эди ва у ҳам шунчаки сайёра яқинидан учиб ўтиш асносида Меркурийнинг жуда хира ва сифатсиз суратларини жўнатган холос.

    Шунга кўра, Меркурий ҳақидаги маълумот фақат Ердан туриб кузатиш ва тахминий ҳисоб-китобларга асосланарди. Масалан, XXI аср бошигача, яъни Messenger автомат космик станцияси учирилмагунига қадар бу сайёранинг кимёвий тузилиши ҳамда рельефи ҳақида аниқ маълумот бўлмаган. «Маринер-10» юборган расмлар эса сифатсиз бўлиши билан биргаликда Меркурий сиртининг ярмини ҳам қамраб олмаган эди.

    Шу каби илмий жиҳатдан муҳим маълумотларни йиғиш ва ўрганиш учун NASA томонидан 2004 йилнинг 3 август санасида Меркурий томон махсус автомат космик станция – Messenger аппарати учирилди. Аппарат номи, аслида, Mercury Surface, Space Environment, Geochemistry and Ranging сўзларининг бош бўғинларидан ясалган бўлиб, якунда инглиз тилидаги «хабарчи» маъноси берувчи Messenger сўзи ҳосил бўлган.

    Messenger’ни Канаверал бурнидаги космодромдан Delta элтувчи ракетаси воситасида учирилган. Аппаратнинг старт вақтидаги вазни 1 100 килограмм бўлиб, шундан ярмидан кўпини ёқилғи ташкил қилар эди. Аппарат Қуёшдан келадиган кучли иссиқлик нурланишларидан ҳимояланиши учун унинг Қуёшга юзланадиган тарафига кўп қатламли термоизоляцион материал қопланган, шунингдек, иссиқликни доимий чиқариб туриш учун радиатор қувурларидан фойдаланилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Messenger аппарати икки тарафидан қанот сингари чиқиб турадиган қуёш панелларидан энергия олиб ишлаган бўлса-да, лекин унинг манёвр қилиши ва тормозланиши сингари ҳаракатлари учун керакли таянчни гидразин ва азот тетраоксиди асосидаги ёқилғида ишловчи двигатель таъминлаб берган.

    Messenger махсус илмий дастурланган камералар, рентген, плазма ҳамда гамма спектрометрлари, атмосферани тадқиқ қилиш учун махсус алоҳида спектрометр, лазерли баландлик ўлчагич ҳамда магнитометр сингари асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Уларнинг ҳар бирига махсус вазифа бириктирилган бўлиб, умумий режага кўра, Messenger ушбу техник воситалар ёрдамида Меркурийнинг кимёвий тузилиши, сиртининг рельефи ва топографик харитаси, магнит аномалиялари, атмосферасидаги зарядланган заррачаларнинг ҳаракати ва таркиби сингари муҳим маълумотларни йиғишга дастурланган.

    Қизиғи шундаки, Меркурий Плутонга қараганда Ерга жуда яқин бўлишига қарамай, Меркурийгача парвоз Плутонгача парвоздан атиги уч йилга қисқа вақтни олади холос. Яққолроқ тасаввур қилишингиз учун аниқ рақамларни келтирсам: Ер ва Меркурий ораси ўртача 92 миллион километр келади; Ер ва Плутон ораси эса 5 миллиард 750 миллион километр. Энди тасаввур қилинг, Меркурийга ушбу аппарат олти ярим йилда етиб борган. Плутонга эса шунга ўхшаш бошқа аппарат 9 йилда етиб борган!

