• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари Муса Ерниязов ҳақидаги хабарлар сабаб ярим тунда прокуратурага чақирилди

    Қорақалпоғистондаги «Makan.uz», «Kruz.uz» ва «Kar24.uz» нашрларининг бош муҳаррирлари «Repost.uz»нинг Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов вафот этгани (у ҳозирги вақтда коронавирусдан даволанмоқда) ҳақидаги хабарларини қайта чоп этганидан сўнг прокуратурага чақирилди. «Gazeta.uz» сайтларнинг раҳбарлари билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритишга уринди.

    25 июль оқшомида Telegram’да «Repost.uz» сайтига ҳавола кўрсатилгани ҳолда Муса Ерниязовнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқала бошланди. Хабар 20 июль санаси билан чиқарилган ва сайтнинг бош саҳифасида йўқ (кўринмаётган) эди. Янгиликни бир қатор блогерлар, шунингдек, «Makan.uz» ва «Kruz.uz» нашрларининг  Telegram каналлари қайта чоп этди. «Kar24.uz» сайти эса ўз каналида Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақидаги хабарларга раддия берди.

    Орадан бироз вақт ўтиб, «Repost.uz» сайти «бошқарув панелига бузиб кирилиши натижасида ҳақиқатга мос келмайдиган ахборот чоп этилгани»ни маълум қилди. Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматлари ҳам сенаторнинг вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этиб чиқди.

    «Бизда Муса Ерниязов кунига 2-3 марта ‘ўлади’»

    «Makan.uz» сайти таъсисчиси ва бош муҳаррири Лолагул Қаллиханова «Gazeta.uz» мухбири билан суҳбатда «Repost.uz»нинг Муса Ерниязов вафот этгани ҳақидаги хабарини танишидан олганини маълум қилди.

    Лола Қаллиханова.

    Лола Қаллиханова.
    Фото: «Gazeta.uz»

    «Бизда Муса Ерниязов 5 июлдан бери кунига 2-3 марта ‘ўлади’. Айни вақтда Қорақалпоғистонда коронавирус сабаб юз берган ўлим ҳолатлари ҳақида биринчи бўлиб Тошкентдан хабар беришади, чунки бизда журналистлар учун бундай ахборот учун йўл ёпиқ. Мен ушбу нашр хабарига ишондим, уларнинг манбаси бўлса керак, деб ўйладим, хабарни олиб, манбани кўрсатган ҳолда каналимда чиқардим», — деди у.

    «Кейинроқ ‘Repost.uz’нинг хабари 20 июль санаси билан чиқарилганини пайқаб қолдим. Санани алоҳида белгилаб, скриншот олдим ва уни ҳам чиқардим. Эълон қилган хабарим матнида Жўқорғи Кенгес матбуот хизматидан ушбу ахборотга ойдинлик киритишни ҳам сўрагандим», — дея қайд этди Лолагул Қаллиханова.

    Telegram-бот орқали «Repost.uz»даги янгилик ўчирилгани ҳақида хабар топгач, у яна скриншот олиб, буни ҳам каналида чоп этган. Шундан сўнг кўп ўтмай «Repost.uz» ва Жўқорғи Кенгеснинг раддиялари чиққан.

    Журналистнинг сўзларига кўра, бу воқеаларнинг бари 22:30 дан ярим тунга қадар давом этган. «Энди ухлашга ётганимда менга ‘Kruz.uz’ бош муҳаррири Искандар Юсупов қўнғироқ қилиб, унинг олдига одамлар келгани ва улар билан бирга Муса Ерниязов иши бўйича бўлинмага бориб келишлари кераклигини айтди... Бунгача менга иккита нотаниш рақамдан қўнғироқ қилишган, лекин кеч тушиб қолгани учун жавоб бермагандим. Суҳбат вақтида у кетаётганини айтди. Улар Нукус шаҳар милиция бўлинмасига кетяпти, деб ўйладим ва хабар беришса, эртага ўша ерга боришни режалаштириб тургандим», — деди Лолагул Қаллиханова.

    «Makan.uz» раҳбарининг айтишича, уни прокуратурага олиб кетиш учун уйининг олдига ҳуқуқ-тартибот органларининг олтита машинаси келган.

