Ғаввослар Нидерландия пойтахти Амстердамдаги каналлардан бирининг тубидан 1987 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari Mondial’ни топди. Мазкур автомобиль 30 йил олдин ўғирлаб кетилган бўлиб чиқди, деб хабар беради The Drive.
Полициячилар спорткарни сув тубидан чиқариб олиш учун зарурий техникаларни Мудофаа вазирлигидан олиб турган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари автомобилнинг VIN-рақамини текшириб, Ferrari бундан 30 йил олдин ўғирлаб кетилганини аниқлаган. Иш ҳозирда ёпиб юборилган, суғурта компанияси эса етказилган зарарни қоплаган. 30 йил сув остида ётган транспорт воситасида бирор далил қолмагани сабаб ҳолат юзасидан янги иш қўзғатилмаган.
Таъкидланишича, ноодатий топилмага қизиқиш билдирган амстердамликлар Ferrari Мondial’ни металлоломга топширмасдан, маҳаллий Артис ҳайвонот боғидаги аквариумга декорация сифатида қўйишни таклиф этган.
Аввалроқ АҚШда ғаввослар дарё тубидан ноёб автомобиллар коллекциясини топиб олгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)