    Бу Плутонга учган аппарат (New Horizons) техник жиҳатдан илғорроқ экани билан боғлиқ эмас. Бунинг сабаби, Меркурийга етиб бориш жуда мураккаб траэктория ва гравитацион манёврларни бажаришни талаб қилиши билан боғлиқ. Ҳатто ҳозирда ҳам ушбу сайёрага тўғридан-тўғри учиб бора оладиган аппарат мавжуд эмас ва Messenger ҳам йўл-йўлакай аввалига Ернинг ўзининг атрофида, кейин эса икки марта Венера атрофида гравитацион манёвр қилишига тўғри келган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Умумий ҳисобда аппарат Меркурийга етиб бориб, барқарор ишлай бошлаши учун нақ олти бора шундай мураккаб гравитацион манёвр қилишига тўғри келган. У биринчи марта 2008 йилда Меркурийга икки бора яқин боришга муваффақ бўлган бўлса-да, лекин бу яқинлашиш аппаратнинг барқарор ишлай бошлаши учун етарли бўлмаган. У сайёра яқинидан учиб ўтиб, яна қайтган ва кейинчалик 2009 йилда яна бир бора шундай манёврни бажариб, олислашиб кетган. Фақат 2011 йилнинг 17 март санасига келибгина Messenger Меркурий орбитасида тормозланди ва ўзининг белгиланган илмий миссияларини бажаришга киришди.

    Аввалига Messenger’нинг ишлаш давомийлиги атига бир йил деб режалаштирилган эди. Яъни мутахассислар у билан 2012 йилнинг 17 мартигача ишлашни кўзга тутган эди. Бироқ ресурслар захираси етарли бўлгани учун аппарат ишлашда давом этди ва унинг илмий миссияси бироз кенгайтирилди. Унга энди Қуёш фаоллигининг ортиши таъсирида Меркурийда қандай ўзгаришлар юзага келишини кузатиш вазифаси ҳам юкланди.

    Бутун иш фаолияти давомида Messenger 277 мингдан зиёд суратларни Ерга юборди (аслида 75 мингта сурат олинишига умид қилинганди). Рельеф ва топография анчайин мукаммал тақиқ қилинди ва сайёрада жарликлар, даралар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, аппаратнинг нейтрино детектори Меркурий атмосферасида Ерда учрамайдиган ҳодиса – юқори энергетик нейтрино мавжуд бўлишини аниқлади ва бу нарса Қуёшдаги чақнашлар туфайли юзага келиши тасдиқланди. Шунингдек, Меркурий магнитосфераси Қуёш шамоли билан кучли ўзаро таъсирлашиши маълум бўлди.

    Шундай қилиб, бир йил ишлаши режа қилинган аппарат Меркурий орбитасида яна тўрт йил барқарор ишлаб берди. Унинг ёқилғиси тугагани 2014 йилнинг охирида маълум бўлди. Ёқилғи тамом бўлгандан кейин аппарат Қуёш ва Меркурийнинг кучли ўзаро тортишиши ўртасидаги резонанс сабаб ўз барқарор орбитасидан кескин оға бошлади ва ростланиш, тормозланиш манёврларини бажара олмай қолди. Охир оқибат, 2015 йилнинг 30 апрель санасида NASA Messenger миссиясининг якунланганини эълон қилди. У Меркурий сиртига қулаб, пачоқланиб кетди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    03.08.2020, 17:51   Изоҳ (0)   25385
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Crew Dragon космик кемаси Ерга келиб қўнди

    03.08.2020, 09:35

    Хитой GPS рақобатчиси ҳисобланувчи Beidou-3 навигация тизимини ишга туширди

    31.07.2020, 20:29

    АҚШ янги Perseverance марсоходини учирди. У Марснинг ўтмишдаги ҳаёт изларини қидиради (видео)

    31.07.2020, 11:12

    Ерга катталиги 190 метргача бўлган астероид яқинлашмоқда – NASA

    28.07.2020, 16:43

    Астрономлар камёб космик фалокатни қайд этди

    25.07.2020, 19:35

    Хитой Марсга ўзининг биринчи миссиясини учирди (видео)

    23.07.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореянинг биринчи хоними 17 ой деганда илк марта омма олдида кўриниш берди

    Дунё | 30 июн, 16:10

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    “Реал” 19 ёшли нидерландиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

    Спорт | 30 июн, 16:05

    Глобал давлат қарзи 102 трлн долларга етиб, рекорд ўрнатди

    Дунё | 30 июн, 16:00

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди (фото)

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:56

    Энди қурувчи корхона уйларни мижознинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 15:42

    3,5 дюймли экранга эга митти носимметрик смартфон Qin K25 тақдим этилди

    Фарзанд | 30 июн, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.