    «Ҳовлимиз шунақаки, йўлнинг бир томонидан эски уйимизга, бошқа томонидан янгисига чиқиш мумкин. Мен эски уйдаги каравотда ухлаётгандим. Искандарнинг қўнғироғидан 10 дақиқа ўтар-ўтмас дарвозамиз олдида олтита машина — битта Damas ва бешта енгил машина пайдо бўлди. Афтидан, қўрқиб кетмаслигим учунми, ходимлар орасида бир қиз ҳам бор эди. Машиналарда яшил, кўк, фуқаролик кийимидаги эркаклар кўп эди. Кийимимни алмаштириш учун хонамга кирдим. Шу вақт менга таниш блогер телефон қилди. Мени ҳозир мана шундай қилиб машиналарда олиб кетишмоқчи эканини унга айтдим. Қўрқиб кетгандим, чунки шу вақтгача ҳаётимда бундай ҳолатга тушмагандим. Шундан сўнг ИИБ ва прокуратура ходимлари оёқ кийимларини ечмай уйимизга бостириб кириб, хонамга киришди ва фуқаролик кийимидаги ҳалиги қиз қўлимдан телефонимни тортиб олди», — деди у.

    Журналистнинг қайд этишича, ходимларнинг ҳеч бири ўзини таништирмаган ва гувоҳномаларини кўрсатмаган. Айни вақтда уни прокуратурага олиб кетиш учун ҳеч ким куч ишлатмаган (телефон тортиб олингани ҳисобга олинмаса). Унинг сўзларига кўра, сўроқни Азиз исмли терговчи олиб борган, у «Makan.uz» бош муҳарриридан хабарни чиқаришдан аввал нега аниқлаштирмаганини сўраган.

    Лолагул Қаллихонова «Makan.uz» сайти 5 июль куни Жўқорғи Кенгес матбуот котиби Байрам Айтмуротовга асосланиб, Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги гап-сўзлар ёлғонлиги ҳақида раддия берган. Бироқ 17 июль видеоселектор йиғилишида Муса Ерниязовнинг аҳволи ҳақида Президентнинг ўзи маълум қилди, 18 июль куни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ерниязовнинг коронавирусга чалинганини тасдиқлади (аввалроқ «Gazeta.uz» Муса Ерниязовнинг касалликка чалингани ҳақида 2 июль куни хабар топгани, бироқ ўшанда коронавирусга қарши кураш бўйича Нукусдаги штаб, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жўқорғи Кенгеси бу гап-сўзларни рад этгани ҳақида хабар берилган эди).

    «Шундан кейин менда Жўқорғи Кенгес матбуот котибига нисбатан ишонч қолмаганди. Фейк хабарга қарши раддиянинг ўзи фейк бўлиб чиқди — бу муштарийлар олдида мени обрўсизлантирди... Мен Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган беморларнинг ўлими ҳақида кўплаб хабарлар ёзганман. Менга манбалардан акаси, опаси, рафиқаси, тез ёрдам ҳайдовчиси вафот этгани ҳақида хабарлар келиб тушади. Раҳбарлар ҳам вафот этмоқда. Яқинда Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори Бахитбек Елманов коронавирус оқибатида вафот этди. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши бу ҳақдаги ахборотни яширган эди», — деди у.

    Журналистнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистонда ахборот тарқалиши «қаттиқ чекланади».

    «Бизда ёлғонлар шу қадар кўпки, бу ҳақда қорақалпоқча ёзилгани боис ўзбек сегменти бундан мутлақо бехабар. Қорақалпоғистонда ахборот қаттиқ чекланади. Коронавирусдан ўлим ҳолатларига доир расмий статистикага ҳам ишониб бўлмайди. Қўшнимизнинг эри мозорда гўрков бўлиб ишлайди. Ишда унинг тушлик қилиб олишига ҳам вақти йўқ. COVID-19’дан кўплаб одамлар вафот этмоқда, бироқ барчага пневмония деб ташхис ёзиляпти. Шу боис ҳам мен бу ахборотни матбуот хизматидан аниқлаштириб ўтирмадим», — дея маълум қилди у.

    Лолагул Қаллиханова манбаси «Repost.uz» бўлган ахборотни чоп этгани учун ўзини жавобгар деб ҳисобламайди.

