Ўзбекистонда 21 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 276 кишига кўпайиб, мамлакатда касалликка чалинганларнинг умумий сони 17 590 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 82 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 57 нафари Андижон вилоятида;
- 42 нафари Наманган вилоятида;
- 36 нафари Сирдарё вилоятида;
- 29 нафари Жиззах вилоятида;
- 23 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатда 8035 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 76 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Изоҳ (0)