Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 31 июль–2 август кунлари сел келиши хавфи бор, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Аввалроқ марказ томонидан ҳафтанинг охирида ҳаво бироз пасайиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бу кунларда кундузги ҳарорат 33-36 даражагача пасаяди, бу июль охири — августнинг боши учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)