    «Мендан телефонимни блокдан чиқариб беришни сўрашди ва икки икки кишининг гувоҳлигида тилхат ёзиб, уни конвертга солиб қўйишди. Нега телефонимни олиб қўйишни хоҳлашган бўлишлиги мумкин? Мен Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида Telegram орқали хабар топдим. Мени ушлашган вақтда бошқа бир блогер «Makan.uz» журналисти ва бошқаларни прокуратурага олиб кетишгани ҳақида дарҳол ёзди. Шундан сўнг менга хабарни юборган одам хабарини ўчириб ташлади. Мен хабарни «Repost.uz» сайтини очиб олганимни айтгандим. Лекин ҳавола ташриф буюрилган саҳифалар тарихи сақланиб қоладиган Google Chrome’да эмас, балки Telegram’нинг ички браузерида очилган эди. Шу боис бу ҳаракат Telegram хотирасида сақланиб қолмаган. Шу боис буни тушунадиган мутахассис текшириб кўриши учун телефонимни олиб қўйишди», — деди бош муҳаррир.

    Унинг таъкидлашича, у прокуратурада ҳамкасбларини кўрмаган, бироқ 28 ёки 29-хонада сўроқ қилинаётган Искандар Юсуповнинг, 27-хонада сўроқ қилинаётган Кумар Бегниязованинг овозини эшитган. Лолагулнинг ўзи билан суҳбат 23—24-хоналарда бўлиб ўтган. «Мен буни ён дафтаримга ёзиб олгандим, бироқ уни мендан олиб қўйиб, варақларини узиб олишди, кетаётганимда ён дафтаримни қайтариб беришди», — деди у.

    Журналист унинг кейинги хабарлари ўчирилмаслиги ҳақида прокуратурани огоҳлантирган, чунки «Makan.uz» сайти расман рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтганлик ҳақида гувоҳномага эга. «Улар менинг ишимга аралашишга ҳақли эмас», — дея қайд этиб ўтди у.

    Лолагул Қаллиханованинг тахминича, унинг телефони коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар ҳақида хабар юбораётган манбаларни аниқлаш мақсадида олиб қўйилган. «Шу боис, назаримда, уларнинг контактларини ўчириб юборишга улгурмаслигим учун телефонимни тортиб олишди», — деб ҳисобламоқда журналист.

    «Makan.uz» прокуратурага ариза бериш ниятида эмас, чунки уни «маҳаллий телеканалга олиб чиқиб, омма олдида сўрашга мажбур қилишлари»ни хоҳламайди. «Мен уларнинг олдида бу қадар паст кетмоқчи эмасман... Мен сиёсатга қарши юраётган мухолифатчи эмасман-ку. Мен барибир шу давлат органлари билан ишлашим керак... Мен ҳар нарсага тайёрман, чунки ҳақиқат йўлига кирганман, нималар бўлиши мумкинлигини биламан», — деди у.

    Журналистнинг таъкидлашича, у прокуратурада тўрт соат бўлган ва уйига тонгги 4:00 да қайтиб келган.

    «Мендан телефон ва ноутбукимни олиб келишни сўрашди, қаршилик кўрсатмагин, дейишди»

    «Kruz.uz» бош муҳаррири Искандар Юсупов «Gazeta.uz» билан суҳбатда Муса Ерниязовнинг вафоти ҳақида биринчи бўлиб «Makan.uz» Telegram канали «Repost.uz»га асосланган ҳолда ёзганини айтиб ўтди. Юсупов ҳам бу ахборотни қайта чоп этишга қарор қилган — айни вақтда у хабар 20 июль санаси билан чиқарилганини кўрсатиб, хабар матнида Жўқорғи Кенгес матбуот хизматидан вазиятга ойдинлик киритишни сўраган.

    «Чунки ‘Repost.uz’ ва ‘Makan.uz’нинг хабарларидан сўнг миш-мишлар тарқалиб бўлганди. Шундан сўнг кўпчилик бизга савол билан мурожаат қила бошлади. Шундан кейин биз ‘Kun.uz’ журналисти Алишер Рўзиохуновнинг Telegram каналига асосланиб, Муса Ерниязов вафот этмагани ҳақида ёздик. Мен, шунингдек, Жўқорғи Кенгес матбуот котиби билан ҳам гаплашдим, у ҳам ахборотни рад этди. Охири ‘Repost.uz’ хакерлар ҳужумига учраганини маълум қилди. Биз буни ҳам ёздик», — дейди у.

