• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда лицензиялаш ва рухсатнома олиш талаб этиладиган фаолият турлари қисқартирилиши кутилмоқда

    Адлия вазирлиги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унда қарийб 1000 га яқин буйруқбозлик жараёнларни соддалаштириш режалаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Хабардор қилиш тартибини алоҳида институт сифатида жорий этиш режалаштирилмоқда

    Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 декабрга қадар лицензиялаш, рухсат бериш ва ваколатли органни хабардор қилиш тартиб-таомиллардан ўтиш ва идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлган автоматлашган «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилади.

    Хусусан, мактабгача таълим, ломбард, концерт-томоша, ветеринария даволаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш каби фаолиятларини ваколатли органларни хабардор қилиш орқали бошлаш мумкин бўлади. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказишни ҳам шу йўл орқали амалга ошириш режалаштирилмоқда.

    Лицензияланадиган ва рухсатнома олиш талаб этиладиган фаолият йўналишлари сонини қисқартириш кўзда тутилмоқда

    Фармон лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январидан қарийб 100 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари ва 35 та рухсатномаларни бекор қилиш орқали ёки муқобил шаклларга ўтказиш назарда тутилмоқда. Бу тадбиркорлик субъектларининг йилига қарийб 125 миллиард сўмдан ортиқ маблағларини тежаш имконини беради.

    Хусусан, инсон соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турларини лицензиялашдан чиқариб ташлаш ҳамда хавфлилик даражаси паст бўлган фаолиятларни тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтказиш таклиф қилинмоқда. Булар қаторига аудиторлик, баҳолаш, риэлторлик, фонограммаларни тайёрлаш, юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятини лицензиялаш киради.

    Шунингдек, хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома ва спорт иншооти объекти паспортини олиш, тренерлик фаолиятига олинадиган рухсатномаларни ҳам бекор қилиш ҳам кўзда тутилган.

    Қайд этилишича, айрим турдаги лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш «тартибга солиш гилётинаси» усулини қўллаш орқали амалга оширилади.

    Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш жараёнлари тўлиқ электронлаштирилади

    Бунинг учун 2020 йилнинг 1 декабригача «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиб, барча лицензия, рухсатнома ва хабарномаларни ягона портал орқали ҳужжат топшириш, кўриб чиқиш ва уни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

    Ваколатли органларга мурожаат қилиш, ҳужжатларни топшириш фақат электрон тарзда амалга оширилади. Тадбиркордан ортиқча ҳужжатларни тақдим этишга чек қўйилади. Лицензия бериш учун бошқа органнинг маълумотномаси ёки бошқа ҳужжати керак бўлса, тадбиркор иштирокисиз ваколатли органнинг ўзи ягона тизим орқали олади.

    Лойиҳа бўйича лицензия ва рухсатномаларни махсус қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиётидан воз кечиб, QR-код қўйилган электрон ҳужжатлар тақдим этишга тўлиқ ўтилади.

    Мазкур ишлар натижасида маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишдаги коррупцион ҳолатларнинг юзага келиши чекланади, тадбиркорларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқ вақт ва молиявий харажатлари иқтисод қилинади, давлат органларининг махсус бланкаларни ишлаб чиқаришга бир йилда йўналтирадиган 13 миллиард сўмдан ортиқ маблағлари тежалади ва қарийб 3,5 миллион дона қоғоз сарфланишининг олди олинади.

    Ушбу информацион тизимни ва дастурни ишлаб чиқишда Адлия вазирлиги грант маблағларни жалб қилган.

    Лойиҳа билан бизнес жараёнлар ва маъмурий тартибларнинг кенг кўламли енгиллаштирилиши кўзда тутилмоқда

    Ҳужжат лойиҳаси билан 115 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда ҳамда 14 турдаги фаолиятлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш муддатларини қисқартириш режалаштирилган.

    Хусусан, кредит бюросини очиш учун лицензия олишда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талабини бекор қилиш, айрим фаолият турлари учун устав фонди миқдорига қўйиладиган минимал талабларни олиб ташлаш ҳамда туроператорлар хизматларини сертификатлаштиришни ихтиёрий этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

    Шунингдек, ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш фақат суд тартибида амалга ошириш таклиф этилмоқда. Лицензия бериш тўғрисидаги аризалар ўз вақтида кўриб чиқилмаса, тадбиркорлик субъектининг розилиги билан унга автоматик равишда лицензия ёки рухсатнома расмийлаштириб берилади. Бундай имконият «Лицензия» ахборот тизимида назарда тутилади.

    Бундан ташқари, рухсат бериш тартиб-таомилларига доир муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни тизимлаштириш, кодификациялаш ва норматив юкини қисқартириш чоралари кўрилади.

    Бунда 20 йил аввал қабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, шунингдек, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларни бирлаштириш орқали ягона қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

    Шунингдек, лицензия ва рухсатномаларнинг паспортлари жорий қилинади. Паспортларни ишлаб чиқиш натижасида тадбиркор катта ҳажмли низомлар билан танишиб ўтиришга зарурати қолмайди. Фаолиятни амалга ошириш учун асосий маълумот ва талаблар битта ҳужжат – паспортларда акс эттирилади.

    Ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 30 июлгача давом этади.

    22.07.2020, 09:42   Изоҳ (0)   29115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда йўловчининг iPhone Х ва Airpods’ини олиб қўйиб, ўзини кўчада қолдирган ҳайдовчи ҳамда унинг шериги қўлга тушди

    22.07.2020, 08:54

    Нима учун охирги пайтларда маҳаллаларда рейдлар ўтказилмаяпти? Нурмат Отабеков жавоб берди

    22.07.2020, 08:39

    Қарши шаҳри марказидаги харобада яшаётган 69 та оила бор. Аҳоли карантин пайтида ушбу харобасидан ҳам мосуво бўлиши мумкин

    22.07.2020, 08:10

    Ўзбекистонда ижод мактаблари учун янги дарсликлар яратилади

    22.07.2020, 07:55

    Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар Топ-10 талиги аниқланди

    22.07.2020, 07:40

    Андижонда маст мижоз насияга спиртли ичимлик берилмаслигини айтган миллий таомлар ошхонаси иш юритувчисини пичоқлади (видео)

    22.07.2020, 07:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.