• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 30 июль куни 686 кишида коронавирус аниқланди, 743 киши касалликдан соғайди

    Ўзбекистонда 29 июль соат 23:30 дан 30 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 686 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун кунлик касалланиш ҳолатлари 600 нафардан юқори бўлмоқда. Коронавирусдан тузалганлар 743 нафарни ташкил этди. Охирги марта 13 июнь куни кунлик тузалишлар сони янги касалланиш ҳолатларидан ўтиб кетганди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 23271 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ ҳисоби бўйича 136, «Дарё» ҳисоби бўйича 142 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 136, «Дарё» ҳисоби бўйича 142 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланганларнинг
    • 58 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасида (барчаси Тошкент шаҳрида);
    • 628 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида (Тошкент шаҳрида — 284 нафар, Тошкент вилоятида — 162 нафар, Самарқанд вилоятида — 43 нафар, Бухоро вилоятида — 40 нафар, Андижон вилоятида — 23 нафар, Сирдарё вилоятида — 20 нафар, Сурхондарё вилоятида — 15 нафар, Наманган вилоятида — 11 нафар, Навоий вилоятида — 11 нафар, Қашқадарё вилоятида — 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида — 9 нафар) аниқланган.
    Кун давомида 11 та ҳудудда касалланиш ҳолати қайд этилди. Жиззах, Фарғона ва Хоразм вилоятларидагина касаллик аниқланмади.

    Тошкент шаҳрида 284 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда июль ойида касаллик аниқланмаган бирон кун ҳам бўлмади. Жорий ҳафтанинг ўзида Тошкентда 1300 кишида касаллик қайд этилди. Пойтахтда касалланганлар орасида Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев ҳам бор. Akfa Medline’да даволанаётган Барноевнинг аҳволи бўйича маълумот йўқ.

    Ўктам Барноев.

    Ўктам Барноев.
    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, хориждан келиб, карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 58 кишида касаллик аниқланди. Янги ҳолатлардан сўнг Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони 14002 нафарга етди. Касаллик энг кам қайд этилган ҳудуд Жиззахда 140 кишида коронавирус аниқланган, яъни Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони Жиззахдагидан 100 баравар кўп.

    Тошкент вилоятида 162 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда беш кундан буён касалликка чалинганлар сони 100 нафардан ортиқ бўлмоқда, 29 июлдаги натижа ҳозирча энг каттаси. Ҳафта бошидан бери эса Тошкент вилоятида 585 кишида коронавирус аниқланди.

    Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 10 кишида касаллик аниқланди. Июнь ойи охиригача вилоятда 451 кишида касаллик қайд этилганди, июль ойи давомида Самарқандда касалланганлар сони 2 бараварга кўпайиб, 938 нафарга етди. Самарқанд Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларидан сўнг касалланганлар сони 900 нафардан ошган 4-ҳудуд бўлди. Солиштириш учун, 20 миллиондан ортиқ киши яшовчи Хитой пойтахти Пекинда коронавирусга чалинганлар сони 933 нафарни ташкил этмоқда.

    Бухоро вилоятида 40 кишида касаллик аниқланган. 30 июлга келиб Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов коронавирусга чалингани маълум бўлди. Унинг қачон касалликка чалингани номаълум. Аввалроқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берилганди.

    Карим Камолов.

    Карим Камолов.
    Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

    Андижон вилоятида 23 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда сўнгги 14 кун ичида фақат 25 июль куни янги ҳолатлар аниқланмади. Июль ойида ҳозиргача 767 кишида касаллик аниқланган бўлиб, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 79 фоизига тенг.

    Сирдарё вилоятида 20 кишида касаллик аниқланди. 17 июлдан бери ССВ Сирдарё вилоятининг статистикасини Тошкентдан алоҳида беришни бошлади. Ўша кунгача вилоятда касалланганлар сони 213 нафарни ташкил этган, 14 кун ичида Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 2,5 баравардан ортиққа кўпайиб, ҳозирда 559 нафарга етган.

    Сурхондарё вилоятида 15 кишида коронавирус қайд этилди. 30 июнь ҳолатига кўра, Сурхондарёда 101 кишида коронавирус аниқланганди. 30 кун ичида беморлар сони 5 бараварга кўпайди ва ҳозирда вилоятда қайд этилган ҳолатлар 535 тага тенг.

    Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 11 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда июль ойининг 30 кунининг 22 тасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Наманганда июль ойида 432 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 59 фоизига тенгдир.

    Навоий вилоятида ҳам 11 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда охирги 16 кун ичида 11 кун давомида янги ҳолатлар қайд этилди, аммо бу кунларнинг фақат биттасида — 28 июль куни ҳам 11 кишида касаллик қайд этилган, қолган 10 кунда эса касалланганлар сони 8 нафарга ҳам етмади.

    Қашқадарё вилоятида 10 кишида коронавирус қайд этилди. Июль ойида Қашқадарёда 479 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу вилоятдаги жами касалланганларнинг 71 фоизига тенгдир.

    Қорақалпоғистон Республикасида 9 кишида коронавирус аниқланди. Июль ойида республикада 202 кишида касаллик қайд этилди, бу Қорақалпоғистондаги жами касалланиш ҳолатларининг 57 фоизига тенгдир. Қорақалпоғистонда касалликка чалинганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам бор. Муса Ерниязов касалликка чалингани ҳақида берилган илк хабарда унинг аҳволи барқарор эканлиги айтилганди. Ҳозирда эса Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

    Муса Ерниёзов.

