Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов таътилни турли машғулотлар билан ўтказмоқда. 15 июль куни давлат раҳбари мамлакат кўлларидан бирида балиқ овлаган бўлса, 21 июль куни алабай ити билан сайр қилган, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».
Қайд этилишича, 29 июль куни эрталаб Бердимуҳамедов Копетдағ тоғ этагида велосипедда сайр қилган.
Давлат раҳбари велосипедда «Ахал-Теке» от спорт мажмуасига ташриф буюрди. У ерда Бердимуҳамедов Гарлавач номли оти билан мажмуани айланиб чиқди.
Сайр тугагач, Бердимуҳамедов отни мажмуага олиб келиб, жиловни ечиб, унга ўт-ўлан бериб, ичиш учун сув берган. Кейин Гурбангули Бердимуҳамедов от учун махсус аралашма тайёрлаб, уни овқатлантирган.
Изоҳ (0)