    Искандар Юсупов ҳам прокуратурага ярим тунда чақирилган.

    «Бизга ўзини ИИВ ходими деб таништирган одам қўнғироқ қилди ва эълон қилинган хабарлар юзасидан ҳаммани прокуратурага тўплашаётганини айтди. Мени машинада олиб кетишларини айтишди. Чиқиб турдим, ярим тундан ўтгач олиб кетишди. Мендан нега бундай қилганимизни сўрашди. Мен аниқлаштирилиши учун савол қўйиб, хабар чиқарганимизни айтдим. Соат 1:00 ларга яқин мендан тушунтириш хати олишди», — деди журналист.

    «Kruz.uz» раҳбари прокуратурада 3,5 соат бўлгани ва уйга соат 3:30 ларда қайтганини айтди.

    «Телефон ва ноутбукимни уйда қолдириб келгандим. Улар мендан қурилмаларни олиб келишни, бу уларга кераклигини айтишди ва мендан қаршилик кўрсатмаслигимни сўрашди. Уйга бориб олиб келдим. Ноутбукда бор нарса телефонда ҳам борлигини, фақат телефонни олиб қолишларини сўрадим. Бироқ улар ноутбукни ҳам олиб қолишларини айтишди. Фақат мен билан шундай бўлди — ‘Makan.uz’ ва ‘Kar24.uz’дан фақат телефонларини олиб қолишди», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, телефонини гувоҳлар иштирокида конвертга солишган ва уни ўзининг гувоҳлигидагина очишларини айтишган.

    «Менга телефоним конвертда экани, уни мендан бошқа ҳеч ким очмаслигини, уни менинг иштирокимда текширишларини айтишди. Бироқ компьютер учун конверт беришмади, шундай қолаверса ҳам бўлади, дейишди. Унга қандайдир маълумот киритиб қўйилмаслигига ким кафолат беради? Мен уларга ишонмаслигимни ва компьютерни олиб кетишимни айтдим. Шундан кейин улар қандайдир қоғозлар топиб, уларни скотч билан бир-бирига улаб, ўраб чиқишди. Улар телефоним ва ноутбукимни фақат менинг гувоҳлигимда очишга ваъда беришди. Қўлимга ҳеч қандай ҳужжат ё маълумотнома беришгани йўқ, бироқ ҳаммаси гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилишини айтишди», — деди Искандар Юсупов.

    Журналист умрида илк бор прокуратурага чақирилганини тан олди: «Бунгача бундай ҳолат бўлмаганди. Аслида соат 22:00 дан 6:00 гача сўроққа чақирмасликлари керак».

    «Биз ўша хабарни чоп этмаган бўлсак-да, бизни сўроққа чақиришгани ғалати»

    «Kar24.uz» бош муҳаррири Кумар Бегниязованинг таъкидлашича, у Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида юборилган хабарни олган, бироқ «Repost.uz»нинг хабарини чоп этмаган. Журналист ушбу ахборотни Жўқорғи Кенгес матбуот котибидан аниқлаштириб, раддия берган, кейин Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жўқорғи Кенгес матбуот хизматлари ахборотларини эълон қилган.

    «Шундан сўнг соат тахминан 00:30 да прокуратурадан телефон қилиб, бир неча саволлари борлигини, тушунтириш хати ёзиб беришим кераклигини айтишди. Мен яхши дедим, чунки Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида ёзмаганим учун бунга жавоб бера оламан. Прокуратурага шахсий автомобилда йўлбошловчи машина билан бордим, мени олиб кетишгани йўқ. Терговчи саволлар бериб, компьютердаги тушунтириш хатига жавобларимни ёзиб борди. Шундан сўнг икки гувоҳ иштирокида баённома расмийлаштирилишини айтишди. Мен тўполон кўтардим, чунки биз айбланувчимизми ё гумон қилинувчимизми, ё кимнидир ўлдирдикми, тушуна олмаётгандим. Шундан сўнг телефонимни текшириш кераклигини тушунтиришди. Сайтни ҳам гувоҳлар иштирокида текширишди. Соат тахминан 3:00 ларда уйга қайтиб келдим», — деди у.