    Муса Ерниёзов.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ кун давомида Тошкент шаҳрида 3 нафар, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида 1 нафардан беморнинг вафот этгани ҳақида хабар берди. Бир ҳафта ичида биринчи марта ҳомиладор аёллар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабар берилмади.

    Биринчи ўлим. Бухоро шаҳрида яшаган 68 ёшли М.М. исмли аёлда 11 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилган ва уй шароитида даволанган. 17 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

    Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З.И. исмли эркакда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган. Беморда 15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совиши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли М.А. исмли аёлда 15 июль куни COVID-19 тасдиқланган. Бемор 22 июль кунига қадар уй шароитида даволанган, клиник белгилар кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли клиник шифохонасига олиб келинган, ҳолати оғирлиги инобатга олинган ҳолда реанимация бўлимига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти асоратлари билан кечган. Бундан ташқари, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли З.Г. исмли эркакда 15 июль куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган. 18 июль кунига қадар бемор уй шароитида даволанган, сўнг касалликнинг клиник белгилари кучайганлиги сабабли Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва оғир ҳолатда жонлантириш бўлимига ётқизилган.

    Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги, инфексион токсик шок асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромдан вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида яшаган 59 ёшли Қ.Р. исмли эркак 17 июнда Сирдарё вилоятига хизмат сафари билан борган. Унда 14 июль куни COVID-19 инфекцияси борлиги тасдиқланган ва бемор Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Қ.Р.да COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ва полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар борлиги аниқланган.

    Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 136 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 142 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Чилонзор тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси мудири 62 ёшли Марҳабо Аҳмедова коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу олти ҳолат ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди.

    Ўлимлар статистикаси бўйича чалкашликлар сабабига АОКАдаги матбуот анжуманида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари бир қадар аниқлик киритишди. Уларнинг сўзига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиб вафот этаётган беморларда COVID-19 лаборатория таҳлилларида тасдиқлансагина улар расмий статистикага қўшилмоқда. COVID-19 касаллигининг клиник белгилари кузатилган, аммо касаллик лаборатория таҳлилида тасдиқланмаган ўлимлар айни пайтда расмий статистикага қўшилмаяпти. Штаб ҳозирда Махсус комиссияга касаллик ташхиси лаборатор жиҳатдан қўйилмаган бўлса ҳам, аммо клиник белгилар мавжудлиги натижасида келиб чиқадиган ўлимларни COVID-19 натижасида юзага келадиган ўлимлар сонига қўшиш бўйича тавсия бермоқчи.

    Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 455 нафар бемордан 436 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан ошганди. Энди эса уларнинг умумий сони 2 ҳафта ичида 10 баробарга кўпайди. Бир кун аввал аҳволи оғир беморлар сони 365, аҳволи ўта оғир беморлар сони 172 нафарни ташкил этаётганди.

    Касалликдан даволаниш

    30 июль куни турли ҳудудларда жами 743 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор касалликдан соғайди. Бу янги рекорд. Уларнинг
    • 441 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада;
    • 152 нафари Тошкент вилоятида;
    • 48 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 33 нафари Андижон вилоятида;
    • 16 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 15 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 13 нафари Фарғона вилоятида;
    • 13 нафари Наманган вилоятида;
    • 6 нафари Бухоро вилоятида;
    • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлган.
    Ушбу беморларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига аниқлик киритилмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас. Республика махсус комиссияси марказий штабининг 22 июль куни берган маълумотлари аллақачон эскирди.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 23 271 нафар бемордан 13 680 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда. Бир ҳафта олдин бу борадаги кўрсаткич 53 фоизга тушиб кетганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 9455 нафар бемор даволанмоқда. Бир кун аввал беморлар сони 9500 дан ортиқ эди. Июль ойида беморлар сони аввалги кунга нисбатан биринчи марта пасайди. Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 6971 нафар. Фарғонада 12, Жиззахда 17, Навоийда 34, Хоразмда 61, Сирдарёда 77, Қорақалпоғистонда 121, Андижонда 154, Самарқандда 166, Наманганда 167, Сурхондарёда 191, Бухорода 208, Қашқадарёда 219 ва Тошкент вилоятида 1057 нафар бемор қолди.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 29 июлдан бери Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, Алишер Шодмоновнинг шифохонага тушиши коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ эмас. Шодмоновнинг аҳволи қониқарли ва 3—4 кунда ишга қайтиши кутилмоқда. Унгача эса Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга юклатилди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 70 467 нафар, стационар карантинда эса 22 789 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. Уч кун ичида уй карантинидаги фуқаролар сони 3312 нафарга кўпайган бўлса, стационар карантиндаги фуқаролар сони 2389 нафарга камайди.

    31.07.2020, 00:15   Изоҳ (0)   117901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир кун ичида 743 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Бу янги рекорд

    30.07.2020, 23:59

    Тошкент шаҳри ва вилоятида жами 193 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди

    30.07.2020, 23:55

    Тошкентдан Сирдарёга хизмат сафари билан борган ва коронавирус юқтириб олган 59 ёшли эркак вилоят касалхонасида вафот этди

    30.07.2020, 23:35

    Тошкентда коронавирусга чалинган 60 ёшли эркак вафот этди

    30.07.2020, 23:27

    Фарғонада махсус комиссия рухсати билан буюм бозорлари икки кун фаолият юритди

    30.07.2020, 23:14

    Қирғизистондаги қамоқхонада вафот этган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров Ўзбекистонда дафн этилади

    30.07.2020, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллатлар Лигаси. Роналду ва Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 июн, 08:02

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.