• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан ҳокимларнинг ҳисоботларини тинглади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июль, душанба куни ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Видеоселектор йиғилишида барча ҳудудлардаги аҳвол, долзарб чора-тадбирлар муҳокама этилди.

    Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари касаллик кўрсаткичлари, даволанаётганлар сони ва бу борада яратилган захира ўринлари бўйича ҳисобот берди. Аҳоли мурожаатлари, шошилинч тиббий ёрдам машиналари, дори-дармон таъминоти бўйича ҳолат таҳлил қилинди.

    Йиғилишда жойлардаги муаммолар очиқ муҳокама қилинди. Коронавирусга қарши курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди.

    Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш бўйича қатъий топшириқ берди.

    Даволаш ишларини сифатли ва хавфсиз ташкил этиш, шу билан бирга, аҳоли ва объектларни дезинфекция воситалари билан таъминлаб, касаллик юқишининг олдини олиш муҳимлиги таъкидланди.

    Ҳар бир ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, етарлича дори-дармон, тиббий буюмлар ва тест тизимлари билан таъминлаш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш манбалари белгиланди.

    Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари ҳисобот берди.

    Шунингдек, видеоселекторда ҳудудлар раҳбарлари пандемия шароитида иқтисодитётни барқарор ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги 6 ойлик якунлари бўйича ҳам ҳисобот берди.

    Кескин суръатларда давом этаётган пандемиянинг иқтисодиётга кўрсатаётган таъсирини аввалдан баҳолаш ва мамлакат макроиқтисодий барқарорлигини таъминлаш, инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш соҳасидаги прогнозларни бажариш, экспортни кўпайтириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари таҳлил қилинди.

    Давлат раҳбари ҳар бир ҳудуддаги корхоналарда пул тушумлари камайганини қайд этиб, 2020 йил 1 октябрга қадар тижорат банклари билан бирга қурилиш ва саноат корхоналарининг аксар қисмини, йил якунигача эса 100 фоиз корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берди.

    Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор ҳудудларда иқтисодий прогнозлар бажарилмаганини кўриш мумкин. Хусусан, Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати прогнозга нисбатан 59 миллиард сўмга кам бўлган. Бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 177 миллиард, Сирдарё вилоятида 173 миллиард, Тошкент вилоятида 129 миллиард сўмни ташкил қилади.

    Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудда такрорий экин майдонлари ҳисобига сабзавот ва полиз маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги қолоқликларни қоплаш, аҳоли хонадонларига парранда тарқатиш ишларини жадаллаштириш ҳамда чорвачилик, балиқчилик соҳасида интенсив технологияларни кенг қўллаш ҳамда йил якунига қадар ҳудудлар салоҳиятини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 3-4 фоизга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни эрта тонгдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Тошкент шаҳри ва вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриб чиқилган.

    Шавкат Мирзиёев мазкур йиғилишда Ўзбекистонда ҳозир коронавирусга қарши курашдан муҳимроқ харажатлар бўлиши мумкин эмаслигини айтди. Шунингдек, давлат раҳбари талабалар ётоқхоналари ва ёпиқ спорт майдонларини коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун мослаштириш, кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келиш учун махсус самолёт ажратиш ҳақида кўрсатма берди.

    Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Муса Ерниязов коронавирусга чалинган, у Нукус шаҳридаги клиникада даволанмоқда. Муса Ерниязов коронавирусдан даволанаётгани ҳақидаги дастлабки гап-сўзлар июль ойи бошида пайдо бўлган, бироқ коронавирусга қарши кураш бўйича Нукусдаги штаб, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жўқорғи Кенгеси июль ойининг бошида ушбу хабарларни инкор этган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 18 июль куни Қорақалпоғистонга ташриф буюрган ҳамда хорижлик ва маҳаллий мутахассислар ва олимлар иштирокида Муса Ерниязовнинг аҳволи таҳлил қилинган.

    Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам коронавирус билан касалланган, вилоят раҳбари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Қайд этиш керакки, Сурхондарё ҳокимининг коронавирусга чалингани ҳам бир неча кун яширилган.

    21.07.2020, 00:31   Изоҳ (0)   35605
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 20 июль куни 562 кишида коронавирус аниқланди. Яна беш бемор вафот этгани маълум бўлди

    21.07.2020, 00:10

    Тошкентда яна 135 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 17 314 нафарга етди

    20.07.2020, 23:51

    Фарғонада карантиндагилар учун 9600 та захира ўрни тайёрланаётгани маълум қилинди

    20.07.2020, 23:42

    Тошкентда коронавирусга чалинган 52 ёшли мирободлик эркак вафот этди

    20.07.2020, 23:31

    Ўзбекистонда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларини янгилаш учун хорижий компания жалб қилинади

    20.07.2020, 23:21

    Фарғонага Жанубий Кореядан олиб келинган 4000 та экспресс-тестдан фойдаланиш бошланди

    20.07.2020, 23:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.