    Кумар Бегниязованинг айтишича, унинг телефонини олиб қўйишмаган. «Мени ярим кечаси чақиришганидан ва бола билан боришга мажбур бўлганимдан ғазабландим. Биз ўша хабарни чоп этмаган бўлсак-да, бизни сўроққа чақиришгани ғалати», — деди журналист. Унинг тахминича, «Kar24.uz» сайтини Муса Ерниязовнинг ўлими ҳақида хабар берган «Қарақалпақ 24» Telegram канали билан адаштириб юборган бўлишлари мумкин.

    Кумар Бегниязова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан нима учун прокуратура ярим кечаси сўроққа чақиргани ва чақирув сабаблари асослантирилмагани, нега «Repost.uz»нинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабари учун бошқа нашрлар жавоб бериши кераклиги юзасидан тушунтириш берилишини талаб қилмоқда. Шу билан бирга, у «Repost.uz» сайти ҳақиқатан ҳам хакерлик ҳужумига учраганми ёки йўқ, шуни ҳам текширишни сўрамоқда.

    Прокуратура

    Қорақалпоғистон прокуратураси нашрларнинг муҳаррирлари идорага чақирилганини тасдиқлади.

    «Хабарингиз бор, ҳар қандай ёлғон маълумот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган. Ушбу ёлғон хабарни тарқатган ва уни қорақалпоқ тилига ўгириб, ўзининг Telegram каналларига жойлаштирган сайт муҳаррирлари прокуратура органларига чақиртирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди», — дейилади прокуратура хабарида.

    Идора ушбу ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётганини қайд этиб ўтди. Ўз навбатида, 27 июль қўшимча равишда журналистларга сўроқ вақтида ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан босим ўтказилмагани маълум қилинди.

    «Gazeta.uz»нинг қайд этишича, ушбу материал тайёрланаётган вақтда «Makan.uz» сайти Муса Ерниязовнинг вафоти ҳақидаги хабарлар сабаб 26 июль куни соат тахминан 18:00 да блогер Шуҳрат Саидаҳмадов ҳам Нукус шаҳар ИИБга чақирилгани ҳақида хабар берди. Унинг ҳам телефони ва ноутбуки олиб қўйилган. Блогер тушунтириш хати ёзиб берган.

    Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилган.

    «Дарё» Қорақалпоғистонда журналист ва блогерлар атрофида юзага келган вазият юзасидан ахборот олиш мақсадида 26 июль, якшанба куни Қорақалпоғистон прокуратураси матбуот котиби Гулсанам Бекниязова билан боғланди. Бекниязова дам олиш куни бўлгани учун уйда экани, душанба куни ишга чиққач, вазият юзасидан батафсил ахборот бера олишини билдирди. Душанба куни эса мухбирларнинг қўнғироқларига ҳам, хабарларига ҳам жавоб бермади.

    27.07.2020, 18:42   Изоҳ (0)   38713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 28 июль куни ҳаво бироз булутли бўлади

    27.07.2020, 18:17

    Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмагани аниқланди

    27.07.2020, 17:46

    Тошкент шаҳри ва вилоятида яна 132 кишида коронавирус аниқланди. Ўзбекистонда касалланганлар сони 20 952 кишига етди

    27.07.2020, 17:14

    Тошкентлик 64 ёшли аёл ва 53 ёшли эркак коронавируснинг навбатдаги қурбонларига айланди

    27.07.2020, 17:07

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» тугатилади

    27.07.2020, 16:51

    Сардоба сув омбори қурилишининг 2-босқичи давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган, шунга қарамай у сув билан тўлиқ тўлдирилган

    27.07.2020, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Медведев деярли бутун Украинани қамраб олган буфер зонани кўрсатди (видео)

    Дунё | 25 май, 22:17

    Суперлига. “Пахтaкор” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 22:15

    Украина ва Россия асирлар айирбошлашни якунлади (фото)

    Дунё | 25 май, 21:16

    Суперлига. “Навбаҳор” ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 25 май, 20:49

    Бразилияда колага ружу қўйган эркак организмидан 35 та тош чиқди (видео)

    Дунё | 25 май, 20:37

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.