Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида карантин бўлишига қарамасдан мижозларига хизмат кўрсатган кафе эгаси жаримага тортилди. Бу ҳақда ҳудуд профилактика инспекторига таяниб, «Дарё» мухбири хабар берди.
Маълум бўлишича, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Қ.Қ. турмуш ўртоғи Д.Д.нинг номига расмийлаштирилган кафени кучайтирилган карантин бўлишига қарамасдан ишлатган ва хўрандаларга хизмат кўрсатган. Бу ҳолат Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлган.
Кафеда мижозларига яширинча хизмат кўрсатган эр-хотинга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жарима жазоси қўлланилган.
Тадбир давомида карантин тарқалишининг олдини олиш юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай, кафеда бўлган мижозларга ҳам маъмурий баённома тузилиб, жарима қўлланилган.
Изоҳ (0)