• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Шахсий ҳаётдаги муваффақиятсизликлар, ноҳақ «запрет»лар. Руслан Шариповнинг ҳаёти қандай кечган?

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда ва бастакор Руслан Шарипов 28 июль куни инсульт оқибатида вафот этди. «Fikrat.uz» Руслан Шариповнинг мураккаб ҳаёт йўли ҳақида мақола тайёрлади.

    Руслан Шарипов 1966 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 7 ёшидан мусиқа билан шуғулланган. 16 ёшидан эса катта саҳналарга чиқа бошлаган. Тошкент шаҳридаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртининг «Фортепиано» синфида ўқиган.

    Руслан Шарипов ёшлигида.                                                                                                Фото: «Fikrat.uz»

    Иқтидорли ижодкор «Болалар», «Байт» каби машҳур гуруҳларни ташкил қилган. «Шаҳзод», «Сетора», «Хўжа» гуруҳларининг кўплаб қўшиқларига мусиқа басталаган. 1989 йилдан қўшиқ куйлашни тўхтатиб, эътиборини фақат бастакорлик ва янги гуруҳлар тузишга қаратган. Ўзи учун атиги йигирмадан ортиқ қўшиқ яратган бўлса, бошқа хонандалар учун 200 га яқин қўшиқ ёзиб берган.

    Фото: «Fikrat.uz»

    1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида ўзбек эстрадасининг ривожланиши Руслан Шарипов номи билан боғлиқ. У кўп йиллар «Тарона» компаниясида ҳам фаолият юритган. 2002 йилда илк концерт дастури намойиш этилган.

    Руслан Шарипов отаси ҳамда биринчи рафиқаси Наргиз Зокирова

    Руслан Шарипов отаси ҳамда биринчи рафиқаси Наргиз Зокирова
    Фото: «Fikrat.uz»

    Ҳозир Америка ва Россияда фаолият юритаётган хонанда Наргиз Зокирова унинг биринчи турмуш ўртоғи. Наргиза Зокирова 18 ёшда Сабина исмли фарзандни дунёга келтиради. Бироқ турмушлари узоққа чўзилмайди. Руслан Шарипов хатоларини тан олиб, оиласини тиклашга кўп бор уринади, бироқ Наргиз Зокирова уни кечирмайди. Ҳозир қизи ва набираси 5 ёшли Ноя Наргиза Зокирова билан бирга. Иккинчи турмуш ўртоғи Гўзал Аҳмедова билан Комила ва Ясмина исмли фарзандларини тарбия қилган.

    Руслан Шарипов қизлари билан.

    Руслан Шарипов қизлари билан.
    Фото: «Fikrat.uz»

    Фаол ижодий фаолият юритаётган вақтида кутилмаган зарбаларни ола бошлайди. Хорижий телеканалларга нотўғри маълумотлар айтиб, интервью берганликда айбланиб телевидение эфирларидан олиб ташланади. Бу ишни қилмагани аниқ бўлгач, яна туҳматга учрайди. Гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалгани ҳақидаги туҳматларга ойдинлик киритилгунга қадар яна экранга чиқмайди. Устига-устак «Хўжа» гуруҳи билан биргаликда бошлаган иши ҳам ортга кета бошлайди. Тадбиркорлик фаолияти касодга учрайди. Мусофирчиликда узоқ муддат қийналган, зах ерларда тунашга мажбур бўлиб, ревматизм касаллигидан азият чекиб яшади.

    2016 йилда шов-шувга сабаб бўлган суратлар

    2016 йилда шов-шувга сабаб бўлган суратлар
    Фото: «Fikrat.uz»

    Мавзуга доир: Руслан Шарипов: Ижодкор инсон кетма-кет омадсизликларни кўтара олмас экан

    Жонидан ортиқ суйган иккинчи аёли бошқа инсонни севиб қолгани учун Руслан Шариповни ташлаб кетади. Кетма-кет омадсизликларни кўтара олмай, тушкунликка тушиб, ичкиликка боғланиб қолади. Умрининг сўнгги йилларида пул етишмовчилиги туфайли ўз уйини сотиб, онаси билан яшайди. Лекин кейин ўзини қайта тиклаб олади.

    Руслан Шарипов онаси билан. Хонанданинг онаси 2019 йилда вафот этган.

    Руслан Шарипов онаси билан. Хонанданинг онаси 2019 йилда вафот этган.
    Фото: «Fikrat.uz»

    Хонанда сўнгги интервьюларидан бирида яна ижодга қайтиши, ҳали ҳаммаси аввалгидек зўр бўлиши, концерт бериш режаси борлиги ҳақида гапирган. «Бу концерт яккахон тарзда бўлмайди. Унда бугуннинг энг ёрқин хонандалари ҳам иштирок этади. Катта шоу узоқ йиллик танаффусга яхши жавоб бўлади», — деган эди хонанда. Афсуски, ниятлари амалга ошмай, хонанда бу дунёни эрта тарк этди.

    Фото: «Fikrat.uz»

    Руслан Шариповдан иқтибослар

    «Бизни олдинда нималар кутаётганини ҳеч қачон билмаймиз. Бўлиб ўтганларнинг ҳаммаси мен учун синов бўлди, деб қабул қиляпман».

    «Режаларим жуда кўп. Соғлиғим тиклангач, ижодимни йўлга қўяман. Кимлардир учун эмас, ўзим учун қўшиқ ёзишни истайман».

    Қуйида Руслан Шариповнинг якка ўзи ва бошқа хонандалар билан бирга куйлаган машҳур қўшиқлари кетма-кетлиги эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. Бу қўшиқлар нафақат Руслан Шарипов истеъдодига яна бир бор баҳо бериш, балки 10-15 йил аввалги ўзбек эстрадасини ёдга олиш имконини ҳам беради.

    Руслан Шарипов, «Сетора», «Хўжа» — «Яйра Ўзбекистон!»

    Юлдуз Усмонова ва Руслан Шарипов — «Нозанин» («Кабриолет»)

    Юлдуз Усмонова ва Руслан Шарипов — «Тегаман»

    Руслан Шарипов — «Йўқчилик йиқитар йигит зўрини»

    «Болалар», «Шаҳзод», «Хўжа» ва Руслан Шарипов — «Эски шаҳар»

    Юлдуз Усмонова ва Руслан Шарипов —  «Ҳасрат» 

    Юлдуз Усмонова ва Руслан Шарипов — «Севгилим» 

    31.07.2020, 12:26   Изоҳ (0)   171086
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рембрандт автопортрети аукционда рекорд ўрнатди: у 18,7 млн долларга сотилди

    30.07.2020, 21:42

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов оламдан ўтди

    28.07.2020, 19:46

    Видео: «Жаноб Президент» фильми мусиқаси — Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли ижросида

    24.07.2020, 13:12

    Наманганда Чуст дўпписи ва пичоқларига оид халқаро музейлар ташкил қилинади

    21.07.2020, 13:39

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, рассом Зубайдулла Ботиров вафот этди

    21.07.2020, 01:47

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Кенжаев вафот этди

    18.07.2020, 23:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.