Ўзбекистон аҳолиси 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 34 миллион 191,7 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 286,5 минг кишига ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, аҳолининг 17 миллион 195,9 минг кишиси эркаклар ва 16 миллион 995,8 минг кишиси аёлларни ташкил этган.
Жами аҳолидан 17 миллион 301,0 минг киши шаҳар жойларда ва 16 миллион 890,7 минг киши қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда.
6 ой мобайнида 75,5 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 12,8 мингта ажрим ҳолати кузатилган.
Мазвуга доир:
- Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида қанчага ўзгаргани маълум қилинди
- Ўзбекистонда коронавирус ваҳимаси асосан эркакларда учраётгани маълум қилинди
- Маҳалла вазирлиги: «Бир ҳафта ичида эҳтиёжманд оилаларга 14 миллиард сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди»
Изоҳ (0)